«Sharqni egalla» siyosati
Download 0.51 Mb.
|
Rossiya imperiyasining Turkistonda yuritgan mustamlakachik siyosati, uning istibdodiga qarshi milliy ozodlik kurashi. Jadidchilik
- Bu sahifa navigatsiya:
- Chorizm mustamlakachilik zulmiga qarshi milliy ozodlik harakatlari
Mustamlakachilar-
ning ma`naviy-madaniy siyosati va amaliyoti Turkiston general-gubernatorligining Farg’ona viloyati harbiy-gubernatori Skobelev shunday deb yozgan edi: «Millatni yo’q qilish uchun uni qirish shart emas, uning madaniyatini, san’atini, tilini yo’q qilsang bas, tez orada o’zi tanazzulga uchraydi». Turkistonda ana shunday yovuz qarashlarga mos va amaliyot yuritildi. siyosat Turkistonning noyob tarixiy, ma’naviy, madaniy boyliklari talon-taroj qilindi. 1870 - yilda Toshkentda kutubxona va 1876 – yilda muzey tashkil etilgan Islom diniga e’tiqod, ruhoniylar, masjid va madrasalar oyoq osti qilina bordi. Rossiya ma’murlari musulmon muassasalari, madrasa ishlariga aralashib, ularning faoliyatini tobora cheklab bordi. Maorif va madaniyat sohasida ruslashtirish siyosati yuritildi. 1884 – yilda Toshkentda dastlabki «rus-tuzem maktabi» ochildi. o’lka xotin-qizlarini ruscha hayot tarziga o’rgatish masalasiga alohida o’rin berilgan edi. Shu maqsadda shaharlarda xotin-qizlar Ambulatoriyalari tashkil etilib, ularda rus shifokorlari faoliyat ko’rsatdi. Chor ma’murlari mahalliy aholiga Rossiyaning ulug’vorligini ko’rsatish, yevropacha turmush tarziga qiziqtirish uchun Rossiyaning markaziy shaharlariga sayohatlar uyushtirdilar. 1880-1883 - yillarda Xo’jand, O’ratepa, Namangan, O’sh va Chustda ko’tarilgan qo’zg’olonlar Chorizm mustamlakachilik zulmiga qarshi milliy ozodlik harakatlari 1916-yil Xalq qozg`aloni 1898-yil Andijon qozg`aloni 1892-yil Toshkent qozg`aloni «Вабо исёни» - 1892 йил 24 июнда Тошкентда бошланган қўзғолон. 7 июнда Тошкентда вабо билан касалланиш қайд этилгач, эпидемиянинг олдини олиш мақсадида мустамлакачи маъмурлар шаҳарга киришни чеклаб қўядилар. Вафот этганларни тиббиёт ходими кўздан кечиргандан сўнг махсус мозорга кўмиш тўғрисида буйруқ чиқарилади. Бироқ шифокор, фельдшерлар етишмаслиги туфайли келтирилган ўликлар уч-тўрт кунлаб текширилмай қолиб кетади, халқ эса ўз ажали билан ўлганларни ўзларининг қабристонига кўма бошлайди. Бундан хабар топган шаҳар маъмурлари ўликларни гўрларидан олдиришни буюрадилар. Бу эса маҳаллий халқнинг кескин нарозилигига сабаб бўлади. Нарозилик ҳаракати дастлаб аҳолининг бой-бадавлат зодагонларига қарши, ҳокимиятни суиистеъмол қилиш билан танилган шаҳар бош оқсоқолига қарши намойиш тарзида тинч ҳолатда бўлган. Намойиш русларга қарши қаратилмаган бўлиб, бирорта рус идораси, рус дўконига бостириб кирилмаган, бирорта ҳам рус кишиси азият чекмаган. Намойишчиларга қарши шаҳар бошлиғи полковник Путинцевнинг куч ишлатиш тўғрисидаги буйруғидан кейин қўзғолон тусини олиб, унинг девонини тор-мор этишади ва ўзини калтаклашади. Қўзғолонни бостириш учун казаклар полки ва бир тўда аскар чақирилди. Улар қуролсиз оломонга ўқ узиб, қўзғолонни бостиришга муваффақ бўладилар. Дукчи Эшон қўзғолони - Муҳаммад Али (1846-1898) бошчилигида Фарғона водийсида чор мустамлакачиларига қарши кўтарилган халқ озодлик ҳаракати. Муҳаммад Али ота касби йикчилик, яъни дукчилик билан машғул бўлган, шунинг учун ҳам уни Дукчи эшон деб аташган (дук-эски даврларда пахта ёки жундан ип йигирадиган мосламанинг, яъни чархнинг ип ўралиб борадиган қисми). Чор мустамлакачиларининг зулми ортиб борар экан Дукчи Эшон уйида Фарғона водийсининг турли бурчакларидан келган вакиллар иштирокида махсус кенгаш ўтказилиб, унда қўзғолон масаласи муҳокама қиланади ва Муҳаммад Алининг унга раҳбар бўлиши келишилади. У қўзғолонга ҳали фурсат етмаганлигини тушунтирса-да, чоризм зулмидан норози халқ ғазаб-эҳтиросга берилиб, стихияли тарзда 1898 йил 17 майда очиқ курашни бошлайди. Қўзғолончилар Андижондаги рус горнизонига ҳужум қилиб, 22 нафар солдатни ўлдирадилар, кўпларини ярадор қиладилар. Лекин куч мустамлакачилар томонидан бўлганлиги учун қўзғолончилар ҳал қилувчи жангларда мағлубиятга учрайдилар. 546 киши қамоққа олинади. Шулардан 18 киши, шу жумладан Дукчи Эшон осиб ўлдирилади, 15 киши сургунга, 147 киши 20 йил, қолганлари 4 йилдан 15 йилгача қамоқ жазосига ҳукм қилинадилар. Мардикорликка олиш - Россия империяси Антанта иттифоқида Германия ва Туркияга қарши 1914 йилдан биринчи жаҳон урушига кирди. Рус қўмондонлиги урушда нўноқлиги, уқувсизлиги туфайли ўринсиз қурбонлар бериб, Россиянинг урушга тараддуди пухта бўлмаганлигини кўрсатди. Рус қўмондонлиги уруш оғирлигини мустамлакалар елкасига ортиб, уларни эзиш сиёсатига ўтди. Император Николай II имзо чеккан ва 1916 йил 25 июнь куни эълон қилинган «Империядаги рус бўлмаган эркак аҳолини ҳаракатдаги армия районида муҳофаза иншоотлари ва ҳарбий алоқа йўллари қуриш учун олиб бориладиган ишларга, шунингдек, давлат мудофааси учун зарур бўлган бошқа ҳар қандай ишларга жалб қилиш ҳақида» фармон чиқарди. Download 0.51 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling