Шарк донишмандлари хикматлари


Download 4.42 Mb.
Pdf ko'rish
bet4/58
Sana22.08.2023
Hajmi4.42 Mb.
#1669276
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   58
Х,асан Басрий
Фарзандингнинг тили калимага жуфтланган кун­
дан бошлаб, унинг онгига куйидаги уч муборак жум- 
лани куймоғинг фарздир: “Ассалому алайкум”, “Б и о
миллаҳир раҳмонир раҳим”, “Аллоху акбар”.
А бу Лайс Самарцандий
Илм намояндаларига бахиллик килма. Зеро, илм 
бир хазинадирки, ундан қанча фойдалансанг хам, бой- 
ликдан фарқли ўлароқ, барибир кўпайиб бораверади.
Мажидиддин Хавофий
Афлотундан сўрадилар: «Ўқиш-ўрганиш токайгача 
иззат ва ҳурматда бўлғуси?» У жавоб килди: «Жо- 
ҳиллик нуқсон, деб хисоблангунга кадар».
Ж алолиддин Даввоний
Амалда қўлланилмайдиган билим жонсиз танага 
ўхшайди. Билим дарахтдир, амал эса — унинг мева- 
си... Ҳосил бермайдиган шох носоғлом бўлади.
Хусайн Воиз Кошифий
Илмга амал этишни ўзингга одат кил; агар олим 
илмини амалиётга татбиқ этмаса, у рухсиз баданга 
ўхшайди.
Имом Аъзам
Кимки билимга эришиб, унинг мазасини тотиб 
кўрган бўлса, бу нарсани у подшохлик ва давлатни 
бошқариш хузур-халоватига алмаштирмайди.
Мажидиддин Хавофий
Киши тўрт иш билан Исломдан чикади: бири — 
билганига амал килмаса, иккинчиси — билмаганига 
амал этса, учинчиси — билмаганини изламаса, тўртин- 
чиси — билиш ва ўрганишга интилган одамларга хала-


қит берса (яъни, ўзи билмайди, ўзгани билишга 
қўймайди).
А бу М уҳаммад Ф азл
Аллоҳ илм билан қавмларни юксалтириб, етакчи 
қилиб кўяди. Улар одамларни яхшиликка етаклайди, 
бошқалар уларнинг изидан юради, қилган ишлари 
эътиборли бўлади. Ҳар бир қуруқ ва ҳўл нарсалар, 
ҳаттоки денгиздаги балиқлар-у ҳашаротлар, барча ҳай- 
вонлар, осмон ва ундаги юлдузлар уларнинг ҳаққига 
истиғфор айтади.
М у оз ибн Ж аб ал
Илм кўр қалб кўзини очувчи, қоронғу зулматда 
нур бағишловчи ва заиф баданларга куч-қувватдир. 
Илм билан банда аброрлар даражасиra кўтарилади, 
олий мартабаларга етишади. Илм устида тафаккур 
қилиш кундузи рўза тутганга, уни музокара этиш ке- 
чани ибодат билан бедор ўтказганга тенгдир.
А бу Ҳомид ал-Ғаззолий
Кечанинг бир қисмида илм музокараси билан маш- 
ғул бўлиш менга кечани бутунлай бедор ўтказишдан 
маҳбуброкдир.
Абдуллоҳ ибн Аббос
Илмдан насибадор кишилар озгина олган илмига 
хурсанд бўлиб, биргина нарсани унутганида хафа бўли- 
ши илмнинг шарафига етарли далилдир.
Имом Шофеъий
Эй инсонлар, илм ўрганинглар. Аллоҳ таолонинг 
ҳузурида Унинг ўзи севган бир либос бўлиб, илмнинг 
бир бобини ўрганган кишига ўша либосни кийгизади. 
Агар олим бир гуноҳ қилса, либос ундан олинмасли- 
ги учун уч марта танбеҳ беради. Гарчи бу гуноҳи 
вафотигача давом этса ҳам (либос ечиб олинмай, тан- 
беҳ берилаверади).
Умар ибн Хаттоб


Олимлар эҳтиромга лойиқ буюк инсонлардир. Илм 
билан мустаҳкамланмаган ҳар қандай улуғликнинг 
окибати хорликдир.
Аҳнаф ибн Қайс
Мени бир улуғ зот уч юз дирҳамга сотиб олиб, 
қулликдан озод этди. Шундан сўнг илм ўрганишга 
қарор килдим. Ҳеч қанча вақт ўтмасдан шаҳар ами- 
ри зиёратимга келди, мен ҳузуримга киришига рухсат 
этмадим.
Салим ибн А б у л Жаъд
Отам Ирокдан ёзган бир мактубида менга шундай 
насиҳат қилган эди: «Илм ўрган, зеро факир чоғинг- 
да у мол, бой вақтингда жамол-зийнатдир».
Зубайр ибн А бу Бакр
Кимки илмини ёзмаса, унинг илмини илм ҳисобла- 
майман.
М уовия ибн А б у Суфён
Илм молдан яхшидир, у сени мухофаза килади, 
молни эса сен кўриклайсан. Илм ҳоким, мол маҳкум- 
дир. Мол нафақа килиш билан камайса, илм зиёда 
бўлади.
Али ибн А б у Толиб
Илмдан азизроқ нарса йўкдир. Подшоҳлар одам­
ларга ҳоким бўлсалар, олимлар подшоҳлар устидан 
ҳокимдир.
А бул Асвад Д уалий
Сулаймон алайҳиссаломга ё илмни, ёки мол-дунё- 
ни танлаш ихтиёри берилди. Шунда у зот илмни тан- 
ладилар. Кейин у кишига мол-мулк хам ато этилди.
Абдуллоҳ ибн Аббос
Олим киши кечалари койим, кундузлари рўзадор 
мужоҳиддан афзалдир. Олим вафот этса, Исломда 
бир ёрик пайдо бўлади. У ёрикни факат олимнинг 
ўринбосаригина тўлдиради.
А ли ибн А бу Толиб


Олимлар қаламларининг сиёҳи шаҳидлар қони би­
лан ўлчанади. Шунда олимлар қаламларининг сиёҳи 
шаҳидлар қонидан оғир келади.
Ҳасан Басрий
Илм кўтарилмасидан уни ўрганинглар. Илм олим­
ларнинг нафоти туфайли кўтарилади. Жоним қўлида 
бўлган Зотга қасамки, Аллоҳ йўлида шаҳид бўлган 
кишилар (Қиёмат кунида) олимларга берилган каро- 
мат-даражаларни кўриб: «Кошки бизни ҳам Аллоҳ 
олим қилиб тирилтирса», деб орзу қиладилар. Зеро, 
ҳеч ким олим бўлиб туғилмайди. Илм ўрганиш, таъ­
лим олиш билан эгалланади.
Абдуллоҳ ибн Масъуд
Эй ўғлим, сен олимлар билан ўтир. Уларнинг ора- 
сига кир, чунки Аллоҳ таоло ерни осмон суви билан 
тирилтиргани каби қалбларни ҳикмат нури билан ти­
рилтиради .
Луқмони Ҳаким
Илм олишда кийналдим, бир оз хорландим, тила- 
гим ҳосил бўлгач, азизу мукаррам бўлдим.
Абдуллоҳ ибн Аббос
Чиройда Ибн Аббосдек чиройлисини, сўзлашда тили 
равонини, фатво беришда илмлисини кўрмаганман.
И бн А б у М улайка
Илм ўрганмасдан туриб, улуғликка интилган ки­
шига ҳайронман.
Абдуллоҳ ибн М уборак
Жахолатни илм билан йўк килишга харакат этинг. 
Ҳар бир ишни илм билан ҳал килинглар.
М уҳаммад Комол
Сен олим, ё ўрганувчи ёки унга қулок тутувчи 
бўл. Лекин тўртинчиси бўлмагилки, ҳалокатга юз ту- 
тасан.
А б у ад-Дардо


Бир илм мажлиси лаҳв (беҳуда) мажлислардан 
етмиштасига каффорат бўлади.
Ато ибн А б у Рабоҳ
К ундузлари рўзадор, кечалари қойим (бедор) 
бўлган мингта обиднинг ўлими ҳалол-ҳаромни ажрата 
олувчи бир олимнинг ўлимидан енгилрокдир.
Умар ибн Хаттоб
Илм ўрганиш нафл ибодатидан афзалроқ.
Имом Шофеъий
Ким илм ўрганишга чиқиш жиҳод эмас, деса, унинг 
ақли ва фикрида ноқислик бор экан.
А б у ад-Дардо
Илм — нарсаларни инсон ақли ёрдам и билан ўрга- 
нишликдир.
А бу А ли ибн Сино
Ким бир ҳадисни айтса, кейин унга одамлар амал 
қилишса, уни айтган одамга амал килган кишининг 
ажри баробарида савоб берилади.
Умар ибн Хаттоб
Инсонларга яхшиликни ўргатувчи муаллим хаққига 
барча нарсалар, хатто денгиздаги балиқлар истиғфор 
айтади.
Абдуллоҳ ибн Аббос
Мен Саид ибн Мусаййабнинг олдиларига кирсам, 
йиғлаб турган эканлар. Сабабини сўрасам: «Мендан 
хеч ким ҳеч нарса сўрамай кўйди», деб жавоб берди- 
лар.
Ато ибн А б у Рабоҳ
Илм инсонийлик тожидир. Инсонлар фақат у би­
лан улуғланади. Мол-мулк эса жоҳилнинг ғурурлан- 
ган матосидир. Бу мол-мулк сарф бўлиши билан жо- 
ҳиллар халокатга учрайди.
М уҳаммад Камол


О лимлар бўлмаганида инсонлар чорва моллари 
каби бўлиб колардилар.
Ҳасан Басрий
Илмнинг қиймати, баҳоси — унинг ҳаққини адо 
этадиган, зое кетказмайдиган кишига ўргатишингдир.
Икрима ибн Аббос
Ота-оналар фарзандларини дунё оташидан ҳимоя 
килади, олимлар эса уларни охират олови — дўзах- 
дан мухофаза этади.
Я ҳё ибн М у оз
Илм ўрганинглар, зеро уни ўрганиш — Аллохдан 
қўрқиш, уни талаб килиш — ибодат, музокараси — 
тасбеҳ, уни излаш — жиҳод, билмаганга ўргатиш — 
садақа, уни ўз аҳлига билдириш — Аллоҳга қурбат- 
дир.
М уоз ибн Ж абал
Киши агар бир илмни ўрганиб, сўнг бошқа илм- 
ларга юзланса-да, улардан нимани билмаслигини ту- 
шунса, ана ўшанда олим бўлади.
Имом Шофеъий
Қуруқлик ва денгизда йўл топадиган микдорда юл­
дузлар илмини ўрганинг, қолганидан ўзингизни ти- 
йинг.
Умар ибн Хаттоб
Илм танҳоликда хамроҳ, хилватда дўст, тўғри йўл 
кўрсатувчи далил, хурсандлиг-у хафалик пайтда кўмак- 
чи, дўстлар олдида вазир, бегоналар олдида яқин 
дўст ва жаннат йўлининг минорасидир.
М уоз ибн Ж абал
Эй ўғлим, Аллоҳни зикр қилаётган қавмни кўр- 
санг, улар билан бирга ўтир. Чунки олим бўлсанг, 
илмингга фойда беради, илмсиз бўлсанг, сенга илм 
ўргатадилар. 
^
jA

Download 4.42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   58




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling