Шарк донишмандлари хикматлари


Download 4.42 Mb.
Pdf ko'rish
bet20/58
Sana22.08.2023
Hajmi4.42 Mb.
#1669276
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   58
Нажмиддин Кубро
Мен шундай инсонларни кўрдимки, улар учун дунё 
ҳаёти шу сизлар кезиб юрган тупрокдан хам тубан. 
Дунё ортдими ё йўқ бўлдими, унга кулиб бокдими
бунга кулиб бокдими — ҳеч аҳамият бермайдилар.
Хасан Басрий
Агар дунё ҳалол бўлса ҳам ва охиратда ҳисоб 
сўралмаса хам, борди-ю менга берилсайди, сиз нажа- 
сотдан қандай жиркансангиз, мен хам дунёдан шундай 
жирканардим.
Ф узайл ибн И ёз


Дунё ҳаётида қўлга киритолмаган нарсаларинг учун 
қанчалик ачинсанг, охират тушунчаси қалбингдан шун­
чалик ўчирилади.
М олик ибн Динор
Дунё ҳаёти билан охират қаёти бир эркакнинг 
айни вақтда никоҳида бўлган икки хотинига ўхшайди. 
Бири мамнун бўлса, иккинчиси куяверади.
А ли ибн Абу Толиб
Кўрдимки, Аллоҳ дунё куллигидан озод қилган 
кишигина ҳақикий ҳур экан.
Нажмиддин Кубро
Шоҳликдан, бойликдан айлама сўроқ,
Дуиё машмашаси қалбида булоқ.
М ирзо Бедил
Ортиқча орзу-ҳавасга берилиш ва ҳар нарсани ке- 
йинга қолдириш — паришонлик ва бемаъниликдир.
Жаъфар Содиқ
Дунё бир матоким, унинг кетидан ҳирс қўйиб юр- 
маги л, ўтгил юзидан.
Абдураҳмон Жомий
Нега нафсингга бўлурсан тобе,
Нега умрингни қилурсаи зое?!
Заҳириддин М уҳаммад Бобур
Кўзингизни хаётда каттарок очингки, ўлаётиб хо­
ти ржам юмасиз.
Алоуддин Башар
Эй хожа, қачонгача бойлик тўнлайсан, улар ўли- 
мингдан кейин қолиб кетади-ку! Агар Хорун хазина- 
сини жамласанг ҳам, барибир сенинг таъмагирлигинг 
ва очкўзлигинг тугамайди.
Ҳусайн Воиз Кошифий


Пулу молга бўлган ташналик сувга бўлган ташна- 
ликдан кўра даҳшатлидир.
М уҳаммад Зеҳний
Агар неъматнинг бир чеккасига эриша олсангиз
ношукр бўлиб ундан узоқлашманг, юз ҳам ўгирманг.
Лли ибн А бу Толиб
Ким Аллохдан дунёлик истаса, у ҳисоб-кигоб купи 
Аллоҳнинг ҳузурида кўпроқ туришни хоҳлайди, дега- 
нидир (яъни, бойлигини керакли жойга ишлатмаса, 
узундан-узоқ ҳисоб беришга мажбур бўлади).
Бишр Хофий
Ҳар бир янги нарсада лаззат бор.
А бу Райҳон Беруний
Неъматларнинг энг яхшиси — ҳаракат қилиб эри- 
шилгани. Дўстларнинг энг яхшиси — Аллоҳ таолони 
эслатгани. Қалбларнинг энг нурлиси — ичида мол- 
дунё севгиси бўлмагани.
А б ул Ҳасан Хараҳоний
Дунё ҳаваси Аллохдан ғофил қолишдир.
Ж алолиддин Румий
Баданинг учун дунёни, кўнглинг учун охиратни 
лозим тут. Дунё танни семиртиради, охират фикри 
кўнгилни ўстиради.
Суфён Саврий
Бугуннинг чорасини кўриб, эртага эҳтиёжи колма- 
ган киши ақллидир.
А бу Райҳон Беруний
Орзу — таманнога берилмаслик энг шарафли бой- 
ликдир, орзунинг ўзи ёмон бир амалдир.
А ли ибн А б у Толиб
Кундалик ризқ кўи, кайғураверма. Шу билан бир- 
га мол орттираман, деб ўзингни кўп қийнаверма. Чун-


ки ҳар ним ўз насибасидан ортиқ битта ҳам дон ея 
олмайди.
А бу А ли ибн С и т
Кимки ўз нафси-балосию орзу-ҳаваси дом ига ту- 
шиб колса, у бешак ўзини-ўзи чукур каърига ташла- 
гани муқаррар.
Абулҳосим аз-Замахшарий
Одамзот уч нарсага афсусланиб бу дунёдан кўча- 
ди: тўплаган моли ва бойлиги билан тўймайди, орзу- 
ларига эришолмайди, охират ҳаёти учун хозирлигини 
килолмайди.
Ҳасан Басрий
Мол-дунёинг сени алдамасин, чунки асраган мол- 
дунёинг бошқаларники бўлади. Уларни сарф эта ол- 
санг, ўша сеники бўлади.
А б у А ли ибн С т о
Ўз нафсингга ҳоким бўлсанг, у ни ўз ҳукмингда 
тутасан. Акс ҳолда ундан ғолиб чиқиб, ушлаб тура 
олмайсан.

Download 4.42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   58




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling