Шарк донишмандлари хикматлари


Download 4.42 Mb.
Pdf ko'rish
bet47/58
Sana22.08.2023
Hajmi4.42 Mb.
#1669276
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   58
ҲАСАД, ИҒВО, ҒИЙБАТИ ВА 
ҒАЗАБНИНГ МАЗАММАТИ
М ўмин-мусулмонларнинг ҳасад, игво, гийбатп 
каби зарарли иллатплардан узоқ да бўлиши 
зарурлиги ҳамда фисқ-фасод, гина-кудурапг ва 
газабнинг ҳамиша мазамматп қилингани 
(қоралангани) ҳацида
Одамларни ўзлари йўғида ёмонламоқ қалбларга қилин- 
ган хиёнатдир.
Абу Ҳомид ал-Ғаззолий
Мисвоклар билан оғзингни тозаладинг, кошки эди 
бундан кейин сен оғзингни бўҳтон, ёлғон, ғийбат сўзлар- 
ни айтиш билан булғамасанг!
Абулҳосим аз-Замахшарий
Одамлар устидан кулиш катта гуноҳлардан биридир.
Ваҳб ибн Мунаббаҳ
Бўшамаса тили ғийбатдан,
Бўшамайди дил укубатдан.
Фаридиддин Ammop
Ғийбат гуноҳи зино гуноҳидан ҳам улкан.
Ҳусайн Воиз Кошифий
Подшоҳга яқин кишилар туҳматчи ва ғийбатчи бўлса- 
лар, давлат инқирозга юз тутиб, подшоҳ алмашгусидир.
Мажидиддин Хавофий
Фиску фасод қилувчилар ва фожирлар кўпайса, 
Аллоҳ таоло вабо юборади.
Абулҳосим аз-Замахшарий
Дунёда ҳасад ва гинадан оғирроқ ранж йўқ. Чунки 
ҳасадчи кимса одамларнинг шодлигидан пайваста ғам


остида юради. Ўзгалар роҳатидан доимо заҳмат торта- 
ди.
Муҳаммад Ҳусайн
Ғийбат қабих феъллардан биридир. Ғийбат оз бўлса- 
да, келтирадиган зарари денгиз каби бепоён. Бирор ки­
шининг орқасидан гапириш, айбини топиш, ёмонлаш, 
бола-чақаси, хотини, хулқи, бойлиги ҳақида бемаза гап- 
ларни гапиришнинг барчаси ғийбат ҳисобланади.
Хаёлиддин Хасаний
Ҳасад балоси улкан фасодлар naiwo қилур. Чунки 
ҳасад бағоят жирканч хислатдир.
Ҳусайн Воиз Кошифий
Ўзингда ҳасад ҳиссини кўзғатмагил. Зеро, кейин ун­
дан халос бўлишинг амри маҳолдир. У ни даволаб бўлмай- 
ди.
Мажидиддин Хавофий
Фитна қўзғатади кина-адоват,
Оқиллардан чиқса баттар қабоҳат.
Мирзо Бедил
Кимда-ким ғаразгўйлик жилови билан бир нарсага 
эришишга ҳаракат қилар экан, у шу истагига эришол- 
майди, ҳатто ажали ҳам етмай ўлиб кетади.
Али ибн Абу Толиб
Кишининг тойиши оёғини қонатади, тилнинг тойиши 
барча неъматдан махрум этади.
Муҳаммад Зеҳний
Ҳасад билан ғазаб икки қанот бўлиб ҳаракатга келса, 
тоза ва чиройли ҳаётларни хира ва кудуратли қилиб 
юборади.
Абу Райҳон Беруний
Иғво ва чиқимчилик энг ярамас сифат бўлгани учун 
бу ёмон сифатни ўзларига маслак қилиб олган кишилар 
халқ назарида мунофик саналади.
Абдулла Авлоний


Мен ҳасадгўйдан кўра мазлумга ўхшаганроқ золимни 
кўрмадим. Чунки у сенинг олдингдаги неъматни ўзига 
нисбатан зулм деб ҳисоблайверади.
Аъробий
Ўз нафсини мағлуб этолган марддир, 
Ғийбатлардан узок кетолган марддир.
Абу Абдуллох, Рудакий
Дунё ишларидан бирортасида ўзгага ҳасад қилма- 
дим. Чунки у зот жаннат аҳлларидан бўлса, унинг жан- 
нат неъматлари олдида жуда ҳақир бўлиб қоладиган 
дунёсининг нимасига ҳасад қиламан? Агар у кимса дўза- 
хийлардан бўлса, унинг дўзахга киришига сабаб бўлади- 
ган дунёсининг нимасига хасад килай?
Муҳаммад ибн Сирин
Банда ўлимни қанча кўп зикр қилса, унинг хурсанд- 
лиги ва ҳасади шунча кам бўлади.
Абу ад-Дардо
Ҳаммани рози қилишим мумкин, факат неъматга хасад 
қилгувчини рози қила олмайман. Чунки уни фақатгина 
неъматнинг кетиши рози килади.
Муовия ибн Абу Суфён
Эй одам боласи, нега биродарингга хасад кил асан? 
Агар Аллох суйганлиги сабабли у бандага неъмат ато 
қилган бўлса, сен Аллох суйган бандага кандай хасад 
киласан? Агар унинг мол-давлат топишига бош ка сабаб 
бўлса (яъни, ҳаром йўллар билан топган бўлса), оқибат- 
да дўзахга элтувчи бўлган мол-давлатнинг нимасига ҳасад 
қиласан?

Download 4.42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   58




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling