Шартли белгилар, белгилашлар ва қИСҚартмалар
Геологик тузилиши ва рельефи
Download 4.3 Mb. Pdf ko'rish
|
1.2. Геологик тузилиши ва рельефи
Зарафшон дарёси ҳавзасини орографик жиҳатдан икки қисмга ажратиш мумкин. Унинг биринчи – шарқий қисми тоғли ҳудудлардан, иккинчи - ғарбий қисми эса текисликлардан иборатдир. Геологияга оид илмий манбаларда қайд этилишича, Зарафшон ҳавзасининг тоғли қисмида кембрийгача бўлган даврларда ва палеозой эрасининг дастлабки даврларида типик геосинклинал шароит ҳукм сурган. Шу даврларда ҳудудда жуда катта қалинликдаги чўкинди тоғ жинслари ётқизилган, айрим жойларда вулқонлар отилиб турган, тектоник ҳаракатлар натижасида баъзи жойлар кўтарилган, айримлари эса чўккан [31, 172, 173]. Палеозой эраси кембрий даврининг ўрталаридан бошлаб, ордовик, силур даврлари тўлалигича ва девон даврининг охиригача бўлган оралиқда ҳудудда каледон тоғ бурмаланиши бўлиб ўтган. Лекин, шунга қарамасдан, палеозой эрасининг ўрталарида Тяншаннинг марказий ва жанубий қисмлари, шу жумладан, Зарафшон ҳавзаси ҳам денгиз остида бўлган [172, 173]. Палеозой эрасининг тошкўмир давридан бошлаб, бутун Ўрта Осиёнинг тоғли ҳудудида тектоник ҳаракатлар яна фаоллашиб, герцин бурмаланиши бошланган. Бу жараён Зарафшон ҳавзасида айниқса кучли бўлган. Герцин бурмаланиши содир бўлган ҳудудларда ўрта палеозой даври (юқори силур, девон, қуйи тошкўмир) чўкинди тоғ жинслари кенг тарқалган. Бир сўз билан айтганда, герцин бурмаланиши натижасида ҳозирги Тяншан тоғ тизмасининг марказий қисми ва Олой-Ҳисор тоғ тизмалари ҳосил бўлган. Мезазой эрасининг бошланиши, яъни триас давридаги герцин бурмаланишлари вақтида ҳосил бўлган тоғ тизмалари денудацион жараёнлар таъсирида емирилиб, ҳудуд пенеплен - текисликка айлана бошлайди. Мезазой эраси мобайнида Тетис денгизидан икки марта шимол томонга 16 йўналган жуда катта денгиз трансгрессияси кириб келган. Уларнинг биринчиси ўрта ва юқори юра даврларида содир бўлиб, Ҳисор тизмасининг жанубий-ғарбий қисмини эгаллаган. Иккинчи денгиз трансгрессияси эса ҳудудга қуйи бўр даврининг ўрталарида кириб келади. Бу даврда Зарафшон, Туркистон ва Олой тизмалари ҳозирги ўрнида бир неча ороллар гуруҳи мавжуд бўлган [31, 172, 173]. Мезазой эрасининг охирлари, яъни ўрта ва юқори бўр даврларида ҳамда кайназой эрасининг палеоген даврида Ўрта Осиё тоғларининг жанубий қисмида альп бурмаланишлари бошланади. Тектоник ҳаракатлар натижасида у ерлардаги денгизлар ғарб ва шимол томон чекина бошлайди. Шу эранинг неоген даврига келиб, денгиз Ўрта Осиёнинг фақат ғарбий ва шимоли-ғарбий қисмларида сақланиб қолади. Неоген даврининг охирларида Ўрта Осиёнинг тоғли қисмида, жумладан, Зарафшон ҳавзасида ҳам янги тектоник ҳаракатлар фаоллашади, тоғ тизмалари кўтарилиб, тоғ оралиғи ва тоғ олди ботиқлари чўка бошлайди. Натижада юқори бўр, палеоген, қуйи неоген даврларида денгиз остида ётқизилган тоғ жинслари вертикал ҳаракатдаги тоғ тизмаларида жуда баландга кўтарилган. Масалан, Олой, Туркистон тоғ тизмаларида палеоген даврида денгиз остида ётқизилган тоғ жинслари 3500- 4500 м баландликкача кўтарилган [172, 173]. Кайназой эрасининг тўртламчи даври – плейстоценда, Ўрта Осиёнинг тоғли қисмида, қадимги музликларнинг ҳосил бўлиши шу ҳудуднинг геологик ривожланиши тарихида муҳим воқеалардан бири ҳисобланади. Ўша даврлардаёқ Туркистон ва Зарафшон ҳамда Зарафшон ва Ҳисор тоғ тизмалари туташган жойлар қадимги тоғ музликлари кенг тарқалган марказлар бўлган 31 . Масалан, Зарафшон дарёсининг юқори оқимида қадимги музликларнинг узунлиги 40 км гача етган. Ўрта Осиёнинг тоғли қисмида, шу жумладан, Зарафшон ҳавзасида ҳам, тўртламчи давр мобайнида бир нечта музлик даврлари бўлиб ўтган. Улар ҳозирги замон музликларига нисбатан жуда катта майдонларни эгаллаган. Умуман олганда, Зарафшон ҳавзаси тоғли қисми ҳозирги рельефининг 17 шаклланишида тўртламчи давр музликларининг таъсири жуда катта. Музликларнинг бажарган ишлари натижасида тоғларнинг энг баланд қисмларида пирамида шаклидаги чўққилар, дарёларнинг юқори оқимларида эса троглар, яъни кўндаланг кесими U кўринишдаги водий шакллари ҳамда мореналар уюмлари ҳосил бўлган [34, 67, 104, 127, 131, 165, 205]. Download 4.3 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling