Шартли белгилар, белгилашлар ва қИСҚартмалар
Тупроқ ва ўсимлик қоплами
Download 4.3 Mb. Pdf ko'rish
|
1.5. Тупроқ ва ўсимлик қоплами Зарафшон ҳавзасида тупроқ ва ўсимлик қоплами ўзига хос баландлик минтақаларини ҳосил қилган. Ҳавзанинг энг пастки, яъни 400-500 м баландликкача бўлган ерлари чўл минтақасига киради. Бу минтақада оч бўз тупроқ тарқалган бўлиб, унда асосан арпағон, тароқбош, лолақизғалдоқ, қорамашоқ, коврак, читир ва бошқалар ўсади. Ушбу минтақанинг тошлоқ ерларида эса шувоқ, бурган каби ўсимликлар турлари учрайди 31, 172, 173 . Зарафшон ҳавзасида чўл минтақасидан сўнг адирлар бошланиб, улар баландлиги 500 метрдан 1200 метргача бўлган ерларни ўз ичига олади. Бу ерларда типик ва тўқ тусли бўз тупроқ тарқалган. Ушбу минтақада қўнғирбош, нўхатак, йўнғичқа, ялтирбош, оққурай, гулхайри, сасир, қасмалдоқ, чалов, етмак каби ўтлар ҳамда наъматак сингари буталар ўсади. Ҳавзанинг 1200 метрдан 2700 метргача бўлган қисми тоғ минтақасидан иборат бўлиб, бу ерларда жигарранг ва қўнғир тоғ-ўрмон тупроқлари учрайди. Бу тупроқларда ўтлардан так-так, тароқбош, чайир, буталардан эса учқат, бодомча, дарахтлардан - арча ўсади. Ҳавзанинг 2700 м дан баланд 25 қисми яйлов минтақасидан иборат, тупроғи жигаррангдир. Юқорида баён этилган табиий географик омиллар биргаликда Зарафшон дарёси ҳавзасининг яна бир ўзига хос хусусиятини шакллантиради. Бу хусусият шундан иборатки, дарё ҳавзасининг тоғли қисмида ҳосил бўлган оқар сувлар – ер усти сувлари ҳавзанинг текислик қисмидан ташқарига чиқиб кетмайди. Дарё ҳавзасида ўтказилган махсус гидрогеологик тадқиқотлар ва текширишлар Зарафшон ҳавзасидан ер ости орқали чиқиб кетадиган сувлар миқдорининг ҳам жуда оз эканлигини кўрсатди 201,202 . 1-боб бўйича асосий хулосалар: 1. Зарафшон дарёси ҳавзаси табиий географик шароитининг ўзига хос хусусиятлари, жумладан, оқим ҳосил бўлиш областининг шарқдан ғарбга томон чўзилганлиги билан Ўрта Осиёдаги бошқа ҳавзалардан фарқ қилади; 2. Дарё ҳавзаси табиий шароитининг ўзига хослиги, аввало, унинг географик жойлашишида, қолаверса, дарё ҳавзаси эгаллаган ҳудуднинг геологик тузилиши, рельефи, орографияси, иқлим шароити, тупроқ ва ўсимлик қоплами, гидрографик тармоқларида акс этади; 3. Зарафшон ҳавзасидаги дарёлар ва сойларнинг гидрологик режими, улар оқимининг шаклланиш жараёнлари ҳавза эгаллаган ҳудуд табиий географик шароитининг ўзига хослигини белгиловчи геологик ва иқлимий омиллар билан чамбарчас боғлиқдир. 26 2-боб. ЗАРАФШОН ДАРЁСИ ҲАВЗАСИНИНГ ГИДРОМЕТЕОРОЛОГИК ЎРГАНИЛГАНЛИГИ Ўрта Осиё дарёлари ҳавзаларининг гидрометеорологик режими масалалари ўтган XX асрнинг ўрталарида К.П. Воскресенский, Л.К. Давидов, В.Л. Шульц, И.А. Илъин, М.Н. Большаков, М.А. Насиров, Д.П. Соколов ва бошқа олимлар томонидан тадқиқ этилган. Кейинчалик, аниқроғи, 20-асрнинг охирги чорагида, ушбу йўналишдаги тадқиқотлар А.А. Акбаров, В.Г. Коновалов, Г.Е. Глазирин, Б.А. Камолов, А.Р. Расулов, В.Е. Чуб, Д.Ю. Юсупова, Б.К. Царёв, А.Ф. Шоҳидов, Ф.Ҳ. Ҳикматов, Л.М. Карандаева каби тадқиқотчилар томонидан давом эттирилди. Лекин, юқорида санаб ўтилган тадқиқотларда Зарафшон дарёсига алоҳида эътибор қаратилмаган. Шу ҳолатни ҳисобга олиб, қуйида Зарафшон дарёси ҳавзасининг гидрометеорологик ўрганилганлиги масалаларига тўхталиб ўтамиз. Шу мақсадда, дастлаб, ҳавзада амалга оширилган гидрологик кузатишлар ҳақида, сўнг метеорологик кузатиш пунктлари фаолияти ва уларда қайд этилган маълумотлар таҳлил қилинади. Download 4.3 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling