Шарк донишмандлари хикматлари
ТАҚВОНИНГ ШАРОФАТИ ВА ОСИЙЛИК
Download 4.42 Mb. Pdf ko'rish
|
ТАҚВОНИНГ ШАРОФАТИ ВА ОСИЙЛИК
КАСОФАТИ Ҳ ам м а н арсада Л л л о ҳ д а н қўрқиш ва Унинг ам р-ф арм он лари га бўй сун и ш энг ш араф ли ва эҳт и ром га лойик, иш эканлиги ҳам да гун о ҳ цилишдан қўр қ м а сл и к в а т а вб а га ш ошилмас- лик б а д б а х т л и к нишонаси эканлиги ҳацида Аллоҳга тақво қилиш ҳамма яхшиликни ўз ичига олувчи кўп маъноли калимадир, унинг маъноси — Аллох таолога итоат қилиш, гуноҳ ишлардан кочиш, Яратганнинг зикрини доимо қилиш, берган неъматла- рига шукр айтишдир. А б у Лайс Самарҳандий Тақво — Аллох таоло ҳаром қилган ишларни тарк қилиш, фарз қилинганларини бажаришдир, шундаги- на бу бандага Аллох таоло берган ризк фойдали бўла- ди. Умар ибн Абдулазиз Тақво — Яратгандан кўрқиш, танзил (Қуръони карим)га амал, озга каноат қилиш ва охиратга тайёр- гарлик кўришдир. Али ибн А б у Толиб Истиғфоримиз кўп истиғфорларга муҳтождир. Робиъа ул-Адавийя Тақво — Аллоҳнинг раҳматидан умидвор бўлиб, унинг нури ила Унга итоат қилмоқлик ва Аллоҳнинг азобидан қўрқиб, унинг нури ила кайтарган ишлари- ни тарк қилмокликдир. Толқ ибн Ҳабиб Олам бир дарёдир, унинг кирғоғи — охиратдир. У л дарёнинг кемаси — тақводир. Одамзоднинг ҳам- маси мусофирдир. А бу Исҳоқ Зуҳурҳурий Тақво ва нарҳезкорлик ҳалол емақдан бўлур, пар- ҳезкорлик — харому макруҳ нарсалардан ўзни сақла- моқдир. А б у Хафс Ҳаддод Эҳ, бизлар бу дунёда фақир ва бечораҳол бўлиш- дан қўрқамиз. Аммо охиратда фақир, ночор ва рас- войи жаҳон бўлишдан кўрқмаймиз. Ҳолбуки, биз — бандаларнинг яхши амалларга фақиру камбағал бўли- шимиз бу дунёдаги камбағаллигимиз ва ночорлиги- миздан қўрқинчлироқ ва уятлирокдир Я ҳё ибн М уоз Эй фарзанд, Аллоҳ учун холис тақво қил, тоатни тарк этма. Бировдан қўрқма ва бировдан умид қилма, ҳожатинг равон бўлса у ни Аллохдан, деб бил, ҳожат- ларингни факат Узидан тила! Абдулцодир Ж илоний Кимки Аллохдан қўрқса (тақво қилса), Аллох уни сақлайди. Ким Аллохдан умид килса, Аллох уни ноу мид килмайди. Кимки Аллох йўлида эҳсон килса, Аллох унинг ўрнини тўлдиради. Шунинг учун такво- ни қалбинг таянчи, дийданг жилоси қил! Зеро, ният- сизнинг амали, эзгусизнинг ажри бўлмас! Умар ибн Хаттоб Такво — маҳзи жалол, тасаввуф буткул адабдир. А б у \а ф с Хаддод Мен осий бўла туриб, Сенга қандай дуо қилай, Сен сахий бўла туриб, нечук дуо қилмай? Я ҳё ибн М уоз Аллох таолога дуо киласиз-у, лекин ижобат бўлмай- ди, бунинг сабаби шуки, сизларнинг калбингиз ўнта нарса билан ўлган: — Аллоҳни танийсизлар-у ҳаққини адо этмайсиз- лар. — Аллоҳ китобини ўқийсизлар-у унга а мал кил- майсизлар. — Шайтонни душман, деб даъво қиласизлар-у, ле кин уни дўст тутасизлар. — Расулуллоҳни яхши кўрамиз, деб даъво қила- сизлар-у, аммо ул зотнинг йўлларидан юрмайсизлар ва суннатларини бажармайсизлар. — Жаннатни яхши кўрасизлар-у, бироқ унга олиб боргувчи амалларни килмайсизлар. — Жаҳаннамдан кўркасизлар-у гуноҳлардан тийил- майсизлар. — Ўлим хақ, деб даъвода бўласизлар-у, аммо унга тайёргарлик кўрмайсизлар. — Бировларнинг айбларини кўрасизлар-у ўз айб- ларингизни кўрмайсизлар. — Аллох берган ризкни ейсизлар-у, лекин шукро- насини килмайсиз. — Ўликларингизни дафн этасиз-у, аммо бундан ибрат олмайсиз. Ўлик ер самар бермаганидек, ўлик калбдан чиккан дуо хам ижобат тополмайди. Download 4.42 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling