Шарк донишмандлари хикматлари


Download 4.42 Mb.
Pdf ko'rish
bet17/58
Sana22.08.2023
Hajmi4.42 Mb.
#1669276
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   58
Абдуллоҳ ибн Аббос
Қалб кўр бўлганидан кейин кўзнинг кўришлиги- 
дан фойда йўкдир.
А ли ибн А бу Толиб
Ҳар нафасда айладик юз минг гуноҳ,
Бир гуноҳга урмадик ҳеч бир кун оҳ.
Сулаймон Чалабий
Бир соатлик тафаккур кечаси билан коим туриш- 
дан яхширок.
Х,асан Басрий
Баҳслашаман деб юзларча фуқа]эони йўлдан оз- 
дирган кимса биргина кишини ҳақиқат йўлига бошла- 
ган одамдан юз карра тубандир.
Абай Қўнонбоев
Окил чин сўздин ўзгани демас, аммо барча чинни 
хам демак — окил иши эмас.
Алишер Навоий
Қалбнинг қанақалигини амал кўрсатади.
М уҳаммад Камол
Доно кишининг тили у ни бахтсизликдан асрайди. 
Ярамас кишининг тили эса унинг бошига кулфат кел­
тиради.
Мажидиддин Хавофий
Окил, доно киши акл ишлатиб, маъносиз, беҳуда 
ишлардан четланади. Акл сиз, нодон одам эса доимо 
ўзини мақтаб сирларини очади.
Абдий


Киши фаросатда қанча ногирон,
Айбини оклашда шунча билагон.
Хусрав Деҳлавий
Фаннинг ибтидоси — акл, аклнинг ибтидоси эса — 
сабр-тоқат.
Афанди Кофиев
Оғизга келганни демак — нодоннинг иши,
Олдиға келганни емак — хайвоннинг иши.
Алишер Навоий
Таҳсил олиш машаккатини тортган одам жохиллик 
касалига дучор бўлмайди.
Мажидиддин Хавофий
Донишманд ва олимларнинг хулкларидан ўрнак 
олиш яхши хулқни тирилтиради, ёмонни йўқ килади.
А бу Р ащ он Беруний
Зийраклар сухбати этар бахтиёр,
Нодон нафида хам доим зарар бор.
Носир Хисрав
Эшитиш зарар бўлса хам, дононинг сўзлари фой- 
дадан холи бўлмайди. Аҳмоқнинг гапига қулок солиш 
қанчалик завқли бўлмасин, у ҳамма вақт зиёндир.
Мажидиддин Хавофий
Билмаган нарсани билмайман, деб жавоб бериш- 
дан уялманг.
А ли ибн А бу Толиб
Окил аҳли ҳирсга гирифтор бўлмас,
Ҳасад килган билан тилло хор бўлмас.
Паҳлавон М аҳмуд
Жўрттага ўз сўзида туриб олган билимсиз киши 
билан баҳслашиш на максад эгасига ва на мақсадга 
бирор фойда етказмайди.
А бу Р ащ он Беруний


Кўп вақиллаган донодан кўра,
Жим ўтирган нодон яхши, жўра.
Бадриддин Ҳилолий
Инсоннинг бошқа жонзотлардан афзаллиги ақлда- 
дир. Ақлнинг мақсади эса нутқ ва ширинсуханликни 
такомиллаштиришдан иборат.
Мажидиддин Хавофий
Донолар сўзига қулоқ илмасанг,
Энг нодон сендирсан — билгил, билмасанг.
Абулцосим Фирдавсий
Ҳамма кишилар акл га муҳтождирлар, ақл эса ама- 
лиётга, иш-ҳаракатга эҳтиёж сезади. Шунинг учун ҳам 
амалиётни ақлнинг ойнаси, дейишади.
Хусайн Воиз Кошифий
Киши ўзининг нимани билмаётганини билиши бил- 
ганларининг энг муҳимидир.
Имом Хоким
Панду насиҳатдан ким ўгирди юз,
Заҳмати минг бўлур, пушаймони — юз.
Абулқосим Фирдавсий
Нодон одам молни, аклли одам эса фазлу камолни 
кидиради.
М уҳаммад Зеҳний
Ҳикмат билан шер бошига чиқар чумоли, 
Ҳикмат билан нишдор ари беради болин.
Бадриддин Хилолий
Инсон учун ҳар қандай мағлубият бир тажриба- 
дир. Мағлубиятлардан сабоқ олганлар келажакда ғала- 
баларни қўлга киритадилар.
М уҳаммад Камол


Қулу озодга маълум ва аён,
Доно тирикдир, ўликдир нодон.
Абдураҳмон Жомий
Бамисоли тумов киши гулнинг ҳидини сезмагани- 
дек, аҳмоқ киши ҳикмат лаззатини билмайди.
Абулҳосим аз-Замахшарий
Ўзини билимдон дейдиган нодондан қоч.
Қобус
Қандай бўлсанг, шундай кўрин, қандай кўринсанг, 
шундай бўл.
Ж алолиддин Румий
Доно суҳбатидан бош тортса нодон
Даврондан яхшилик кўрмас ҳеч қачон.
Абдураҳмон Жомий
Ақллилар билан баҳслашиб тортишмок — ақлсиз- 
лар билан биргалашиб ширин таом емакдан минг чан- 
дон яхшироқ ва фойдалироқ.
Ф узайл ибн И ёз
Қуёш кўрларга кўринмай беркинганидек, жоҳил- 
ларга ҳам дунёда тўғри йўл белгилари кўринмай қола- 
ди.
А бу А ли ибн Сино
Ёинки бир аср зиндонда ётмоқ,
Нодон суҳбатидан кўра яхшироқ.
Паҳлавон М аҳмуд
Нодоннинг идроки — индамасликда. Агар нодон 
буни тушуниб етса, унинг ярим доно бўлгани шудир.
Саъдий Шерозий
Ж оҳил кишилар олдида камтарлик қилмагил, акс 
ҳолда улар назарида сен тубан ва шармандадирсан.


Хақир ва нотавон кўринмай десанг, донолар олдида 
такаббур бўлмагил.
Мажидиддин Хавофий
Нодонликдан ёмонлик келади фақат,
Нодонга ёндошма, босмасин ғафлат.
Абулҳосим Фирдавсий
Донишманд — бакқолнинг дўконига ўхшайди: бо- 
рини индамаигина кўрсатади-қўяди, нодон эса лаш- 
кар ноғорасининг ўзи: овози баланду ичи бўм-бўш ва 
ғариб.
Саъдий Шерозий
Бойлик, шамшир ва лашкардан таянч излама. Доно 
кишиларнинг панд-насиҳатларига қулоқ сол. Шамшир 
ва ўқни йўқ қиладиган насиҳатларга а мал қил.
Хусайн Воиз Кошифий
Оқиллар зикрдан тафаккурга, тафаккурдан зикр- 
га ўтадилар. Қалбларининг гапиришини талаб қила- 
дилар. Ва ниҳоят қалблари ҳикматли сўзларни айта 
бошлайди.
Хасан Басрий
Кишининг тафаккури узайса — билади, билса — 
амал қилади.
Ваҳб ибн М унаббаҳ
Мажлисларнинг энг шарафлиси ва энг олийси тав- 
ҳид соҳасида тафаккур килиб ўтирмоғ;, маърифат ша- 
моли билан елпинмоқ, муҳаббат косасида дўстлик дарё- 
сидан сув ичмоқ ва Аллоҳга ҳусни зан (яхши хаёл 
билан) назар айламокдир.
Ж унайд Багдодий
Фикрламоқ бир ойнадир, сенга яхн и ва ёмон амал- 
ларингни кўрсатади.
Ф узайл ибн И ёз


Тажрибали ит барсни тутиб ер,
Қочар тулкидан жанг кўрмаган шер.
Абулцосим Фирдавсий
Аллоҳнинг неъматлари борасида ўйламоқ — ибо- 
датнинг энг фазилатлиларидандир.
Ваҳб ибн М унаббаҳ
Агар инсонлар Аллоҳнинг улуғлиги ҳақида фикр- 
лаган бўлсайдилар, Унга исён килмасдилар.
Бишр Хофий
Агар оқил одам нодонлар гурунгига тушиб колса, 
улардан иззат-икром кутмасин, агар нодон бемаъни 
калом и билан оқилни енгса, бунинг хеч ажабланади- 
ган жойи йўк, зеро ёқутни тош хам синдириши мум- 
кин.
Саъдий Ш ерозий
Билгилки, аҳмоқларга яхши жавоб — сукут.
Қобус
Акл улуғликка этади пайванд,
Ақлсизнинг доим оёғида банд.
Абулцосим Фирдавсий
Ёвузликдан эзгуликни ажратадиган киши эмас, бал­
ки икки ёвузликнинг енгилроғини фарқлай биладиган 
кишигина акл ли ди р.
Ал-Хоризий
Ҳазилни тушунмаслик — нодонлик аломати.
Убайд Зоконий
Жоҳилни жоҳилликдан асрашдан кўра, борки нар- 
саларнинг барини жоҳилликдан асраш осонрокдир.


Ақлли бўлсанг, жоҳил ва нодондан ҳазар қил. 
Ақалли бир оз билими бор киши улардан албатта юз 
чақирим у зоқлашади.
Мажидиддин Хавофий
Банданинг қалби ёмонликдан иокланиши учун унга 
солиҳлар билан суҳбатлашишдан ҳам фойдалироқ нар­
са йўқ. Шунингдек, фожирлар билан ҳамсуҳбат бўлиш- 
дан кўра катта зарар йўқ.
Аҳмад ибн Ҳанбал
Ақлли кишининг тили юрагининг ортида бўлади, 
аҳмоқнинг юраги тилининг орқасида бўлади.
Ал^ ибн А бу Толиб
Нодонлик овининг ўлжаси ҳасрат,
Нодонлик баҳорин ёмғири кулфат.
М ирзо Бедил
Белги бўлса, одам йўлда адашмайди, ақли бўлса, 
киши сўзда адашмайди.
М аҳмуд Қошгарий
Ақлдек хазина йўқ, жаҳлдек фақирлик йўқ, одоб- 
дай мерос йўқ, машваратдек ёрдамчи йўқ.
А ли ибн А бу Талиб
Исломият китобларда ўқиладиган эмас, ҳаётда яша- 
ладиган ҳақиқатдир.
Эрол Гунгўр
Одамлар бошига шундай замонлар келадики, унда 
доно кишининг кўзи қувонмайди. Яна шундай замон­
лар келадики, қоплаб мол-дунё тентаклар қўлига ўтиб 
кетади.
Бишр Хофий
Айблардан холи бўлмоқликка интилиш улуғворлик 
белгисидир.
А б ул Ҳасан Сирий


Уч тоифа одамлардан йирок бўлдим: ғофил олим- 
лардан, лаганбардор корилардан ва жоҳил сўфийлар- 
дан.
Я ҳё ибн М уоз
Энг зарарли гуноҳлардан бири — жоҳиллик билан 
тоатда бўлиш ва бу — жохиллик оқибатида гуноҳкор 
бўлишдан хам кучлирокдир.
Лҳмад Антокий
Хатар келишидан илгарироқ унга тайёргарлик кўр- 
ган киши оқилдир.
А бу Усмон Ҳирий
Хлкматнинг аломати одамлар қадрига етишдадир.
Ш оҳ ибн Шужоъ
I



Download 4.42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   58




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling