Шарк донишмандлари хикматлари
Download 4.42 Mb. Pdf ko'rish
|
Ҳасан Басрий
Ҳасад барча хислат, нуқсондан ёмон, Ҳасад аҳли барча ёмондан ёмон! Камолиддин Биноий Азоб чекишни истамасанг, ҳасадгўй бўлма. ■ v Қобус Унутмангки, хасаддан идрок ҳам касод бўлади. Абдураҳмон Жомий Ҳасад, бошқаларнинг рохатини кўролмаслик — ҳамма сифатларнинг пастроғидир. Ҳасад ҳиммат пастлиги ва кўнгил хасталигидан хосил бўлади. Хусайн Воиз Кошифий Мен рўзадорман, дейсан-у аммо ўзинг бўлса, бирода- ринг гўштини ейсан (яъни, ғийбатлар ва хўрликлардан сўзлайсан). Абулқосим аз-Замахшарий Четлаб ўтгин хасадгўйни кўрсанг гар, Найзасики унинг бўлмас безаҳар. Махдумҳули Бировни иғво қилишнинг гуноҳи бир рамазон ойида рўза тутмасликнинг гуноҳидан ёмонроадир. Абу Ҳавс Кабир Ёмон киши аблаҳларнинг тавсифи билан яхши бўлиб қолмайди, яхши киши хасадгўйларнинг таънаси билан ёмон бўлиб қолмайди. Вожидали Мужмалий Ҳар киши нокас билан хамкосадир, Минг шарофатни касофат босадир. Бобораҳим Машраб «Фалон киши сенинг ҳақингда бундай сўзлади», «Фа- лончи сени ёмонлади», деб сўз юритишга чақимчилик, дейилади. Чакимчиликни инсофли, одамгарчилиги бор киши кабул қилмайди. Чақимчилар ҳар хил бўлмағур сўзларни адоват ва ҳасадлари ту файл и сўзлайдилар. Низомиддин ибн Ҳусайн Гина-адоватдан узок бўл, кучинг етмайдиган ишга ки- ришма. Сўз юритувчи, чақимчиларнинг сўзларига ишон- ма. Чунки улар фитна-фасод йўлини излаб юрувчи яра мас одамлардир. Абу Язид Бастпомий Айб излаш бўларкан табиати, бас, Товус оёғидан ўзгасин кўрмас. Саъдий Шерозий Агар фалончининг кийими калта ёки узун десангиз, бу ғийбат бўлади. Энди фалончининг кийимини зикр қилиш ғийбат бўлса-ю ўзидан гапирсангиз, кандай бўлар- кин? Лбу Лайс Самарцандий Эй ғийбатчи, дўстларингга дунёинг билан бахиллик килдинг, душманларингга охиратинг билан сахийлик кил динг. Сен бахиллик қилган ўрнингда кечирилмайсан, са хийлик қилган ўрнингда мақталмайсан. Иброҳим Адҳам Пайғамбарларнинг китобларида ўқидим. Ким ғийбат- дан тавба қилиб ўлса, у жаннатга кирувчиларнинг охири бўлади. Ким ғийбатни давом эттириб ўлса, у дўзахга кирувчиларнинг биринчиси бўлади. Каъбул Ахбор Ғийбатни ташлашим менга дунё ва у яралганидан токи йўқ бўлгунича учраган нарсалар меники бўлинш- дан яхширокдир. Ваҳб Маккий Аллоҳ бандалари ичида ёмони кўп таъна қилувчи, кўп лаънатловчи ва чақимчилардир. Қатода Ким сенга гаи етказса, билгинки, сенинг гапингни ҳам бошқага етказади. Ҳасан Басрий Эй ўғилгинам, ҳасаддан сақлангин. Чунки у душма- нингга етмасдан, сенинг ўзингга билинади. Муовия ибн Абу Суфён Ҳасаддан зарарлироқ нарса йўк. У ҳасад қилувчи кишига бешта азобни олиб келади: ғами тугамайди, му- сибат олади-ю унга ажр келмайди, ёмонликни олиб ке лади, Аллоҳ таоло унга ғазаб килади, унинг учун тав- фиқ эшиклари ёпилади. Бу бешта азоб ҳасад қилинган кишига эмас, ҳасадгўйнинг ўзига етади. Абу Лайс Самарцандий Ҳасад қилувчилар учун рохат йўедир... Хиёнатчида фикр йўк, ёмон хулқли кишида бошлиқлик йўқ. Аҳнаф ибн Қайс Ғазаб ўти олдин эгасини ёндиради, кейин учкуни душ- манларига ё етади, ё етмайди. Саъдий Шерозий Ғазаб иродаси кучли одамга рўпара келолмаганидек, иродаси кучсиз одамга ҳам рўпара келолмайди. Download 4.42 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling