Шарк донишмандлари хикматлари


ИЙМОННИНГ ҲИДОЯТИ ВА КУФРНИНГ


Download 4.42 Mb.
Pdf ko'rish
bet6/58
Sana22.08.2023
Hajmi4.42 Mb.
#1669276
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   58
ИЙМОННИНГ ҲИДОЯТИ ВА КУФРНИНГ 
ЗАЛОЛАТИ
Л л л о ҳ га ва Унинг р а с у лига иймон келт ирм оц 
И слом нинг бош шиори эканлиги ҳ а м д а
коф и рли кда юриш х ў р л и к ва за л и л л и к ка  
оли б бориш и ҳақида
Ислом — Аллоҳнинг амрларига таслим бўлмоқ ва 
итоат этмоқ демакдир. Луғат эътибори ила иймон ва 
Ислом орасида фарқ бор, лекин Исломсиз иймон, 
иймонсиз Ислом бўлмас. Улар иккиси бир нарсанинг 
ичи ва таши кабидир.
Имом Аъзам
Аллоҳ таоло Исломдан насиба олган кишини Ис­
ломдан бенасиб киши каби килиб кўймайди.
Абдуллоҳ ибн Масъуд
Сенинг назарингда гуноҳлар кичрайгани сари Аллох 
хузурида улканлашиб бораверади. Сенинг назарингда 
катталашгани сари эса, Аллох хузурида кичрайиб бо­
ради.
Ф узайл ибн И ёз
Тавҳид илмини билмаган бу дунёга келиш ва ке- 
тиш моҳиятини тушунмабди.
М уҳаммад Камол
Ақал бир мушукка бўлсанг меҳрибон,
Демак саломатдир сендаги иймон.
Хусрав Д еҳлавий
Куфрга кетишнинг тўртта асоси бор: жуда чукур- 
лашиб кетиш, ўзаро кураш, тўғридан-тўғри бош тор- 
тиш, дарз кетиш, бўлиниш.
Али ибн А б у Толиб


Мўмин каломни камайтириб, амални кўпайтиради. 
Мунофиқ амални камайтириб, каломни кўпайтиради.
Авзоъий
Энг яхши нарса Аллоҳ таолони унутмаган кўнгил- 
дир.
А бул Х,асан Харацоний
Намозни зое килган одамга Исломда улуш йўқ.
Умар ибн Хаттоб
Ким бир намозни атайлаб тарк этса, Аллохга У 
ғазабланиб турган ҳолида йўликади.
Абдуллоҳ ибн Аббос
Амал қилмай туриб, жаннатни талаб этиш гуноҳ- 
лардан биридир.
Хасан Басрий
Ҳакиқатан инсоннинг яратилишидаги асл ғоя унинг 
ўз Яратувчисига чиройли бандалик қилмоғидир.
М уҳаммад Н уруллоҳ Сайдо Жазарий
Гуноҳ килишдан тийилиш гуноҳга тавба килишдан 
осонрокдир.
Умар ибн Хаттоб
Намоз ўқимаган одамнинг дини йўкдир.
Абдуллоҳ ибн Масъуд
Қалб касалликларини даволаш беш иш билан бўла- 
ди: Қуръонни тадаббур билан (маъносини англаб) ти- 
ловат қилиш, кечаси таҳажжуд намози ўқиш, саҳар- 
ларда Аллохга ёлвориш, дўстлар билан сухбат ва кам 
ейиш.
Иброҳим Хаввос
Хар бир халқнинг суянчиғи диндир. Дав лат таян- 
чи эса — шоҳ. Асоси мустаҳкам бўлмаган бино тез 
нурайди. Эгасиз колган уй тез орада талонга учрайди.
Султон Ардашер


Илоҳо, мен гунохдан тийилишга қодир бўлмасам, 
гуноҳларимни афв этишга Сен қодирсан-ку!
Я ҳё ибн M y оз
Аллохга касамки, қай бир банда дўзахга аниқ ишон- 
са, унга кенг дунё тор бўлиб қолади. Мунофиқ эса 
дўзах гарчи мана шу деворнинг ортида турган бўлса 
ҳам, унга тушмагунича шубҳа қилаверади.
Ҳасан Басрий
Аллоҳ таоло учун қилинган хар иш ихлосдир, халқ 
учун қилинган ҳар нима риёдир.
А бул Ҳасан Харацоний
Художўйликнинг энг яхшиси ибодатни кўз-кўз қил- 
масдан, яшириброқ бажо келтиришдир.
Али ибн А бу Толиб
Кўзларингизни йиғига, қалбларингизни тафаккур- 
га ўргатинглар.
А бу Сулаймон Дороний
Сен гуноҳнинг кичиклигига эмас, кимга осийлик 
қилаётганингга қарагин.
М уҳаммад Нуайм
Эътиқодингизга кўра яшамаётган бўлсангиз, яша- 
ётганингиз каби эътиқод қила бошлайсиз.
Умар ибн Хатптпоб
Ҳақиқат шариатдан ташқари эмас. Балки шариат 
билимлар, ҳолатлар, азму қарорлар, ниятлар ва бош- 
қа қалб амаллари ёрдамида қалбларни ислох қилиш 
билан тўлиб-тошган. Ташқи амалларга тегишли ҳукм- 
ларни билиш шариатнинг кўп қисмини билишдир. Ички 
амалларга тегишли аҳкомларни билиш эса, шариат­
нинг нозик жиҳатини билишдир. Ушбу ҳукмларнинг 
бирон кисмини кофир ёки фожирдан бошка ҳеч ким 
инкор этмайди.

Download 4.42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   58




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling