Шароф Рашидов номидаги Самарканд Давлат университети Экология ва ҳаёт фаолияти хавфсизлиги кафедраси йиғилишининг №4 -сонли баённомаси


Download 45 Kb.
Sana10.01.2023
Hajmi45 Kb.
#1086862
TuriДиссертация
Bog'liq
Kafedra Kuchirma (Omon)09.12.22 - копия


Шароф Рашидов номидаги Самарканд Давлат университети Экология ва ҳаёт фаолияти хавфсизлиги кафедраси йиғилишининг № 4 -сонли баённомаси
Самарканд шахри 12 ноябрь 2022 йнл.
Катнашдилар: проф.Иззатуллаев З.И., проф.Ботиров Х.Ф доц. Файзуллаев Б.Ф., доц.Тухтаев М.Қ., доц.Белялова Л.И., доц. Маджидова Т.Р., доц. Ниязова О.Б., асс. Махмудова Ю.Ш., докторантлар ва лаборантлар.
Жами-15 нафар киши КУН ТАРТИБИ:

  1. Кафедра докторантлари ва стажёр - тадқиқотчиси диссертация ишларининг бажарилиш ҳолати, олиб бораётган илмий тадқиқотлари ҳақида.

  2. Хар хил масалалар

Эшитилди.
Мазкур масала юзасидан кафедра мудири проф. Э.Э.Кобилов мажлис раиси сифатида сўз юритар экан, кафедра стажёр - тадқиқотчиси Ф. Турехановнинг 2022 йил давомида бажарган ишлари ҳақида ҳисобот бериш учун сўз навбатини Ф. Турехановга берди.
Сўзга чикди: Стажёр - тадқиқотчиси Ф. Туреханов сўзга чикиб, илмий раҳбар билан биргаликда иш режаси асосида бажарилган ишлари ҳақида гапирди, йил давомида чиқарилган илмий маколалари бўйича маълумот берди.
Жумладан, бугунги кунга қадар ОАК тасарруфидаги хорижий журналларда 1 та макола, ОАК тасарруфидаги маҳаллий журналларда 1 та макола ва 3 та халкаро ва республика конференцияларида мақолалари нашр қилинганлигини айтди.
Диссертация иши бўйича, адабиётлар шарҳи билан ишланганлиги ва 03.00.10 Экология ихтисослигидан таянч доктарантурага кириш имтиҳонларига тайёргарлик кўрилди. Кафедра профессор-ўкитувчилари Ф. Туреханов ўзларини қизиқтирган саволларини бериб, коникарли жавоб олишди.
ҚАРОР ҚИЛИНДИ:

  1. 03.00.10-Экология ихтисослиги бўйича стажёр - тадқиқотчиси Ф. Туреханов 2022 йилга режалаштирган ишлари бажарилиш ҳолати қониқарли деб топилсин.

2.Ушбу қарорни тасдиклаш факультет Кенгашидан сўралсин.

Кафедра мудири:: проф. Э.Э.Қобилов
Йиғилиш котиби: С.А. Суяров

География ва экология факултети Илмий кенгашининг 2022 йил 29 ноябрда ўтказилган 4 - сонли йиғилиш баённомасидан

КЎЧИРМА
Қатнашдилар:
19 нафар Кенгаш аъзоларидан 15 нафари
5. Ҳар хил масалалар.
Эшитилди: Кенгаш котиби Б.Файзуллаев – Кенгаш муҳокамасига Экология ва ҳаёт фаолияти хавфсизлиги кафедрасининг 2022 йил 12 ноябрдаги №4-сонли йиғилиш қарори тақдим этилган. Унда кафедра стажёр - тадқиқотчиси Ф. Турехановнинг бир йиллик ҳисоботи ва стажёр - тадқиқотчисининг диссертация ишини бажарилиш ҳолати, олиб бораётган илмий тадқиқотлари ҳақидаги ҳисоботи кўриб чиқилган ва тасдиқланган.
03.00.10-Экология ихтисослиги бўйича стажёр - тадқиқотчиси Ф. Турехановни 2022 йилга режалаштирган ишлари бажарилиш ҳолати қониқарли деб топилди.
Эшитилди.
Доц. А.Равшанов- Экология ва ҳаёт фаолияти хавфсизлиги кафедрасининг ушбу қарорини маъқуллайдиганлар қўл кўтариб тасдиқлашларингизни сўрайман.
Таклиф бир овоздан маъқулланди. Қаршилар-йуқ. Бетарафлар – йуқ.

ҚАРОР ҚИЛИНДИ


1. 03.00.10-Экология ихтисослиги бўйича стажёр - тадқиқотчиси Ф. Турехановнинг 2022 йилги 1 йиллик ҳисоботининг бажарилиши қониқарли деб топилиши ва кейинги босқичга ўтказишни тавсия этиш тўғрисидаги, Экология ва ҳаёт фаолияти хавфсизлиги кафедрасининг 2022 йил 12 ноябрдаги 4 сонли йиғилиш қарори тасдиқлансин.
2.Ушбу қарорни тасдиқлаш СамДУ илмий кенгашидан сўралсин.
Кенгаш раиси: доц. Равшанов А
Илмий котиб: доц. Файзуллаев Б
Download 45 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling