Шарк донишмандлари хикматлари
Download 4.42 Mb. Pdf ko'rish
|
САХИЙНИНГ САХОВАТИ ВА
БАХИЛНИНГ ШИКОЯТИ Сахий кишиларнинг эҳсон-саховат қилишлари алий фазилат эканлиги ҳамда бахил-нокас одамларнинг мол-дунёларига зиқналик қилиш- лари огир мусибатлиги ҳақида Кимнинг ҳиммати-ю, муруввати қанчалик кўп бўлса, шунга яраша одамлар унинг кайғусига шерик бўларлар, ҳамдардлик билдирарлар. Абулҳосим аз-Замахшарий Ҳар қандай одамнинг қалбида сахийга муҳаббат, 6а- хилга нафрат бор. Яҳё ибн Муоз Сўралмасидан берган хаки кий сахий одам, касос ол иш га қодир бўлатуриб, афв этган хақиқий мард одам. Х,усайн ибн Али Сахий, мардлар ёзса дастурхон, Ҳатто итга тегар устихон. Амир Хусрав Деҳлавий Бахил киши ўз мол-мулкининг қоровули ва ўзгаларга қолдирадиган мероснинг хазиначисидир. Муҳаммад Зеҳний Киши қанчалик бадавлат бўлмасин, у хасис ва бахил бўлса, эл ичида обрўсиз ва қадрсиз бўлади. Абулбаракот Қодирий Очкўзнинг бойлигидан ғам-алам ва озор етади. У қаерга борса, шу ерда дод-у фарёд кўтарилади. Таъма- гирнинг мол-мулкига ёмон кўз билан карама, зеро унинг бойлигидан тиш зирқирайди. Мажидиддин Хавофий Ўғилгинам, тотимагил бахил нонидан, Узоқ бўл, бахилнинг дастурхонидан. Фаридиддин Атптор Бошингизга мушкул иш ва ташвиш тушганида мунис бўлиб, одамларга мехр-муҳаббат кўрсатасиз. Аммо дав- лату неъматларга эришганингизда бағритошликка мойил бўласиз. Абулцосим аз-Замахшарий Пулни ўйлаб сарф қилмоқ ярим фойдадир. Ҳасан Басрий Сўралмасидан аввал берилса, бу саховат ҳисоблана- ди. Сўралганидан сўнг берилса, хаё ёки мазаммат билан боғлиқ бўлиб қолади. Ajiu ибн Абу Толиб Ўзинг муҳтож бўлатуриб, сахийлик қиламан дема. Муҳаммад Сиддщ Рушдий Бошқа кишининг моли қўлингда бўлса ҳам, сеники ҳисобланмайди. Чунки у қайтарилади. Маҳмуд Қошгарий Ҳиммат камарини боғлаган ҳамон, Чумоли енгади шерни бегумон. Мирзо Бедил Одамлар ичидаги энг ярамаси хасисдир, уларнинг ичидаги энг ялкови пасткашдир. Абулк,осил аз-Замахшарий Олимларнинг айтишларича, одамлар тўрт тоифадан иборат. Уларнинг бирлари очкўздирлар. Ўзлари еб, бош- қаларга бермайдилар. Иккинчилари ўтакетган зиқналар бўлиб, ўзлари ҳам емайдилар, бошқаларга ҳам бермай ди лар. Учинчи тоифа сахий кишилардирки, улар ўзла- ри еб, бошқаларга ҳам берадилар. Тўртинчиси — олий- ҳиммат одамлардир, ўзлари емай бошқаларга берадилар. Мажидиддин Хавофий Таъмагир кўз дунё молига тўймас, Худди тўлмаганидек шабнамга куду к. Саъдий Шерозий Чиройли тўнингни ўзинг кий, ширин таомингни эса бошкаларга тут. Маҳмуд Қошгарий Гўзалларнинг юзи кўзгуда гўзал кўринади, инъом ва эҳсоннинг гўзаллиги эса фақир ва ғариблар ила билина ди. Жалолиддин Румий Қизғанчиқлик ожизликнинг исёнидир. Али ибн Абу Толиб Ёрдам беришнинг гўзаллиги ундан кишининг тасалли топишида кўринади. Абу Али ибн Сино Кишиларга боқсанг ноз-неъмат куни, Етишар додингга машаққат куни. Фаридиддин Ammop Ҳаёт вақтингда берган инъом-эҳсонларинг, гарчи улар ни туки йўк (қирчанғи) бўрига берган бўлсанг-да, зое кетмас. Қиёмат кунида буларнинг ажри сенга бўлур. Абулцосим аз-Замахшарий Хайр-садақани касб қилиб олган одамга ҳеч бир иш ёқмайди. Мажидиддин Хавофий Хасис киши ўз шахрида ҳам бегона. Али ибн Абу Толиб Пинҳон тутсанг йўқолур, берсанг ўзингда қолур. Download 4.42 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling