Шарк донишмандлари хикматлари


Download 4.42 Mb.
Pdf ko'rish
bet26/58
Sana22.08.2023
Hajmi4.42 Mb.
#1669276
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   58
Хусрав Деҳлавий
Саховатсиз киши бирла гавхарсиз садафнинг хукми 
бир.
Алишер Навоий


Бахилнинг юзига кўп қарасанг, бағритош бўласан.
Муҳаммад Сиддщ Рушдий
Нокас эшигига қадам қўймағил,
Дуч келганда ҳатто ҳолин сўрмағил.
Фаридиддин Аттор
Ўз вақтидан кечикиб берилган ит.ом-эҳсон маҳкам 
тортилган занжир мисоли қаттик бўғувчидир.
Абулцосим аз-Замахшарий
Хайр ва эҳсонда исроф бўлмаганидек, исрофда ҳам 
ҳеч қандай хайр йўқдир.
Имом Аъзам
Ҳиммат ва саботи бўлмаган миллатнинг ҳаққи ҳаёти 
йўкдур.
Абдурауф Фитрат
Нокасга йўл кўргазмоқ — гўрга чироқ тутмокдир.
Саъдий Шерозий
Гул атри мушкникидан ортиқрокдир, қуриб қолса ха- 
шакдан фарқи йўқдир.
Хусрав Деҳлавий
Қаерда ҳирс ёнар бетутун,
Одамийлик унга бўлади ўтин.
Мирзо Бедил
Сахийлик бу — инсоннинг саховат кўрсатиб, кейин 
бу ҳакда унутишидир.
Мажидиддин Хавофий
Тоғ тепасидаги қояларни кўчириш миннат эшитиш 
юкларига нисбатан енгилрокдир.
Абулцосим аз-Замахшарий
Ризқу рўзинг кўп бўлсин десанг, кўп садақа қил.
Али ибн Абу Толиб


Ярим товоқ ошки, топарсан насиб,
Ярмини берки, есун бир ғариб.
Хайдар Хоразмий
Риё бор ҳар қандай ишда раволиг-у зиё йўкдир.
Абулҳосим аз-Замахшарий
Бир ишни қилишга одатланган киши ундан ҳеч қачон 
воз кеча олмайди.
Мажидиддин Хавофий
Куй таъмани, бор эса сенда тамиз,
Шубҳасиз, эл ичра бўлғайсан азиз.
Фаридиддин Аттор
Мол-мулкни беҳуда исроф қилиш куфрони неъмат- 
дур. Ўйламасдан бойлигини сарфлаш тўлиқ таназзулга 
олиб келади.
Абулцосим аз-Замахшарий
Иброҳим алайҳиссаломни меҳмонларнинг отаси, деб 
аташарди. У кишининг уйларида тўрт эшик бор эди
қайси эшикдан бирор киши келаркин, деб қараб ўтирар- 
дилар.
Икрима ибн Аббос
Бир-икки соъ буғдойдан овқат тайёрлаб, биродарим- 
ни чақиришим мен учун бозорларингизга чиқиб, қул озод 
қилишимдан маҳбуброкдир.
Али ибн Абу Толиб
Меҳмонни давлат ва баракотдан санайдиганлар ўлиб 
кетди. Хар бир қора шарпа кўноқ бўлмасин, деб чодир 
бузувчилар колди.
Маҳмуд Қошгарий
Меҳмонга хос бўлган одоблардан бири шундайки, ким­
ки меҳмонга таклиф этилса, рад қилмай бориш керак. 
Борганда эса уйнинг юқорисини кўзламай, уй соҳиби 
қаерни кўрсатса, ўша жойга ўтириш лозим. Кираётганда 
ва ўтираётганда таъзиму тавозеъни унутмасин. Ўзлари


хоҳламай турган икки одамнинг орасига суқилиб ўтирил- 
майди, чунки уларнинг сухбатига тўсқинлик қилади.
Маҳмуд ибн Муҳаммад
Агар бирор қайғу-алам юз бергани ёки таъзияли жой- 
ни эшитсанг, дарҳол ўша ерга бор. Агар зисфату меҳ- 
мондорчиликка чақирилсанг, унда ўзинг ўйлаб иш тут.
Абулқосич аз-Замахшарий
Зориқма хасислар суҳбат-нонига,
Ишонма нокаснинг аҳд-паймоиига.
Абулмажид Саноий
Қўноқ қўнмас қора уйлар йиқилса яхши.
Кўрцут ота
Меҳмонга борсанг, уй эгаси кўрсатган жойга ўтир. 
Нимани келтирса, индамай е. Мезбон ташқарига чиқса, 
ўрнингдан турма, рухсатсиз нарса қидирма. Гоҳ буни, 
гоҳ уни ушлайверма. Аммо китоблари ту])ган бўлса, кўриш 
мумкин.
Қаюм Носирий
Меҳмонни эшикка кузатиб қўйиш суннатдир.
Ҳусайн Воиз Кошифий
Ожиз, ғариб меҳмон келса, ҳозир бўлган нарсани 
меҳмонга тезлик билан қўй, унга малол келтирма.
Маҳмуд Қошгарий
Меҳмон риоя қилиши лозим бўлган одоблардан яна 
бири шуки, меҳмон мезбонга иш буюрмасин. Чунки бу- 
юрган ишини бажариш уй соҳибига оғирлик килиши мум­
кин. Агар мехмондан қандай овқат қилиб бериш ҳақида 
сўралса, енгил овқатни танласин. Улуғ кишилар доимо 
шундай қилишган.
Маҳмуд ибн Муҳаммад
Жаннат эшигига уч қатор сўз ёзилган. Улардан бири: 
«Нима амал қилган бўлсак, топдик. Берган бўлсак, фой- 
да олдик. Нимаики олиб қолган бўлсак, зарар қилдик».
Наззол ибн Сабра


Қайсиларингиз бир дирҳамни соғлигида ва бахилли- 
гида инфоқ-эхсон қилса, ўлим вақтида юз дирҳамни ин- 
фоқ этишни васият қилишидан яхшидир.
Абдуллоҳ ибн Масъуд
Мен Оиша онамизнинг (р.а.) етмиш минг дирхам 
садақа қилганларини кўрдим. Кўйлакларининг ёни эса 
ямоқли эди.
Урва ибн Зубайр
Бир хотин боласи билан кетаётган эди, бўри унинг 
боласини олиб қочди. Хотин бўрининг оркасидан кетаё- 
тиб, битта нонини таом сўраган гадога берди. Шунда 
бўри қайтиб келиб, боласини унга топширди. Ғойибдан 
овоз келди: *Бир луқмага — бир луқма».
Солим Абу Жаъд
Агар бойлик топсанг, уни куртларга ем бўлмасин ёки 
қароқчилар қўлига тушмасин, десанг, садақа қил.
Абдуллоҳ ибн Масъуд
Мен ҳеч кимдан бирор нарса сўрамайман. Сўрама- 
симдан нима берса, оламан.
Абу Хурайра
Фазилат аҳлини ҳаддидан оширмасдан ҳурмат қилиш 
мустахабдир. Бирор кишини бойлигидан умид қилиб, 
бой бўлгани учун хурмат қилиш жоиз эмас.
Абу Лайс Самарцандий
Торлик-зиқналик қилманглар, акс ҳолда сизларга тор- 
лик қилинади.
Ҳасан Басрий
Мансаб, бойлик ғамига тўлиб-тошса дил,
Фақир, нотавонларга хизматда бўлгил.
Мирзо Бедил
Меҳмон кирмаган уйга фаришталар хам кирмайди.
Анас ибн Молик


Ким чақирса келишдан озорланадиган кишини даъ- 
ват этса, бу даъват этган кишига бир гунох ёзилади. 
Агар даъват этилган киши келса, икки гуноҳ ёзилади. 
Чунки даъват килган киши уни ўзи истамаган ҳолда 
емакка зўрлаган бўлади.
Суфён Саврий
Зиёфатдан мақсад — бойлигини кўз-кўз қилиш ва 
мақтаниш бў л мае лиги керак. Фақатгина Пайғамбаримиз- 
нинг одатларини қилиш, мўмин биродарлар орасида меҳр- 
оқибатни давом эттириш ва уларнинг қалбига сурур бе­
риш бўлмоғи лозим.
Абу Лайс Самарцандий
Ким тополса муҳтож бўлмаслик йўлин, 
Фукаро-ю шоҳга чўзмагай қўлин.
Мирзо Бедил
Қариндошларга, қўни-қўшниларга яхшилик қил, ол- 
ган ҳадяларинг эвазига қимматлироқ нарса ҳозирла.
Маҳмуд Қошгарий
Хасис хазинага етишса ногоҳ,
Ҳирсидан йўлини йўқотар гумрох.
Хусрав Деҳлавий
Энг эзгу эҳсон ҳожатмандга берилганидир.
А.т ибн Абу Толиб
Миннат қилиш берилган эҳсонни йўққа чиқаради.
Абу Райҳон Беруний
Бефаҳм меҳмон уй эгасини хижолатга қўяди.
Маҳмуд Қошгарий
Ҳисобсиз мол йиққан билан одам сахий бўлолмайди.
Қўрҳутп oma
Ўз тўнингга агар солсанг юз ямоқ,
Ўзга тўнин сўрагандан яхшироқ.
Саьдий Шерозий


Фақиру мискинларга вожиб садақаларни бажо кел- 
тирмаган бойларга жаҳаннамда даҳшатли бир ҳандақ 
бордир.
Абулҳосим аз-Замахшарий
Дарахт ўрнига гар эксанг тикан,
Шундай тикан экки, гул берса экан.
Хусрав Деҳлавий
Бойлик эҳсон қилинса — иззат, беркитилса — хор- 
лик келтиради.
Али ибн Абу Толиб
Аҳмоққа назар кўзни куйдиради; бахилга назар қалб- 
ни тошга айлантиради.
Бишр Хофий
Бойга сохта таъзим этганлар энг пасткаш одамлар- 
дир, фақирга бош эгиб, ҳурмат кўрсатганлар энг иззат- 
ли кишилардир.
Абу Абдуллоҳ Магрибий
Сахий шоввоз менинг наздимда пасткаш қоридан аф- 
залдир.
Бишр Хофий



Download 4.42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   58




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling