Шарк донишмандлари хикматлари


Download 4.42 Mb.
Pdf ko'rish
bet44/58
Sana22.08.2023
Hajmi4.42 Mb.
#1669276
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   58
Фузайл ибн Иёз
Дўстлар билан тотув яша, уришиб ундан айрилма. 
Қўлингдаги товукни чиқариб юбориб, я на бошқатдан 
қидирма!
Маҳмуд Қошгарий
Кулфатда билайлик дўсту донони,
Қалқон бўлажак у синалган они.
Лбу Ш укур Балхий
Тирик қолиб ғаним бўлгандан шодон,
Шараф билан ўлиш яхшироқ чандон.
Абулцосим Фирдавсий
Икки кишидан сен яширма дардинг:
Бири табиб эрур, бири — хамдардинг.
Фаридиддин Аттор
Чинакам дўст айтган ҳар ўгит, масал —
Сирти захар эрур, томири — асал.
Носир Хисрав
Дўст уйида меҳмон бўлган вақтингда қўлингни, 
кўзингни, тилингни тия бил.
Паҳлавон Маҳмуд
Кимки душмандан килмади ҳазар,
Оқибат ундан кўради зарар.
Фаридиддин Аттор


Душман лашкари ичида келишмовчилик бор экан, 
сен ўз шамширингни қинидан суғурмай қўябер!
Абдураззок, Самарцандий
Дунёда дўстинг ким, душманинг ким — бок, ишла- 
ринг хисоб эт, ёзилмиш қандоқ.
Абдураҳмон Жомий
Кўрдимки, энг ноёб неъмат ростгўйлик ва мардлик, 
энг оғир бало мунофиқ дўстлар экан.
Нажмиддин Кубро
Айбсиз дўст қидирган киши яккаланиб ко л ад и. Арзи- 
мас айби учун хафа бўлаверадиган кишининг дўстлари 
душманга айланаверади. Дўстининг ўзидан ўзиб кетаёт- 
ганини кўра олмаган киши гам остида юраверади.
Юсуфий
Хўмрайиб хар кимса аччиқ сўзлагай,
Дўстлари ундан қочишни кўзлагай.
Фаридиддин Аттор
Ҳар кимдан истама дўст-ошнолик, ҳар ошнадан кут- 
ма сен рўшнолик.
Абдураҳмон Жомий
Арпасиз от қир ошолмайди, йўлдошсиз ботир жанг- 
да енголмайди.
Маҳмуд Қошгарий
Яхши либос танга оройиш,
Яхши қўлдош жонга осойиш.
Алишер Навоий
Мен умрим давомида ихлосмандларимга Караганда 
танқидчи дўстларимдан, айниқса уларнинг танқиди му- 
лойим ва дўстона сухан билан изҳор эти л ган и да кўпроқ 
фойда олганман.
Махатма Ганди
Ким агар дўстлар билан якдил бўлур,
Барча максуди анинг ҳосил бўлур.
Фаридиддин Аттор


Шодли ва қайғули пайтларида дилини кудуратдан 
тозалаб, соф дўстликни сақлаб колган киши чин дўст 
хисобланади.
Абу Али ибн Сино
Шахсингизга душманлик қилганни авф этингиз. Ле­
кин ватанингизга, миллатингизга ва динингизга душман­
лик килган кишини кечирмангиз.
Али ибн Абу Толиб
Ўзини ўйлагувчи худбин дўстингдан жонини йўлинг- 
га тиккан ит яхши.
Низомий Ганжавий
Оқил дўсти бор кишининг ойнага эхтиёжи йўқдир.
Жалолиддин Румий
Истасанг дунёда бахту саодат,
Айлагил қардошлар дийдорин одат.
Хусрав Деҳлавий
Ўзига дўст тополмаган киши одамларнинг энг ожизи 
саналади. Бундан ҳам ожизроғи эса олдинига бирорта 
дўст топади-ю кейинчалик уни хам йўқотиб қўяди.
Али ибн Абу Толиб
Биродарингдан сен ўйлагандек фойда келиши учун 
унинг ишини яхшилаб ўринлатиб қўй!
Умар ибн Хаттоб
Ким тортса адоват қиличин қиндан,
Адоват тиғидан бўлади халок.
Абдураҳмон Жомий
Оқил кишилар дўст билан душманни, душман билан 
дўстни алмаштирмайдилар.
Абдураззок, Самарцандий
Улфати яхши кишининг ўзи хам яхши бўлур, яхши 
улфатли кишидан кўп яхшилик келур.
Аҳмад Югнакий


Дўстлар дилини ранжитиш душманни муродига етка- 
зишдир.
Хусайн Воиз Кошифий
Дунёда энг ёмон хислат дўстларга килинадиган макр 
билан хийладир.
Муҳаммад Жабалрудий
Ҳаммага омонлик истагувчи бўл,
Шунда адоватга қолмагай ҳеч йўл.
Абдураҳмон Жомий
Душман билан ҳамсуҳбат бўлганингда хам ўзингни 
ундан баланд тутма!
Муъиниддин Жувайний
Чин биродар оғир кунингда билинади.
Алм ибн Абу Толиб
Бир минг нафс адоват олдида бир одамча хам бўлмас.
Муъиниддин Жувайний
Кимки адовату хусуматни экса, албатта у ташвишу 
машаққат ўради.
Абулҳосим аз-Замахшарий
Бу харобазорда истасанг роҳат,
Дўстга қўшилиб топ дилга халоват.
Мирзо Бедил
Агар сирларингни душман билмаслигини хоҳласанг, 
уни дўстингга айтмагин.
Жалолиддин Даввоний
Оғир кунларда ёнингда турган одамгина инъомга са- 
зовордир.
Муъиниддин Жувайний
Сўзлаган вақтимда оғзимдан беихтиё]) ярамас, бўлма- 
ғур сўзлар ҳам чиқиши мумкин. Душман эса оғзимдан 
чиққан ёмон сўзларнигина териб олади. Чунки душман­
нинг назари ёмондан бўлакка тушмайди.
Саъдий Шерозий


Ақлли, одобли, диёнатли одам билан дўст тутиниш 
керак. Бундай гўзал сифатларга эга одам самимий дўст 
бўлади. Самимий дўст ҳеч вакт сени унутмайди, сендан 
ёрдамини аямайди, ҳожатингни адо этади.
Ибн Саммок
Нафсинг учун ҳеч махлук билан хусумат қилмагин.
Абу Али Даҳқоҳ
Кимки биродарликни хорласа, одамгарчилиги кетади, 
кимки султонни хорласа, дунёсидан бенасиб бўлади, ким­
ки солиҳларни хорласа, охиратидан бенасиб қолади.
Суфён ибн Уйайна
Душманни ўзингга махрами жон килма,
Ўз жонингга жабру нуқсон қилма.
Мужрим Обид
Ҳайвонларнинг табиатларида кушандаларидан нафрат- 
ланиш, душмандан ўзини қўриқлаш бор.
Абу Ращон Беруний
Қурол ҳозирлашни унутган аскар асир бўлади.
Маҳмуд Қошмрий
Яхши қариндошлик чидамлилик билан юзага келади.
Али ибн Абу Толиб
Хисоб ва сарф муомала учун, узр хамда ихлос дўстлик 
ва мухаббат учундир.
Муъиниддин Жувайний
Бировнинг ислох бўлишини истасанг, аввал ўзингни 
тузат
Умар ибн Хаттоб
Оқил дўсти бор кишининг ойнага мухтожлиги йўқ.
Жалолиддин Румий
Хатолари айтилмаган киши хатоларини тўғри деб 
ўйлайди.
Саъдий Шерозий


Камчиликсиз дўст изловчи дўстсиз колади.
Аҳмад ибн Ҳанбал
Мурувват дўстларнинг қусур ва камчиликларидан кўз 
юмишдир.
Амр ибн Усмон Маккий
Ким биродарига тилида мухаббат ва самимият изҳор 
этиб, амалда адоватда бўлса, Аллох уни лаънатлаб, куло- 
ғини кар, қалб кўзини кўр килади.
Фузайл ибн Иёз
Биродарингга ишончсизлик билдирма, эътиборсиз хам 
қолдирма.
Абул Ҳасан Сирий



Download 4.42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   58




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling