Шарк донишмандлари хикматлари
ЯШАМОҚЛИК НЕЪМАТИ ВА ЎЛИМНИНГ
Download 4.42 Mb. Pdf ko'rish
|
ЯШАМОҚЛИК НЕЪМАТИ ВА ЎЛИМНИНГ
ШАРБАТИ Ажратилган умрни яхши ишлар, солиҳ амаллар билан б еза б ўтишнинг катта неъмат эканлиги ҳамда ҳар бир жон эгасининг албат т а ўлим шарбатини тотиши ҳақида Қора ту прок каъридан тортиб, то Зуҳал чўққисигача бўлган дунёнинг ҳамма мушкул масалаларини хал қил- дим. Мен ҳар қандай макр ва ҳийла тузоғидан қутилиб чиқа олдим-у, аммо ўлим тугунини еча олмадим. Абу Али ибн Сино Вақт кескир қиличдир, у ҳеч нарсага қарамай шарт- та ўтади-кетади. Сен эса вой-войлаганча қолаверасан. К,ози Аҳмад Ғаффорий Ўтиб борар ажиб умр карвони, Қўлингдан чиқмасин шодлик замони. Умар Хайём Қабрда ётганлар пушаймон қилаётган ишлар устида тириклар бир-бири билан қириичоқ бўлмокдалар. Абу Ҳомид ал-Ғаззолий Ўлим дунё ҳаётини бир пул қилди. Шу туфайли • фаросатли инсонларга қувониш учун ҳеч имкон қолдир- мади. Ҳасан Басрий Мўмин етишишни орзу қиладиган ўлимдан ҳам хайр- лироқ йўқотиш йўқ. Ибн Абу Хайсам Ўтганлар ибратли сўзини ёд эт, Ўтганлар ёдидан дилингни шод эт. Абдураҳмон Жомий Икки нарса мени дунё завқи ва ўйин-кулгидан узд и: ўлимни хотирламоқ ва ҳисоб-китоб чоғида Аллоҳ ҳузу- рига чиқмоқ. Иброҳим Тамимий Умр эртангн кун орзуси билан яшаш, ғофиллик би лан жанжал-сурон қилиш, жонингни аямай меҳнат қилиш билан тугаб боради. Жалолиддин Румий Мен кўп жойларни кездим ва олам аҳволига қарадим. Унда ҳайронлик кафтини иягига тировчидан ёки пушай- монлик бармоғини тишлаб турувчидан бошқани кўрма- дим. Ai6y Али ибн Сино Ҳар нарсага боғлама кўнгил, Кўнгил узмоқ жуда хам мушкул. Саъдий Шерозий Умр — хотирдан кечиб ўтадиган бир дақиқа хаёлча- лик муддатдир. Кунлар — умр китобининг саҳифалари- дирким, уларга кўчирмалар битиб борилаверади. Шайх Шибровий Эй дўст, улуғларни иззат қил, фойдасиз ҳар нарсага аралашиш ва тортишувдан сақлан. Аҳмад Югнакий Қувватим борида фойдам билмадим, Тушунган вақтимда кучим бўлмади. Фаридиддин Ammop Устингга кексалик кийими ташланган бўлса хам би рок сен узок умр кўриш ҳирсида (таъмасида) янги-янги кийимлар киймокдасан. Абулцосим аз-Замахшарий Қуёшнинг ҳар ботишида бир парча камайишинг бор. Ҳасан Басрий Ажал билан юзлашмасдан олдин бериладиган ҳар нарсангни бериб қолишинг лозим. Жалолиддин Румий Балонинг йўқлиги неъматдур, неъматнинг йўқлиги ба- лодур. Абу Ҳомид ал-Ғаззолий Ўлимдан қўрққаннинг кўнглида т а к бордир. Мўмин киши ўлимдан қўрқмагай. Чунки ўлим Ҳақ таолога етиш- тирувчидирки, мўмин ундан қоч мае лиги лозим. Бишр Хофий Кўрдимки, вақтини «эссиз», «қанийди», «кошки»лар билан ўтказган кишининг умри энг қисқа экан. Нажмиддин Кубро Оламда кун йўқки билмаса завол, Абадий қолмайди бу хусну жамол. Хусрав Деҳлавий Қарилик ҳаёт гулларини сўлитиб, нишларини ўткир- роқ қилади. Саъдий Шерозий Ҳар бир нафас тортиш билан бирга умрдан бир қисми ўтиб кетаверади. Али ибн Абу Толиб Ҳаётни ҳар ким билганича идрок этади. Ҳофиз Шерозий Бу чархга этдилар жуда кўп назар, Ип учи ҳеч кимга бўлмай муяссар. Хусрав Деҳлавий Улуғ ҳодисалар ҳар вақт юз беравермайди. Абу Райҳон Беруний Жаҳонда бор нарса — ақлга, ақл эса тажрибага мух- тождир. Муъиниддин Жувайний Ўтиб кетган йилингдан топ-чи бир кун, Бугун қайтиб келурму ксчаги куи!? Download 4.42 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling