Шартли белгилар, белгилашлар ва қИСҚартмалар


Download 4.3 Mb.
Pdf ko'rish
bet14/100
Sana13.11.2023
Hajmi4.3 Mb.
#1769943
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   100
Bog'liq
pdf

Навоий вилояти ҳудудида дастлабки метеорологик кузатишлар 1929 
йилдан Нурота метеорологик станциясида бошланган. Мазкур метеорологик 
станцияда дастлаб ҳаво ҳарорати ва атмосфера ёғинларини кузатиш йўлга 
қўйилган бўлса, ҳозирги кунда ушбу станцияда комплекс стандарт 
метеорологик кузатишлар олиб борилмоқда. Вилоят ҳудудида кейинчалик 
Навоий (1931 йилдан), Томди (1932) каби метеорологик кузатиш пунктлари 


36 
фаолият кўрсата бошлади (2.6-жадвал). 
2.6-жадвал 
Зарафшон дарёси ҳавзасининг Навоий вилояти қисмидаги
метеорологик станциялар ва постлар ҳақида маълумот
Т/р 
Метеорологик
станциялар ва постлар 
Жойлашиш 
баландлиги 
H, м 
Кузатиш
бошланган 
йил
Ёғин миқдори, мм 
Йиллик 
Кунлик
максимал 

Мошиқудуқ 
199 
1952 
154 
36 

Томди 
236 
1932 
118 
26 

Оқбайтал 
237 
1951 
99 
30 

Қуйимозор
244 
1951 
130 
39 

Бўзабой 
297
1951 
69 
28 

Оёққудуқ 
300 
1951 
143 
31 

Конимех 
320 
1951 
168 
32 

Кўлқудуқ 
333 
1951 
92 
43 

Навоий 
346 
1931 
188 
33 
10 
Малик 
360 
1951 
190 
35 
11 
Нурота совхози 
380 
1956
246 
58 
12 
Нурота
499 
1929
237 
47 
13 
Хатирчи 
620 
1970 
245 
53 
Зарафшон дарёси ҳавзасининг Навоий вилояти қисмида атмосфера 
ёғинлари миқдори ҳавзанинг бошқа ҳудудларига нисбатан анча кичикдир. Бу 
ҳолат вилоятнинг Қизилқумга туташиб кетган ҳудудларида янада яққол кўзга 
ташланади. Масалан, ҳудудда ўртача кўп йиллик ёғин миқдорларининг энг 
кичик қийматлари Бўзабой (69 мм), Кўлқудуқ (92 мм), Оқбайтал (99 мм) каби 
кузатиш пунктларида қайд этилган. Лекин, вилоятнинг тоғ олди ҳудудларида 
ўртача кўп йиллик ёғин миқдорлари бир мунча ортади. Масалан, Нурота 
метеорологик станцияси (237 мм) ҳамда Нурота совхози (246 мм)
метеорологик постида қайд этилган ёғин миқдорлари фикримизнинг ёрқин 
далилидир. Вилоят ҳудуди бўйича ёғин миқдорининг энг катта кунлик 
максимал қиймати 58 мм га тенг бўлиб, Нурота совхози метеопунктида қайд 
этилган (1.4-жадвал). 
Ҳавзанинг Бухоро вилояти қисмида дастлабки метеорологик 
кузатишлар Шофиркон (1928 йилдан) ва Қоракўлда (1931 йилдан) 
бошланган. Кейинчалик улар қаторига Оёқоғитма, Бухоро (Когон), 


37 
Қоровулбозор каби метеорологик кузатиш пунктлари қўшилган (2.7-жадвал).
2.7-жадвал 
Зарафшон дарёси ҳавзасининг Бухоро вилояти қисмидаги
метеорологик станциялар ва постлар ҳақида маълумот
Т/р 
Метеорологик
станциялар ва постлар 
Жойлашиш 
баландлиги 
H, м 
Кузатиш
бошланган 
йил
Ёғин миқдори, мм 
йиллик кунлик
максимал 

Оёқоғитма
184 
1947 
118 
41 

Мирзақальа 
195 
1952 
135 
27 

Қоракўл
196 
1931 
113 
32 

Яккатут 
208 
1951 
123 
32 

Жангелди 
209 
1951 
89 
27 

Ҳожиканда 
210 
1951 
139 
29 

Бухоро (Когон) 
225 
1951 
129 
35 

Қоровулбозор 
240 
1955 
145 
49 

Вобкент 
240 
1970 
104 
33 
10 
Шофиркон
240 
1928 
140 
31 
11 
Ғиждувон 

1968 
109 
26 
Зарафшон ҳавзасининг Бухоро вилояти қисмида ёғин миқдорлари анча 
кичик қийматларда қайд этилади. Вилоят ҳудуди бўйича ўртача кўп йиллик 
ёғин миқдорининг энг кичик қиймати Жангелдида (89 мм) қайд этилган 
бўлса, унинг энг катта қиймати, яъни 145 мм Қоровулбозорга тегишлидир. 
Ёғин миқдорининг бир кунлик максимал қиймати ҳам Қоровулбозорда қайд 
этилган бўлиб, 49 мм ни ташкил этади (2.7-жадвал). 
Юқорида қайд этилганларнинг таҳлилига асосан фикр юритадиган 
бўлсак, Зарафшон ҳавзасининг Ўзбекистон қисмида ғарбдан шарққа томон 
ёғин миқдори, ҳаво ҳарорати ва бошқа иқлимий кўрсаткичларнинг 
қийматлари сезиларли даражада ўзгариб боради. Ҳудудга ёз ойларида 
Қизилқум чўлидан кучли қизиган ҳаво оқимлари кириб келади. Шу туфайли 
ҳаво ҳароратининг энг катта қийматлари ҳудуднинг ғарбий қисмларида, 
масалан, Қоракўл ва Бухорода 45 
0
C гача кўтарилса, унинг шарқида, 
масалан, Ургутда 40 
0
C дан ортмайди. Ўртача ойлик ҳаво ҳарорати июлда, 
Қоракўл ва Бухоро шаҳарларида 28

29 
0
С ни, Ургутда эса 24,9 
0
C ни ташкил 
этади (2.8-жадвал).


38 
2.8-жадвал 
Зарафшон ҳавзасининг Ўзбекистон қисмидаги метеорологик
станцияларда қайд этилган ўртача ойлик ва йиллик ҳаво ҳароратлари, 
о
С 
Т/р 
Метео- 
станциялар 
Ойлар 
Ўрт. 
йил 

II III 
IV 

VI VII VIII IХ Х ХI ХII 
1 Бухоро 
0,6 2,9 8,7 17,4 22,6 27,8 29,2 26,3 20,9 13,7 7,3 2,9 15,0 
2 Навоий 
-0,4 3,2 8,2 15,0 21,7 25,8 28,3 25,9 20,1 13,0 7,1 2,3 14,2 
3 Каттақўрғон -1,9 1,8 7,2 13,9 20,0 24,9 27,2 25,1 19,1 11,0 5,9 1,4 13,0 
4 Наримонов -1,2 1,3 7,1 14,1 19,9 24,4 27,0 25,2 20,2 13,1 7,0 2,5 13,4 
5 Самарқанд 
0,2 2,5 7,9 14,4 19,9 24,0 25,9 24,2 19,3 13,1 7,2 3,0 13,4 
6 Ургут 
0,5 1,6 6,8 12,3 17,5 21,9 24,9 23,0 18,0 11,8 6,7 3,0 12,2 
7 Омонқўтон 0,6 0,9 5,3 11,5 16,5 21,3 24,0 22,8 17,9 12,0 6,9 2,8 11,8 
Ҳаво ҳарорати маълумотлари келтирилган жадвалдан кўриниб 
турибдики, январь ойидан ташқари бошқа ҳамма ойларда Зарафшон 
воҳасининг ғарбий қисмларида ҳаво ҳарорати шарқига нисбатан юқоридир. 
Шу сабабли ҳам Хатирчи, Нарпай, Пахтачи туманларида барча турдаги 
деҳқончилик экинлари воҳанинг Жомбой, Булунғур, Тойлоқ, Ургут 
туманларига нисбатан 15-20 кун олдин пишиб етилади. Январь ойида ҳам 
умумий ҳолда водийнинг шарқий қисмида ҳарорат ғарбий қисмига нисбатан 
анча паст бўлади. Аммо ҳаво ҳароратларидаги бу фарқ иссиқ ёз ойлардагидек 
аниқ намоён бўлмайди. 

Download 4.3 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   100




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling