Шартли белгилар, белгилашлар ва қИСҚартмалар


Download 4.3 Mb.
Pdf ko'rish
bet7/100
Sana13.11.2023
Hajmi4.3 Mb.
#1769943
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   100
Bog'liq
pdf

1.3. Орографик тармоқлари 
Зарафшон дарёси ҳавзасини ўраб турган тоғлар Олой-Ҳисор тоғ 
тизимига киради. Олой тизмаси Матсчоҳ довонидан ғарбда Туркистон ва 
Зарафшон тизмаларига ажралади.
Туркистон тизмаси Олойнинг орографик давоми ҳисобланади. Унинг 
ўртача баландлиги 4000 м дан ортиқ, шарқий қисмидаги баъзи чўққилар 5620 
м гача кўтарилган. Туркистон тизмаси Зоминсув дарёсининг бошланиш 
қисмида Моргузар ва Чумқортоғ тизмаларига тармоқланади. Моргузар 
тизмаси шимоли-ғарб томон, Сангзор дарёси қирқиб ўтадиган Темурланг 
дарвозасига қадар чўзилган. Унинг энг баланд нуқтаси 2622 м га тенг бўлиб, 
шимоли-ғарб томон пасайиб боради. Моргузар тизмасининг шимоли-ғарбий 
давоми бўлган Нурота тоғларини Темурланг дарвозаси ажратиб туради.
Нурота тоғлари икки тизмадан иборат. Уларнинг биринчиси Шимолий 
Нурота тизмаси деб аталиб, шарқдан ғарбга 200 км га чўзилган. Унинг энг 
баланд нуқтаси ҳисобланган Ҳаётбоши чўққиси 2169 м гача кўтарилган. 
Нурота тоғларининг иккинчи, яъни жанубий тармоғи Ғўбдунтоғ, 
Қароқчитоғ, Оқтоғ ва Қоратоғ каби тоғ тизмачаларидан иборат. Уларнинг 
баландликлари 1150-2006 м оралиқда бўлиб, Шимолий Нурота тизмасидан 
бошланадиган кичик дарёлар ва сойлар водийлари мазкур тоғларни бир-
биридан ажратиб туради [31].
Нурота тоғлари Ўрта Осиёнинг кўпчилик тоғларига, шу жумладан
Зарафшон дарёси сув тўплаш майдонининг асосий қисмини ташкил этган тоғ 
тизмаларига қараганда, жуда ҳам паст. Бу тоғларнинг ҳатто энг баланд 
чўққиларининг баландлиги 2500 м га ҳам бормайди. Масалан, Нурота тоғ 


18 
тизмасининг энг баланд жойи (Ҳаётбоши тоғи) 2170 м, Оқтоғники 2006 м
Ғўбдунтоғники 1673 м, Қоратоғники 1203 м, Қароқчитоғники эса атиги 1101 
метрни ташкил этади. Нурота тоғларининг қанчалик паст тоғлардан иборат 
эканлигини қуйидагилардан янада аниқ кўриш мумкин. Масалан, Нурота 
тизмаси жанубий тармоқларининг ўртача баландлиги 1125 м, Оқтоғники 
1110 мҒўбдунтоғники 1120 м, Қароқчитоғники 870 мҚоратоғники эса 800 
м га ҳам бормайди. Шунинг учун бу тоғларда ёғин кам ёғади, ёққанда ҳам 
кўпроқ ёмғир шаклида ёғади, қор қоплами эса узоқ сақланмайди. 
Нурота тоғларининг ўзига хослиги шундаки, улар текисликларнинг 
ичкарисига суқилиб борган ва Қизилқум чўллари билан бевосита 
чегарадошдир. Бу ҳолат ҳам мазкур тоғларнинг гидрометеорологик 
шароитларига катта таъсир кўрсатиб туради. Оқибатда Нурота тоғларида ёз 
анча иссиқ келади, қиш эса унча совуқ бўлмайди ва тез-тез илиқ кунлар 
билан бўлиниб туради. Бу эса ёққан қорнинг қиш кунларида ҳам қисман эриб 
туришига сабаб бўлади ва қалинроқ қор қоплами ҳосил бўлишига имкон 
бермайди. Анча узоқ сақланиб турадиган қалинроқ қор қоплами фақат қиши 
жуда совуқ келган ва қор кўп ёққан йиллардагина ҳосил бўлиши мумкин. 
Бироқ, бундай йиллар жуда камдан-кам бўлади. Ана шу сабабларга кўра 
Нурота тоғларида абадий қор ва музликлар у ёқда турсин, ҳатто, айтишга 
арзийдиган даражада каттароқ бўлган ва эриши анча узоқ давом этадиган 
мавсумий қорликлар ҳам учрамайди. 
Туркистон тизмасининг иккинчи тармоғи ҳисобланган Чумқортоғ 

Download 4.3 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   100




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling