Шарк донишмандлари хикматлари
Download 4.42 Mb. Pdf ko'rish
|
Абулқосим аз-Замахшарий
Такдирга рози бўлишлик Аллоҳнинг энг катта эши- гидир. Дунёнинг жаннати, обидлар ва аҳли ризолар- нинг ҳаловатидир. Улар ўзларига етган балолардаги савоб ва яхшиликларни мулоҳаза қиладилар. Қазога заррача шубҳа билдирмайдилар. Гоҳида тақдирга рози бўлишнинг савобини ўйлаб, мусибатларнинг аламини ҳам унутадилар. Гоҳида бало юбораётган Зотнинг улуғ- лигига, камолотига қарайдилар. Шунда бу улуғвор- ликни янада чуқурроқ ҳис қиладилар, ҳатто алам ва ситамларни сезмай қоладилар. Аксинча, ўзлари суй- ган Зотни калбларида яқинроқ туйганлари учун лаз- зат оладилар. Абдулвоҳид ибн Язид Агар сенинг кўнглинг бўлса, кўнгил Каъбасини тавоф айла. Ж алолиддин Румий Аллоҳ бизга ўзимиздан, бўйин томиримиздан ҳам якиндир. Аммо биз ўзимиздаги салбий иллатлар ила Ундан жуда узоқмиз. Анвар Ойдин Тавҳид сиррига етса бўлур, аммо маърифат сирри- га етмак душвордир. Баҳоуддин Нақшбанд Аллох таоло сен ҳақингда қандай ҳукм чиқариши- ни билмай туриб кулишинг — қилган гуноҳингдан ҳам каттароқ гунохдир. Фурсатни кўлдан бой бериб, қилолмай қолган бир гуноҳ иш учун хафа бўлишинг — гунохдан кўра каттарокдир. Абдуллох, ибн Аббос Руҳ ва нафс Мажнун ва унинг туяси каби бўлиб, бири олға, иккинчиси оркага кетишни истайди. Ж алолиддин Румий Сабр килинглар, чунки сабр этиш — иймондан. Худди б о т жасадда бўлганидек, сабр хам иймонда бўлади. Али ибн А бу Толиб Ҳар гал “Ла илаҳа иллаллоҳ” калимасини зикр этиш дан олдин оғзимни етмиш марта мушку гулоб каби хушбўй нарсалар билан юваман. А бу Язид Бастомий Хар бир нарсанинг чегараси бўлади. Исломнинг чегаралари куйидагилар: такво, камтарлик, сабр, шукр. Тақво — ишларнинг асоси, камтарлик — кибрдан узок бўлиш, сабр — дўзахдан нажот гопиш, шукр — жаннат билан мукофотланишдир. А бу М усо ал-Ашъарий Аллох таолодан астойдил илтижо билан ўтиниб сўраган кимсанинг нидоси сира ноумид колмайди. Абулҳосим аз-Замахшарий Иймон — Аллохдан ташкари бўлган, қалбларни ўзига ром этувчи барча манфаат ва зарарли нарсалар дан тийилишдир. Баҳоуддин Наҳшбанд Модомики Аллохдан бошқадан умид қилмас экан- сан, Аллоҳдан бошқадан ҳам қўрқма! А ли ибн А бу Толиб Дунёда тунги намоз (таҳажжуд), дўстлар билан суҳбат ва жамоат билан ўқиладиган намоздан бошқа завқ қолмади. А бу Сулаймон Дороний Зухд уч хил бўлади: зухди фарз, зухди фазл, зухди саломат. Зухди фарз — ҳаромда зуҳд қилиш, зухди фазл — ҳалолда зухд қилиш, зухди саломат — шубҳаларда зухд килишдир. Иброҳим Адҳам Сув йўллари ирмоқлари билан бўлгани каби шари- атнинг тўғри қонун-қоидалари Пайғамбар алайҳисса- лом таълимотлари биландир. Абулқосим аз-Замахшарий Қўлинг — меҳнатда, дилинг — Аллохда бўлсин. Баҳоуддин Нацшбанд Умримга қараб етмиш уч йиллик ибодатларим- нинг ҳаммасини бир соатлик қисқа кўрдим, гуноҳла- римга боқиб Нуҳ алайҳиссаломнинг умридай узун кўрдим. А б ул Ҳасан Харақоний Аллоҳ билан бирга бўлмоқ — фарз, дунёдан ай- рилмоқ — суннатдир. А бу Язид Бастпомий Ўзинг муқаррар тоат-ибодат қилмаганингдан ке йин бошқадан буни талаб этиб нима қиласан? Муъиниддин Ж увайний Тавба қилмоқ керак одатда бир бор, Захар ютиб бўлмас икки қур зинҳор. Абу Ш укур Балхий Бирор кишининг бизнинг сўзимиз билан фатво бср- моғи дуруст бўлмайди, модомики, биз қаердан гапир- ганимизни билмаса. Download 4.42 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling