Шартли белгилар, белгилашлар ва қИСҚартмалар


Дарёлар оқимининг шаклланишига


Download 4.3 Mb.
Pdf ko'rish
bet43/100
Sana13.11.2023
Hajmi4.3 Mb.
#1769943
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   100
Bog'liq
pdf

 
6.2. Дарёлар оқимининг шаклланишига
 
иқлимий омилларнинг таъсири 
 
Турли табиий географик шароитга эга бўлган ҳудудларда жойлашган 
дарёлар ўзанларига қўшиладиган сув миқдори турлича қийматларга эга 
бўлади. Бу миқдор, асосан, дарё ҳавзасининг иқлим шароитига боғлиқ ҳолда, 
йил фасллари бўйича ўзгариб туради. Иқлим шароитининг дарёлар 


99 
оқимининг ҳосил бўлишидаги аҳамияти ва уларнинг сув режимига таъсирини 
иқлимшунос олим А.И. Воейков ўрганган. У ўзининг 1884 йилда чоп этилган 
"Ер курраси ва хусусан Россия иқлимлари" асарида шу масалани аниқ ёритиб 
берган. Олимнинг мазкур китобида қайд этилган "дарёлар ўз ҳавзалари 
иқлимининг маҳсулидир", деган ибора ҳозир ҳам ўз кучини йўқотмаган 

49


Кейинчалик бу фикрга О.П.Шеглова аниқлик киритиб, унга янада 
кенгроқ маънода ёндашиб, "дарёлар, ўз ҳавзаларида мавжуд бўлган 
ландшафтнинг умумий муҳитида, иқлимнинг маҳсулидир", деган илмий 
ғояни илгари сурди 

204

. Кўриниб турибдики, бундай илмий ёндашувда 
иқлимнинг етакчи ҳиссаси таъкидлангани ҳолда, дарёлар ҳавзаларининг 
ландшафт шароитларига, жумладан геологик тузилиши, рельефи, тупроғи, 
ўсимлиги ва бошқа омилларнинг аҳамиятига алоҳида урғу берилади.
Маълумки, “иқлимий омиллар” деганда, булутлик, атмосфера ёғинлари, 
ҳаво намлиги, қуёш радиацияси, ҳаво ҳарорати, буғланиш, шамол кабилар 
тушунилади. Шу омиллардан қайси бирининг дарё оқимининг ҳосил 
бўлишига ҳал қилувчи ва бевосита таъсир кўрсатишини билиш учун дарё 
ҳавзасининг сув баланси тенгламасига мурожаат этайлик. Ушбу тенглама 
қуйидаги кўринишда ифодаланади: 
Х

= У
0
+ Z
0
 ёки У
0
= Х
0
- Z
0
, 
бу ерда: Х
0
­ дарё ҳавзасига ёққан ўртача кўп йиллик ёғин миқдори; У
0
­ дарё 
оқимининг ўртача кўп йиллик миқдори; Z

­ ҳавзадан бўладиган ўртача кўп 
йиллик буғланиш миқдори. Ушбу катталикларнинг барчаси мм ёки м

Download 4.3 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   100




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling