Шарк донишмандлари хикматлари


Download 4.42 Mb.
Pdf ko'rish
bet24/58
Sana22.08.2023
Hajmi4.42 Mb.
#1669276
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   58
А бу ад-Дардо
Ҳар сабрнинг охири зафар,
Ҳар аччиқнинг кетидан шакар.
Ж алолиддин Румий
Камбагаллар хам, бойлар хам учта нарсани ихти- 
ёр этишган. Камбағалларнинг ихтиёр килган нарса­
лари — нафснинг роҳати, қалбнинг юмшоқ, ҳисоб- 
нинг енгил бўлиши. Бойларнинг ихтиёри — нафснинг 
чарчаши, калбнинг машғуллиги ва қаттик ҳисоб.
Ш а ц щ Зоҳид
Оқил киши дунёдаги ризкига рози бўлади ва мол 
тўплашга машғул бўлмайди. Охират амаллари билан 
шуғулланади. Чунки охират қарор топиш ва неъмат- 
лар уйидир. Дунё фонийлик уйи, у хиёнаткор, фит- 
накордир.
А бу Лайс Самарқандий
Аллох таоло Одам билан Ҳаввони ерга туширгани- 
да улар дунё ҳидини топишди ва жаннат бўйини 
йўқотишди. Икковини қирқ кун дунёнинг бад бўйи 
ўраб олди.
Заҳҳок
Ўтиргил очу бечора, яланғоч,
Вале нокасга асло бўлма муҳтож.
Саъдий Шерозий
Дунё — Аллоҳнинг экинзори, одамлар — шу экин- 
зорнинг экини, ўлим — ўроқ, жонни олувчи фаришта 
алайҳиссалом — шу экинни ўрувчи, қабристон — у ни 
янчувчи, жаннат ва дўзах — ҳавойи хоҳишларнинг


уйидир. Бир гуруҳи жаннатда, бир гурухи дўзахда 
бўлади.
Я ҳё ибн М уоз
Сизларга ажабланаман. Дунё учун амал қиласиз- 
лар, вахоланки, унда амал сиз ҳам ризкланасизлар. 
Охират учун амал қилмайсизлар, ваҳоланки, унда 
амалсиз ризқланмайсизлар.
И со ибн Марям
Тўрт нарсани тўрт нарсадан тала б килдик ва бу 
йўлда хато этдик: бойликни молдан талаб килдик, у 
каноатда экан; роҳатни кўпликдан изладик, озликда 
экан; неъматни таом ва кийимдан қидирдик, сатрда, 
яъни Аллох спган айбларда ва Исломда экан.
Ҳаким Х,отам Лифофий
Ким тонг оттирса, у меҳмондир. Моли яланғочдир. 
Меҳмон жўнаб кетади, яланғочлик op гига қайтади.
Абдуллоҳ ибн Масъуд
Билингки, банда яхшиларнинг даражасига азият- 
лар ва матаккатларга сабр қилиш билан эришади.
А бу Лайс Самарҳандий
Одамлар камбағалликни ёмон кўрадилар, мен яхши 
кўраман. Улар ўлимни ёмон кўрадилар, мен яхши 
кўраман. Фақирликни Роббимга тавозели ва ўлимни 
Роббимга муштоқ бўлганим учун яхши кўраман.
Абу ад-Дардо
Агар сен балолар йўлига тушиб қолсанг, кўзинг 
қувонсин. Чунки бу йўлдан пайғамбарлар ва солиҳ 
кишилар юргандир. Агар роҳатли йўл бошланса, сен 
нафсингга йиғлагин. Уларнинг йўлидан адаштирилиб- 
сан.
Ваҳб ибн М унаббаҳ
Ҳеч бир нарсамни даволаш нафсимни тарбиялаш 
ва уни даволашчалик менга оғир келмади. Чунки у 
гоҳ мен тараф бўлар, гоҳ менга қарши чиқарди.
Суфсн Саврий


Ким аъзоларининг нафсоний орзуларига бўйин эгиб, 
уларни шод этган бўлса, бу — қалбига надомат ниҳо- 
лини ўтқазган, деганидир.
Я ҳё ибн Варроц
Жаннатга иштиёқи бўлган киши дунёда нафсоний 
орзу-ҳавасларидан тийилсин.
А ли ибн А бу Толиб
Нафс ва шайтонга мухолафат килишлик билан исён 
эт, улар сенга насиҳат қилувчи бўлиб кўринсалар 
ҳам, ҳеч тинглама.
Имом Бусирий
Инсон нафси ёмон сифатларга эга бўлса, ундан 
қутулмагунича ҳис оламидаги маъноларни, модданинг 
ортидаги ақл ва хаёл чегараларини мушоҳада килол­
майди.
М уҳаммад Н уруллоҳ Сайдо Ж азарий
Кўпчилик ёқтирмайдиган ўлим ва камбағаллик қан- 
дай ажойиб нарсалардир! Аллоҳга қасамки, бойлик 
хам, фақирлик ҳам бир неъматдир. Қайсиси билан 
имтихон килинсам хам, хотиржамман. Бой бўлган кез- 
лар муҳтожларга ёрдам қилиш, факирликда эса сабр 
этиш фазилати бор.
Абдуллол; ибн Масъуд
Қуръонга ғилоф, илмга манба бўлинг. Аллохдан 
кунлик ризқингизни сўранг.
Умар ибн Хаттоб
Ризқинг учун ҳаракат кил, аммо ризк топаман, деб 
тўғриликдан айрилма ва мусулмон ҳолда ўлишга ин­
ти л. Мазлумнинг баддуосидан сақлан.
М уоз ибн Ж абал
Нафс орзу-истаклари чексиздир. Нафс факат ўзи- 
ни ўйлайди. Вахоланки, нафс учун фойдали туюлган 
нарса инсон ва жамият учун зарар келтириши мум­
кин. Биз зарарли, фойдасиз нарсаларни тарк этиши-


миз лозим. Бу эса, факат Исломият оркали амалга 
ошади. Факат мусулмон кишигина бу ишнинг уддаси- 
дан чикиши мумкин.
Умар Форук, Сайдо ал-Ж азарий
Ҳак оғирдир, бирок томоқдан осон ўтади. Ботил 
енгилгина, аммо касаллик келтириб чикаради. Неча- 
неча инсоний орзу-истаклар борки, уларга эргашилса
узок вакт давом этгувчи хафагарчилик билан ниҳоя 
топади.
Абду^глох, ибн Масъуд
Бойнинг бир кўзи камбағалда бўлиши керак. Бир 
кўлини камбағалга бериши лозим. Камбағалдан юз 
ўгирган бойнинг кўзлари хоин кўздир.
М уҳаммад Камол
Куллик — амал этиш, амал билан хукмларни му- 
ҳофаза килиш, ваъдага вафо, борига ризо, йўғига сабр- 
дир.
Усмон ибн Аффон
Нафсини тиймаган кишига илми фойда бермайди.
Имом Шофеъий
Аллоҳга дўст бўлишни истасангиз, иафсингизни жи- 
ловланг. Агар Аллохга дўст бўлишнинг мазасини бир 
оз билганингизда эди, ундан узилиб қолишнинг нака- 
дар аччиклигини билган бўлар эдингиз.
Ш айх Ш иблий
Ж асад соғломлиги кам ётишда, қалб хотиржамли- 
ги кам гунох килишда.
А бу Ҳомид ал-Ғаззолий
Қирқ йилдан буён кўнглим ковурилган гўштни ис- 
тайди, лекин бир дирхам хам пул им йўқ.
Бишр Хофий


Нафсининг ёмонлигини қайтарган сурурини йўқот- 
майди.
Ф узайл ибн И ёз
Ибодатнинг калити фикрдадир. Истакларнинг ало- 
мати шаҳватлар кетидан қувишдир. Аллоҳга таваккул 
(суяниш)нинг аломати эса истаклардан воз кечиш- 
дир.
Зунн ун М и ср ш
Ўзинг ва шаҳватларинг ўртасига темир девор кур- 
мас экансан, ибодатдан ҳаловат топа олмайсан.
Бишр Хофий
Молинг камайганига эмас, умрингнинг камаяётга- 
нига ачин!
А бул Хасан Сирий
Фақирлик пешонасига ёзилган инсон шундайки, 
бойликдан қўрқади, камбағалликдан паноҳ қидиради.
Ш а ц щ Балхий
Каноат — ризқни Аллохдан олмокдир.
А бу Ту роб Нахшабий
Ўз ризкига ишонган инсон шундайки, бойликка 
хурсанд бўлмайди, фақирликка эътибор қилмайди.
Хотам Асом
Ким ҳаёт эшигини ўлчов, меъёр калитисиз очар- 
кан, махлуқлар қаторидан жой олади.
Ях,ё ибн М уоз
Таваккул — инсон калбининг Аллох билан таскин 
топганидир.
А бу Т у роб Нахшабий


Одоб — фақирларга суянчиқ, бойлар учун зий- 
натдир.
А бу Усмон Хирий
Сабр — шикоятларни тарк этишликдир.
Рувайм ибн Аҳмад
Очкўз фақир ва ишқига мает ошиқ энг тубан кет- 
ган кимсалардир.
Ю суф ар Розий



Download 4.42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   58




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling