Шарк донишмандлари хикматлари


Download 4.42 Mb.
Pdf ko'rish
bet32/58
Sana22.08.2023
Hajmi4.42 Mb.
#1669276
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   58
Жунайд Багдодий
Болаларини писанд килмаган миллатлар инқирози 
уларни ёт қўлларга ва ёт маданиятлар ихтиёрига бериб 
қўйганлари сабаблики, улардан айрилишга маҳкумдир- 
лар.
Абдулла Авлоний
Кумушнинг ташқи кўриниши оппоқ бўлса ҳам, қўлда 
ва чўнтакда кўи ушланса, қора юқтиради. Шунга ўхшаш 
баъзи одамларнинг сўзлари зохирида кумуш каби нор- 
лоқ ва тоза кўринса ҳам, лекин қайғу ва зарар келтира­
ди.
Жалолиддин Румий


Яхшилар кетидан агар чопарсан,
Истагинг, бахтингни шунда топарсан.
Саъдий Шерозий
Ҳақиқий ва комил инсон ёмон хислатлардан, номаъ- 
қул ва номарғуб хулқ-атвордан пок бўлади, гўзал сифат 
ва ахлоқ билан ўзини ораста килади, ҳалол меҳнат қилиб 
умр кечира^ди, ёмонлардан четланади, яхшилар қатори- 
дан жой олади, хеч кимга озор бермайди.
Азиз ибн Муҳаммад Насафий
Жидду жахд — серҳаракатлилик, гайрат ва матонат 
билан бир ишга киришмоқликдир. Бу сифат энг гўзал 
сифатлардан бўлиб, химматга тобеъдир.
Хусайн Воиз Кошифий
Яхшига яхши бўл, ёмонга ёмон,
Гулга гул бўлгин-у, тиконга тикон.
Саъдий Шерозий
Яхшилик килганингизда Аллоҳга хамд айтинг, мабо- 
до бирор гунох иш содир этиб қўйсангиз, албатта Ал- 
лохдан мағфират сўранг.
Абу ад-Дардо
Тинглашда биринчи, гапиришда эса охиргиси бўл.
Афанди Кофиев
Инсоф — олийжаноблик белгисидир.
Али ибн Абу Толиб
Яхши қилик, гўзал муомала бир йўлдирки, у йўл 
билан юрмасдан туриб, иззат ва шараф манзилига етиб 
бўлмайди. У йўлга қадам босмасдан туриб, вужуд юкини 
ҳайвоният биёбонидан инсоният дорилмулкига элтиб 
бўлмайди.
Хусайн Воиз Кошифий
Одамлар билан уларнинг ақлига монанд гаплаш.
Саъдий Шерозий


Агар яхшиликка буришнинг биронта йўли бўлса, 
мўмин биродарингдан чиккан сўз хакида фақат яхши 
гумон қил.
Умар ибн Хаттоб
Жамиятда бир одамнинг ёмон хулқи ҳаммага таъсир 
қилади. Сачраган озгина лой минг чандон кўи ҳажмдаги 
сувни булғайди.
Мажидиддин Хавофий
Бу там бошқа бир шамни ёқиши билан нуридан хеч 
нарса камаймайди.
Саъдий Шерозий
Бузуқ ниятли ва ёмон ахлоқли кишилар ўртага ки- 
риб олиши билан иш тўғри бўлмайди.
Абу Райҳон Беруний
Бирон қоғозга қўл қўймоқчи бўлсанг, бирон одамни 
хафа қилиб кўймасликни ўйла!
К,ози Аҳмад Ғаффорий
Қўлда тош бўлса-ю тош узра илон,
Жиноят бўлади урмасанг шу он.
Саъдий Шерозий
Гўзал феъл-атворнинг нишонаси ўн нарсадир: биринчи 
нишонаси — яхшилик, иккинчи — инсофли бўлиш, учин- 
чи — бошқа одамдан айб қидирмаслик, тўртинчи — 6и- 
рор кишида ножўя ҳаракат кўрса, уни яхши йўлга бош- 
лаш, бешинчи — бир одам ўз айбига иқрор бўлиб узр 
айтса, узрини қабул қилиш, олтинчи — бошқалар учун 
машаққатни ўз устига олиш, еттинчи — фақат ўз манфаа- 
тинигина кўзламаслик, саккизинчи — очиқ юзли, ширин 
сўзли бўлиш, тўққизинчи — мухтожларнинг ҳожатини 
чиқариш, ўнинчи — мулойим ва тавозеъли бўлишдир.
Хусайн Воиз Кошифий
Фожирлар билан ҳамсухбат бўлма, уларнинг фужур- 
ларидан ўрганасан.
Умар ибн Хаттоб


Кимсаки тарк айлади ўз аслини,
Қайта излар рўзғорин васлини.
Жалолиддин Румий
Ўз истагига эришишга такдир ёрдам бермаган киши- 
га маломат қилинмайди.
Абу Райҳон Беруний
Бир киши сен билан муносабатида хато қилса-ю, сенга 
узр баён этса, узрини қабул қилишни кечиктирма!
Абу Али ибн Сино
Дахр орзуларни янгилайди, такдирни яқинлаштира- 
ди, ёмон истаклардан узоқлаштиради.

Download 4.42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   58




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling