Шарк донишмандлари хикматлари
Download 4.42 Mb. Pdf ko'rish
|
Мужоҳид ибн Ж абр
Аллохнинг наздида ҳавойи нафсга берилиб яшал- ган хаётнинг хеч кандай қиймати йўкдир. У ўз дўстла- рининг бундай ҳаёт кечиришларига асло рози бўлмай- ди. Бундай яшаш Аллохнинг назарида бениҳоя тубан ва бениҳоя хорликдир. М уҳаммад ибн Хусайн Ихлос — тоатда Аллох таолонинг якка Ўзини қасд қилиш. Тоатдан мақсад Аллоҳга яқин бўлишдир, мах- луққа кўриниш учун ёки инсонлардан мақтов эши- тиш, муҳаббатини қозониш кабилар учун эмас. Абулцосим Қушайрий Ихлосни ақлли кишилар ҳаракаг, сукут, ботину зоҳир фақат Аллоҳ учун бўлиб, ҳавойи нафс ҳам, дунё хам аралашмаслиги керак, деб тушунишган. Саҳл ибн Абдуллоҳ Тустарий Севги — худбин истакларни йўқ қилмоқ, манман- ликни ёқмок ва ишоратлар денгизида нафсни бўғмоқ- дир. Иброҳим Х,аввос Аллоҳнинг лутфи бўлмасдан бир кимса унга ети- шолмайди. Аллоҳга етишишнинг йўли Унинг расу ли ҳазрати Мухаммадга (с.а.в.) тобе бўлишдир. Ж унайд Багдодий Тоатнинг лаззат ва ҳаловатига мағрур бўлмагил- ки, бу соли к учун заҳри қотилдир. А бу Бакр Воситий Аллоҳни эслатувчи қанча-қанча кишилар бор, Л е нин ўзлари Аллоҳни унутган. Аллохдан қўрқитувчи қанча-қанча кишилар бор, лекин ўзлари Аллоҳга гуноҳ қилишга журъатли. Аллоҳга яқинлаштирувчи қанча- дан-қанча кишилар бор, лекин ўзлари Аллохдан узоқ. Аллох йўлига чакирувчи қанча-қанча кишилар бор, лекин ўзлари Аллохдан қочувчи. Аллоҳнинг оятлари- ни ўқийдиган канча-қанча кишилар бор, лекин ўзла- ри Аллоҳнинг оятидан ташкаридадирлар. Ибн Саммок Қабрга тайёргарликсиз кирган киши кемасиз ден- гизга тушган одамга ўхшайди. /хбу Бакр Сиддиц Ким дунё муҳаббати билан Холиқнинг севгисини бир қалбда жамладим деса, ёлғон сўзлабди. Имом Шофеьий Мўмин деган ўз нафсининг ҳокими бўлмоғи керак. У нафсини Аллоҳ учун ҳисоб бердиради. Дунёда нафс билан ҳисоб-китоб қилганларнинг охиратдаги ҳисоб- китоби осонроқ ўтади. Ҳасан Басрий Нафс шундай сифатки, ботилдан бўлакка юрмас ва солиҳ амаллар тарафига ҳаргиз майл қилмас. А бу Язид Бастомий Йўл удирки, Ҳаққа борар. Ю нус Эмро Тоат Аллоҳнинг хазинасида сақлаб кўйилгандир. Унинг калити — дуо, калитнинг тишлари — ҳалол лукма. Я ҳё ибн М уоз Биринчи бўлиб жаннатга кирадиган кишилар қи- йинчилик пайтида ҳам, хурсандчилик пайтида ҳам Ал- лоҳга ҳамд айтадиган кишилардир. Саид ибн Ж убайр Ҳар киши Худони билса, Худонинг ёдидан ўзгага оғзи очилмас. А бу Язид Бастомий Зоҳидлик мисоли бир хазина бўлса, художўйлик унга бир калқон саналади. Али ибн А бу Толиб Жаннат аҳли дунёда Аллоҳни зикр қилмай ўтказ- ган бир соатига шу қадар ачинадиларки, бошқа би- рон нарсага шунчалик афсусланишларини тасаввур қилиб ҳам бўлмайди. M y оз ибп Ж абал Таваккул шуки, ўзингни қуллик ва бандалик дарёси- га ташлагайсан ва кўнглингни Аллоҳга ташлагайсан — агар берса, шукр қиласан, агар олса, сабр этасан. А бу Туроб Нахшабий Ҳар қандай ишни бошлашдан аввал Аллоҳнинг ро- зилигини ўйла. Акс ҳолда қилган ишларингнинг ҳам- маси беҳуда бўлиб, зое кетади. Абулцосим аз-Замахшарий Шақоват (бебахтлик) нишонаси шулдирки, банда гуноҳ қилади, аммо Аллохдан яхшилик етса эди, деб умид ҳам қилади. А бу Усмон Жаририй Сабр шулдирки, банда ўз ихтиёрини Аллоҳга таш- лайди, хар турли бало келса, хушлик ва ризолик билан қабул қилади. Усмон М аккий Банданинг фано бўлгани ўзининг бандалигини аиг- лаб етганидир. А бу Саййид Харроз Орифлик — Аллохни танимоқдир, Аллоҳни тани- моқ — фикр юритмоқ ва ихлосли бўлмокдир. А бу Язид Бастомий Киши шерикчилик билан иш қилаётганида шери- гининг тергаганига нисбатан ўз нафсини қаттикроқ тергамагунича тақводорлар қаторида бўлмайди. Май.чун ибн М иҳрон Аллоҳга итоат қилиб, исён этмаслик, У ни эслаш ва унутмаслик, Унга доимо шукр қилиб, куфрга кет- маслик — ҳақикий тақводир. А б д уш о ҳ ибн Масъуд Кимки холис ният билан дуо қилса, дуоси ижобат- дан маҳрум бўлмайди. А ли ибн А бу Толиб Улуғлар дилни Аллоҳнинг уйи, дебдилар. Бир кишининг дилини ранжитиш — Аллоҳнинг уйини бу- зиш билан баробардир. Вожидали Мужмалий Агар хафаликдан узоқ юрмоқни хоҳласанг, қўлинг- дан ночор чикиб кетган хар нарсага гам емагин. Ж алолиддин Даввоний Энг енгил ва фойдали ибодат кам гапириш ва яхши ахлоқли бўлишдир. Имом А бу Ю суф Зикрдан маҳрум бўлган ҳар бир сўз ботил ва қуп- қуруқдир. И бн Самъун Қуёш ўсимликларни ҳаракатга келтирганидек, зикр ҳам руҳий унсурларни ҳаракатга келтиради. Муҳаммад Нур улло ҳ Сайдо Ж азарий Ҳакиқий эътиқод ҳакиқатга элтади. Асоссиз эъти- код эса инсонларни нотўғри йўлга бошлайди. Сен ҳақикий эътикодга талабгор бўл! Муҳаммад Камол Аллоҳ таолога тавба килмагунича корнида ҳаром луқма бўлган кишининг намозини Аллоҳ кабул кил- майди. Абдуллоҳ ибн Аббос Гарчи устундек қойим бўлсанг хам, то корнингга ҳалолми ёки ҳаромми — нима кираётганини карамас экансан, ибодатингнинг фойдаси йўк. Ваҳб ибн М унаббаҳ Аллохдан энг яхши тилак — Унинг фазли ва раҳ- матидан умидворлик ва ўлим эшик кокканида тайёр туриш. . Хорис М уҳосибий Озгина такво кўп амалдан, озгина тавозуъ кўп иж- тиҳоддан афзалдир. Ю суф ибн Асбот Бир амални одамлар учун тарк қилиш — риё, одамлар учун қилиш эса — ширкдир. Лекин кимнинг ибодати ёлғизликда хушуълирок бўлса, мана шу жоиз ва маҳбубдир. Ф узайл ибн И ёз Ширкдан сақланган калб салим қалбдир. Хасан Басрий Салим қалб тоза ва соғлом бўлиб, у чин мўмин- нинг қалбидир, чунки кофир ва мунофиқларнинг кал- бида иллати бор. Саид ибн М усайяб Ким бидъат сохиби билан ўтирар экан, Аллох тао- ло у ни ҳикматдан нари қилади. Ф узайл ибн И ёз Аллохдан қўрккандан барча кўрқади. А бу л Хасан Сирий Аллох такводор бандаларига доимо ризк-насиба инъом этгани учун уларнинг ризклари туганмасдир. Ф узайл ибн И ёз Аллохга якин бўлиш ёрқин нурдир халойиққа яқин- лик ғамнинг ўзидир. Зуннун Мисрий Кимнинг қалбида уч нарса — халоллик, қўрқув ва изтироб бўлмас экан, дўзах азобидан қутулмайди. Ш ақиҳ Балхий Аллоҳнинг иродасига итоат эта олмаганингга яра- ша осийлик қилма! Бишр Хофий Суннатнинг нами бидъатнинг кўпидан яхшироқдир. Таквонинг нами бўладими? А б ул Хасан Сирий Мувозанат тўрт жойдадир: иймон ва куфр ўртаси- да, тўғрисўзлик ва ёлғон ўртасида, тавҳид ва ширк ўртасида, ихлос ва риё ўртасида. Хорис М уҳосибий Инсоннинг тақвоси уч нарсада билинади: олиши- да, беришида ва сўзида. Шаҳик, Балхий Бир кеча меҳробда ўтирган жойимда оёкларимни чўздим. Шунда номаълум товуш қулоғимга шивирла- ди: «Подшоҳлар билан ҳамсуҳбат одам ҳусни одобли бўлмоғи зарур». А бу Язид Бастомий Аллоҳ билан банда орасидаги энг олий нарса кил- мишлар учун жавоб беришдир. А бу Сулаймон Дороний Тоатнинг илдизи уч нарсададир: қўрқув, ният ва муҳаббатда. Хотам Асом Ибодатдан йироқлашган осийликка якинлашади. Аҳмад Хаворий Гуноҳлардан хурсанд бўлишинг гунох қилишинг- дан оғир гунохдир. М ансур ибн Аммор Аллох таоло васлига етмоқлик — ўн етти даражага кўтарилмоқликдир: энг биринчиси — итоат ва олийси Унинг ҳақиқатига таваккул қилмоқликдир. А бу Туроб Нахшабий Ихлос амалдан олийдир. Рувайм ибн Аҳмад Одоб билан илмни ўрганасан, илминг билан ама- лингни тўғрилайсан, амал билан ҳикматга эришасан, ҳикмат билан зухдни англайсан, зухд билан дунёни тарк этасан, дунёни тарк этиш билан охиратни ўйлай- сан ва истайсан, охират уйи билан Аллох розилигига эришасан! Ю суф ар-Розий Тақво аломати художўйликдир, художўйлик ало- мати барча нарсаларга шубха билан қарамокликдир. Ш оҳ ибн Шужоъ Аллохущн ўзга кодир йўқ, Расулуллоҳдан ўзга да- лил йўқ, такводан ўзга озика йўқ, сабрдан ўзга амал йўқ. Саҳл ибн Абдуллоҳ Тустарий Тақвога дўст бўлган дунёга ҳавас қилмайди. А бул Аббос ибн М асруц |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling