Шартли белгилар, белгилашлар ва қИСҚартмалар


-боб бўйича асосий хулосалар


Download 4.3 Mb.
Pdf ko'rish
bet16/100
Sana13.11.2023
Hajmi4.3 Mb.
#1769943
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   100
Bog'liq
pdf

 2-боб бўйича асосий хулосалар:
1. Зарафшон дарёси ҳавзасининг тоғли қисмида гидрометеорологик 


41 
кузатишлар қўшни Тожикистон Республикаси, ҳавзанинг ўрта ва қуйи 
қисмларида эса Ўзбекистон Республикаси гидрометеорология хизмати 
тасарруфидаги станция ва постларда амалга оширилган;
2. Ҳавзада илк метеорологик кузатишлар XIX асрнинг охирида 
Самарқанд (1880 йил) ва Панжикент (1882) станцияларида бошланган бўлса, 
гидрологик кузатишлар эса XX асрнинг бошларида, аниқроғи 1914 йилдан 
Зарафшон дарёсидаги Дупули, Зарафшоннинг чап тармоғи бўлган 
Қорадарёдаги Қўштегирмон, Оқдарёдаги Пайшанба гидрологик постларида 
йўлга қўйилган; 
3. Ўтган йиллар давомида Зарафшон дарёси ҳавзасида 78 та гидрологик 
ва 71 та метеорологик кузатиш пунктлари фаолият кўрсатган. Улардан 42 та 
гидрологик ва 44 та метеорологик станциялар ва постлар ҳавзанинг 
Ўзбекистон қисмига тегишли бўлса, қолган 36 та гидрологик ва 27 та 
метеорологик кузатиш пунктлари эса қўшни Тожикистон Республикаси 
ҳудудида жойлашган. 


42 
3-боб. ЗАРАФШОН ҲАВЗАСИДАГИ МУЗЛИКЛАР ВА
УЛАРНИНГ ДАРЁЛАР ОҚИМИНИНГ ҲОСИЛ
БЎЛИШИДАГИ АҲАМИЯТИ 
Ўрта Осиё тоғли қисмининг Олой, Туркистон ва Зарафшон тизмалари 
бирлашган жойи “Мастчоҳ тоғ тугуни”, айрим адабиётларда эса “Кўксув тоғ 
тугуни” деб аталади. Унинг катта қисми тоғ музликлари билан қоплаганлиги 
учун бу жой “Мастчоҳ музланиш тугуни” деб ҳам аталади 

75, 109, 127

.
Ҳақиқатан ҳам Мастчоҳ музланиш тугунида ўлчамлари нисбатан катта 
бўлган музликлар жойлашган бўлиб, улар шу тугундан бошланадиган 
дарёларнинг тўйинишида муҳим аҳамиятга эга. Ушбу музликлар Зарафшон 
дарёси ирмоқлари билан бир қаторда, Фарғона водийсига оқиб тушадиган 
дарёларни ҳамда Вахш дарёсининг айрим ирмоқларини тўйинтиради. 
Аниқроқ айтганда, шу тугунга кирадиган Олой тизмасининг шимолий 
ёнбағирларидаги музликлардан Сўх, Исфара дарёларининг ирмоқлари 
бошланса, Зарафшон тизмасининг жанубий ёнбағрларидаги музликлардан 
эса Вахш дарёсига қуйиладиган Сурхоб дарёсининг қуйи оқимидаги ўнг 
ирмоқлари тўйинади. 
Мазкур бобда Зарафшон дарёси ҳавзасидаги ҳозирги замон тоғ 
музликларини ўрганиш бўйича бажарилган тадқиқотлар қисқача таҳлил 
қилиниб, музликларнинг ўрганилаётган дарё ҳавзасида орогидрографик 
белгилари бўйича тақсимланиши масалалари кўриб чиқилади, уларнинг 
гляцио-гидрологик кўрсаткичлари ҳақидаги маълумотлар келтирилади. 
Шунингдек, музликларнинг Зарафшон дарёси ва унинг ирмоқлари 
оқимининг ҳосил бўлишидаги аҳамиятига алоҳида эътибор қаратилади.

Download 4.3 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   100




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling