Шарк донишмандлари хикматлари


Download 4.42 Mb.
Pdf ko'rish
bet49/58
Sana22.08.2023
Hajmi4.42 Mb.
#1669276
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   58
Абу Али ибн Сино
Ғазабнинг аввали жиннилик, охири надоматдир.
Абдулла Авлоний
Хаддан ортиқ ғазаб ваҳшийлик келтиради ва бевақт 
қилинган лутф обрўни кетказади.
Абу Райҳон Беруний
Ғазабланганингда ғазабингни босишни ўзингга маж- 
бурият бил.
Қобус
Худди қурт-қумурсқалар арслон боласини егани каби 
олийжаноб ва ҳимматли одамнинг гўштини хасад аҳли 
ейди.
Абулцосим аз-Замахшарий
Жаҳл аҳли билан кимки улфат бўлғай,
Ул улфат ичра юз минг кулфат бўлғай.
Алишер Навоий
Ҳаддан ошган ғазаб кўркув туғдирар, меъёрсиз эрка- 
лаш оломон кўз ўнгида обрўйингни тўкур.
Саъдий Шерозий


Қилич ва найза билан ҳосил бўлмаган кўп ишлар 
юмшоқлик, мулойимлик билан хосил бўлади. Ғазаб кел- 
тирган зарар ғазабланган кишининг ўзига қайтар.
Имом Шофеъий
Тўрт нарсани тўрт нарсадан, яъни дилни хасаддан, 
тилни ёлғондан ва ғийбатдан, килган ишингни мунофиқ- 
ликдан, қорнингни ҳаром-ҳаришдан пок тут, шундагина 
чин одам ҳисобланасан.
Фаридиддин Аттор
Ғазаб, такаббурлик ва ножўя харакат одамга алам ва 
пушаймонлик келтиради.
Бузургмеҳр
Агар бирор кишини ғийбат килганимда ота-онамни 
ғийбат қилган бўларди. Чунки улар менинг ҳасанотла- 
римга бошқалардан кўра хақлирокдирлар.
Абдуллох, ибн Муборак
Ҳасад қилувчи бўлма, шунда Аллоҳнинг ҳикматлари- 
ни тез илғайсан.
Муовия ибн Абу Суфён
Тозалик калбнинг адоват, ҳасад, нафрат каби хаста- 
ликлардан покланишидир. Шаҳодат калимасини айтган 
киши иймоннинг ярмини қўлга киритган бўлади. Ким 
қалбини ана шу хасталиклардан тозаласа, иймони комил 
бўлади.
Абу Ҳомид ал-Ғаззолий
Маъсият (Аллоҳга итоат этмаслик)нинг илдизи уч 
нарсада: кибр, ҳирс ва ҳасадда.
Хртами Асом
Аллоҳнинг бандасига берган жазолари орасида ғаф- 
лат ва бағритошликдан олийроғи йўкдир.
Ах;мад Ҳаворий


Адоват илдизи уч нарсада: мол-мулкка ҳирсда, одам­
ларнинг иззат-икромдалигини кўролмасликда, уларнинг 
хурматларига эришиш учун сохта интилишда.
Абу Усмон Хирий
Сенда йўк сифатлар билан сени мақтагандан йироқ 
бўл, чунки ғазабга келса, туҳмат билан сени ҳақоратлай- 
ди.
Абу Бакр Варроц
Ҳасадчи киши Худонинг давлатидан бахилдур.
Саъдий Шерозий
Ҳалимлик ғазаб ўтини ўчиради, қўполлик эса у ни 
алангалатади.
Али ибн Абу Толиб


И 3 О х Л А Р :
Абу Лайс Самарцандий
(911 — 1003 ) — Мовароуннахрнинг 
улуғ фақиҳ ва муҳаддис олимларидан, «Танбеҳ ул-ғофилин», 
«Бўстон ул-орифин» асарлари машҳур.
Абдухолиц Ғиждувоний
(1103—1179) — Хожагон тасаввуф 
тариқати асосчиси ва назариётчиси.
Абдуллоҳ ибн Муцриъ
— Ҳадис олимларидан, шайх.
Абулцосим аз-Замахшарий
(1075—1144) — хоразмлик аток- 
ли олим, шоир, тилшунос, хаттот, араб тили грамматикасига 
доир «Ал-Муфассал» китоби машҳур.
Абу Райҳон Беруний
(973—1048) — улуғ ўзбек қомусий 
олими, унинг «Ҳиндистон», «Сайдана», «Геодезия» каби асар­
лари жаҳонда тан олинган.
Абу Али ибн Сино
(980—1037) — атоқли ўзбек комусий 
олими, тиб илмининг отаси, ўнлаб машхур асарлар муаллифи.
Абулбаракот Қодирий
(XVI) — Бобурийлардан Акбаршоҳ 
даврида ёзилган «Качкўли Султоний» пандномаси муаллифи.
Абу Шукур Балхий
(X аср) — форсийзабон ўзбек шоири, 
форс-тожик достончилигига асос солган.
Абу Бакр Сиддиц
(573 — 634) — Пайғамбаримизнинг (с.а.в.) 
энг я кин сахобалари ва кайноталари, тўғри йўлдаги тўрт хали- 
фанинг биринчиси, илк Ислом билан шарафланганлардан.

Download 4.42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   58




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling