Шарк донишмандлари хикматлари


Download 4.42 Mb.
Pdf ko'rish
bet19/58
Sana22.08.2023
Hajmi4.42 Mb.
#1669276
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   58
Сумайт ибн Ожлон
Пул — чаёндир, агар ҳалолидан топмасанг ва ўрни- 
да ишлатмасанг, яқинлаша кўрма. Чунки чакса, заҳа- 
ри сени ўлдиради.
Я ҳё ибн М уоз
7 O G


Дунёда севинтирувчи бирон нарса йўкки, кетидан 
хафа килувчи бир нарса келмаса.
А бу Х,озим
Дунё ҳаётининг масъулиятсиз, ифлос ва ғайриах- 
лоқий йўриғига кириш осон, лекин чиқиш қийин.
Ф узайл ибн И ёз
Эй одамзот, амалингга эришганда севиндинг, ле­
кин билиб кўйки, ажалинг якинлашди, умринг битаё- 
тир. Келажак учун олдиндан йиққанларингнинг фой- 
дасини бошқалар кўради.
Д овуд Той
Ким аъзоларининг нафсоний орзуларига бўйин эгиб, 
уларни шод этган бўлса, бу — қалбига надомат ниҳо- 
лини ўтқазган, деганидир.
А бу Я ҳё Варрок,
Қуруқ нондан нарига ўтган — нафсоний орзулар- 
ни хозирлагандир.
Ваҳб ибн Мунаббах,
Арзимаган бир дунёлик кишини буюк ухровий ма- 
саладан қолдириб юборади.
А б у Х,озим
Дунёда хеч бир нарса йўқки, сендан илгари унинг 
эгаси бўлмаган бўлсин. Яна ҳеч бир нарса йўқки, 
сендан кейин эгаси бўлмасин.
Ф узайл ибн И ёз
Бу дунёнинг неъматлари бамисоли илоҳий ғазабга 
учрагандай нопок кишиларга насиб бўлади.
Суфён Саврий
Дунё молининг сармояси ҳавойи нафсдир. Топга- 
ни эса жаҳаннам оташидир.
Ф узайл ибн И ёз


Дунёда нафсоний орзуларни севган киши хорликка 
ҳозирлансин.
Ваҳб ибн Мунаббах,
Бир миллатда ишончли кишилар озайса, динини 
сотиб дунё йиғувчилар кўпайса, у ми л лат орасида 
фитна болалайди.
Абдуллоҳ ибн Масъуд
Ким дунёликни қаттиқ истаса-ю, унга бу берилса
бунга ҳеч қачон каноат қилмайди, яна истайди. Ким 
охиратликни қаттиқ истаса-ю, унга бу берилса, у хам 
бунга каноат қилмайди, яна истайди. На дунёлик ор- 
зуларининг, на-да охиратлик орзуларининг сўнги бор- 
дир.
А бу Сулаймон Дороний
Дунё шайтоннинг дўконидир, ундан бирон нарса 
ўғирламаки, шайтон у ни олишга келиб, сенинг додинг- 
ни бермасин.
Ях;ё ибн М уоз
Қалбда пок туйғулар ва охират қўркуви бўлган 
бир пайтда нафснинг ҳавойи орзуларига берилган бир 
ҳаёт келади-да, унинг тинчлигини бузиб, ўзига бир 
жой очмокчи бўлади.
А бу Сулаймон Дороний
Олтин-у кумуш жамғаришга майл қўйиш нафснинг 
нуқсонидир.
Муъиниддин Ж увайний
Камбағаллик — дунёда офат, охиратда рохатдир. 
Бойлик — дунёда роҳат, охиратда офатдир.
И со ибн Марям
Дунё ва охират яхшилигини Расул алайҳиссалом- 
нинг суннатларига эргашишда кўрдим.
Нажмиддин Кубро


Дунё ҳаётида соғлом одам хастадир. Завқу сафо 
сурган одам охири пушаймон бўлгусидир. Факир одам 
ҳазиндир. Бой одам балога гирифтордир. Молининг 
ҳалолининг ҳисоби, ҳаромининг азоби бор, шубҳали 
фойдалардан озор топилгусидир.
Али ибн А б у Толиб
Хавойи нафсга берилиб яшашдан сақланинг.
М олик ибн Динор
Бу дунёда моли омонат, ўзи меҳмон бўлмаган би­
рон кимса йўк. Меҳмон деган доимо келади ва кета­
ди, омонат эса эгасига бери лиши керак.
Абдуллоҳ ибн Масъуд
Бас! Дунё ва дунё қаётидан баҳслашиб, у ни ёмон- 
ламанг! Агар калбингизда дунё севгиси бўлмасайди, 
уни ёдга олмасдингиз. Зеро, ким бир нарсани севса, 
ўшани кўп зикр этади.
Робиъа ал-Адавийя
Ҳеч кимга озор бера кўрма — дунё барчага баро­
бардир.
Муъиниддин Ж увайний
Дунё-ю охират яхшилигини қаноатда, ёмонлигини 
таъмада кўрдим.

Download 4.42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   58




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling