Шарк донишмандлари хикматлари


Download 4.42 Mb.
Pdf ko'rish
bet13/58
Sana22.08.2023
Hajmi4.42 Mb.
#1669276
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   58
А бу Лайс Самарцандий
Одам фарзанди учун Аллоҳ зикридан бошқа Унинг 
азобидан нажот берувчи амал йўк.
М уоз ибн Ж абал
Кимки махлуқларнинг сўзидан ошиб, Аллох азза 
ва жалланинг сўзига рағбат килмаса, унинг амали ка- 
майибди, қалби кўр ва умри зое бўлибди.
М олик ибн Динор
Кимки бошини тўшакка қўйганида Аллоҳни зикр 
килса, кейин шу ҳолатда ухлаб қолса, то уйғонгунича 
у зикр қилувчи, деб ёзилади.
Абдуллох, ибн Умар
Сенга нима етса, Аллоҳнинг такдиридан деб бил, 
халқни маломат килма. Тилингни сақла, халойиқ ун­
дан саломат бўлсин, шунда Аллоҳнинг азобидан омон- 
да бўласан. Раббингнинг сенга ризк бераман, деган 
ваъдасини рост бил, шунда мўмин (5ўласан. Ўлимга 
тайёр тур, шунда ғофил ҳолда ўлмайсан. Қаерда 
бўлсанг хам, Аллоҳнинг зикрини кўпайтир, шунда гу- 
ноҳлардан сақланасан.
Ф узайл ибн И ёз
Бизлар Аллохнинг ўз пайғамбарларига нозил кил­
ган китобида қуйидаги сўзларини топдик: «Кимни


Мени зикр этиш машғул килиб, Мендан сўрашни унут- 
тирса, унга Мендан сўраганларидан ҳам олийроғини 
бераман».
Каъбул Ахбор
Ким катта гунох килувчилардан бўлмаса, шафоат- 
га муҳтож бўлмайди.
Ж обир ибн Абдуллох,
Аллохнинг исми зикр қилинадиган уй қоронғи уй- 
дагиларга чироқ кандай нур берса, осмон аҳлига шун­
дай ёруғлик беради. Аллохнинг исми зикр килинмай- 
диган уй ўз аҳлига коронғилик қилади.
Ф узайл ибн И ёз
Одамлар орасида беш азиз ва улуғ тоифа борки, 
уларни иззат қилмок дунё ахлига вожибдир: аввал — 
амалли олим, иккинчи — парҳезкор сўфий, учин- 
чи — тавозели бой, тўртинчи — йўкчиликка сабр 
килиб, шукр айтувчи камбағал, бешинчи — суннатга 
амал киладиган саййид.
Суфён Саврий
Орифга эҳтиёж шифокор табибнинг заруратига 
ўхшайди. Орифлар маънавий хасталикни, табиблар 
моддий хасталикни муолажа этадилар.
М уҳаммад Камол
Аллох таоло кайси бандани гуноҳ боткоғидан так­
во шарафига чикарган бўлса, уни мол-дунёсиз бой, 
бемашаккат шарафли ва хурсанд килибди.
Довуд Аттокий
Бир кишига «Аллохдан қўрқ», дейилганида, у: 
«Сен ўзингни бил», деб жавоб килса, шу иш Аллох 
наздидаги катта гунохлардан биридир.
Абдуллох, ибн Масъуд
Ҳисоб-китоб қилинмасдан олдин ўзларингни сар- 
хисоб килиб олинглар, тарозуда тортилмасдан олдин


амалларингни тортиб кўринглар ва ҳеч бир амалин- 
гиз хуфя қолмайдиган улуғ учрашувга тайёрланинг- 
лар.
Умар ибн Хаттоб
Киши тилини тиймагунича Аллоҳга ҳакиқий тақво 
кила олмайди.
Анас ибн М олик
Аллоқга тақво қилиш душманга карши энг афзал 
курол ва урушда энг яхши ҳийладир.
Умар ибн Хаттоб
Доимо пархезкор бўлмок ва ҳамиша кишилар би­
лан маслахатлашмок керак.
Муъиниддин Ж увайний
Сен залолат тўлқинига ўзингни уриб сузсанг, сени 
факат кўп тоат-ибодат ва тасбеҳлар куткаради.
Абулцосим аз-Замахшарий
Ихлос инсоннинг зохири хам, ботини хам бир хил 
бўлганидир.
Хузайф а ибн Ямон
Киши ниятига караб сакланади.
Абдуллох, ибн Аббос
Инсонлар сабабли бир амални тарк килиш — риё- 
дир ва инсонлар сабабли бир амални бажариш — 
ширкдир. Аллох бу иккитасидан сақлагани — ҳақиқий 
ихлосдир.
Ф узайл ибн И ёз
Ихлос — махлуқларнинг мулоҳазасини килишдан 
сакланиш, ростгўйлик эса нафсга итоат этишдан омонда 
бўлишдир.
А б у Али Даҳқоҳ
Банданинг вужудида покиза тутилиши лозим бўлган 
энг мухим аъзо тилдир.
Абдуллох; ибн Умар


Банда тилини асрамаса, тақводор бўлолмайди.

Download 4.42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   58




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling