Шарк донишмандлари хикматлари


Download 4.42 Mb.
Pdf ko'rish
bet3/58
Sana22.08.2023
Hajmi4.42 Mb.
#1669276
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   58
Алишер Навоий
Ҳамма ибодатларнинг энг фазилатлиси илм билан 
кўшилиб келганидир.
А б у Исҳоц З уҳурҳурий
Илм фикрнинг хос мевасидир. Агар калбда илм 
ҳосил бўлса, ҳолати ўзгаради, ҳолати ўзгарса, аъзо- 
ларнинг амали ўзгаради. Бас, амал ҳолатга, ҳолат 
илмга, илм фикрга тобеъдир.
А бу Ҳомид ал-Ғаззолий
Илм ўрганиб, унга амал қилмаган киши худди яши­
рин ҳолда зинога бориб, ҳомиладор бўлган ва кейин 
сири очилиб қолган аёлга ўхшайди. Аллох таоло ил­
мига амал қилмаган кишининг сирини ҳам Қиёмат 
кунида худди хотин каби гувоҳлар ҳузурида очиб 
ташлайди.
Исо ибн Марям
Илм кўп ривоят қилиш билан эмас, кўп тақво қилиш 
билан бўлади.
Абдуллоҳ ибн Масъуд
Сизлар хоҳлаганча илм ўрганаверинглар. Аллоҳга 
қасамки, амал килмагунингизча Аллоҳ сизларга унинг 
учун ажр бермайди. Аҳмоқлар ҳиммати ривоят қилиш, 
уламолар химмати риоят қилишдир.
Ҳасан Басрий
Илмига амал қилмаган олим бошқани кийинтирган 
ҳолда ўзи яланғоч қолган игнага ўхшайди.
А бу Ҳомид ал-Ғаззолий
Олим керакки, ўз илмининг поя ва микдорини ас- 
рагай, гавҳарни имтиҳон учун тошга урмагай.
Алишер Навоий


Ким Қуръонни ёд олса, кадри баланд бўлади. Ким 
унинг маъноларини англаса, даражаси кўтарилади. Ким 
хддисни ёдласа, даражаси кўтарилади. Ким арабийни 
ва шеърни ўрганса, табиати теранлашади. Ким нафси- 
ни сакламаса, унга илм фойда бермайди.
Имом Шофеъий
Илмни амал учун ўрганинглар. Аксар одамлар илм- 
лари тоғдек, амаллари заррадек бўлиб колиб, янгли- 
шишади.
И броҳим Адҳам
Илм сарват (бойлик)дан устундир. Чунки сен сар- 
ватни кўриқлайсан, илм эса сени кўриқлайди.
А ли ибн А б у Толиб
Сиз илмга бор-йўғингизни бермагунингизча, у сиз­
га бирор нарса бермайди.
А бу Ҳомид ал-Ғаззолий
Бу дунёда илмига амал қилмаган олимлар энг кўп 
пушаймонлик тортадиган кимсалардир.
Иброҳим ибн Уяйна
Жоҳил довулга ўхшайди, овози жуда куч ли, аммо 
ичи бўшдир.
Саъдий Шерозий
Илм амални чакиради. Агар ижобат этса, илм кола- 
ди. Ижобат этмаса, илм кетиб колади.
Суфён Саврий
Киши илм ўрганишда давом этаётган паллада олим- 
дир. «Олим бўлдим, энди бас», деб хулоса чикарган 
чоғидан бошлаб жоқилдир.
А бдуллоҳ ибн М уборак
Олимларнинг жазоси — калбларининг ўлганидир.


Қалбнинг ўлиши эса илми ва ухровий амаллари бўла 
туриб, дунёвий ниятлар кетида юрганидир.
Ҳасан Басрий
Билимсиз кишиларнинг кўнгли хурофотга мойил 
бўлади.
А бу Райҳон Беруний
Билим — барча кулфатларга қалқондир.
А бу Абдуллоҳ Рудакий
Тириклик — илм билан бўлур, роҳат — маъри- 
фатда бўлур ва лаззат — Худонинг зикрида бўлур.
А бу Язид Бастпомий
Илмни амалда қўллай олмас экансан, кўп били- 
шингдан фойда йўқ. Ахир сен мингта найза билан 
душманга ёлғиз карши боролмайсан-ку!
Мажидиддин Хавофий
Илм талаб қилинглар, фақат илмни ҳилм (муло- 
йимлик) ва виқор билан яширинглар.
Ҳасан Басрий
Икки киши чикарган фитнани ҳатто шайтон ҳам 
чиқара олмайди: дунё ҳирсига берилган олим ва илм­
сиз сўфий.
А бу л Х,асан Харацоний
Илм ва диннинг машҳур кишилари ўз маслахатла- 
ри билан подшоҳларга ёрдам бериб келганлар.
Амир Темур
Илм инсоният гавҳаридир.
М ирзо Бедил
Аллох хар бир қалбга илм гавҳарини сол ганки
бандасининг қунт-матонати, меҳнати давомида доимо 
сайқал топур.
А б у Лайс Самарцандий


Олимларнинг илмини, файласуфлар назариясини 
тўплаб, амалда нодонлар даражасида иш кўрувчилар- 
дан бўлма!

Download 4.42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   58




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling