Шартли белгилар, белгилашлар ва қИСҚартмалар
Дарё оқимига ҳаво ҳароратининг таъсири
Download 4.3 Mb. Pdf ko'rish
|
7.3. Дарё оқимига ҳаво ҳароратининг таъсири
ва уни статистик баҳолаш Тадқиқотнинг ушбу кичик бўлими Зарафшон дарёси оқимига ҳаво ҳароратининг таъсирини ўрганишга бағишланди. Шу мақсадда, қуйида, Зарафшон дарёсининг ўртача йиллик, мавсумий ва ойлик сув сарфлари билан шу муддатлардаги ҳаво ҳароратлари орасидаги боғланишлар статистик баҳоланди, уларнинг регрессия тенгламалари тузилди, ушбу тенгламалардан гидрологик ҳисоблашларда фойдаланиш имкониятлари кўрсатиб берилди. 7.3.1. Масаланинг қўйилиши ва ҳисоб даврларини танлаш Зарафшон дарёси оқимининг асосий қисми ҳавзанинг тоғли ҳудудларида шаклланади. Мазкур дарё Республикамизнинг Самарқанд, Бухоро, Навоий, Қашқадарё ва Жиззах вилоятларини сув билан таъминлашда муҳим ўрин эгаллайди. Бу ҳолат дарё оқими ҳақида аниқ маълумотларга эга бўлишни талаб этади. Лекин, афсуски, ўтган XX асрнинг 90-йиллари ўрталаридан бошлаб, Зарафшон дарёсининг тоғли қисмида шаклланадиган оқими миқдори ҳақидаги маълумотларда узилишлар юзага келди. Бунинг асосий сабаби, кузатиш ва ўлчаш ишлари олиб бориладиган Дупули гидрологик постининг Тожикистон ҳудудида жойлашганлиги ва унинг ўз фаолиятини деярли тўхтатганлигидадир. Бундай шароитда Зарафшон дарёси оқими миқдорини аниқлашнинг илмий асосланган усулларини излаш лозим бўлади. Ушбу масаланинг ечими дарёлар оқимининг шаклланишига ҳаво ҳароратининг таъсирини ўрганиш билан боғлиқдир. Шу туфайли ушбу муаммо тоғли ҳудудлар гидрологиясида ўта муҳим масалалардан бири ҳисобланади. Шунинг учун ҳам мазкур муаммо шу соҳада илк тадқиқотларни амалга оширган А.И. Воейков, Э.М. Ольдекоп, Л.К. Давыдов, В.Л. Шульц, О.П. Шеглова, М.Н. Большаков, Е.В. Петряшова ва улардан сўнг шу йўналишни давом эттирган М.А. Насиров, Г.Л. Глазырин, А.Н. Кренке, Б.А. Камалов, В.Г. Коновалов, В.Е. Чуб, Б.К. Царёв, Л.М. Карандаева каби олимларнинг эътиборидан четда қолмаган. 116 Юқорида номлари қайд этилган олимлар томонидан бажарилган тадқиқотлар натижаларини таҳлил қилиб, уларнинг катта майдонни эгаллаган Ўрта Осиё тоғли ҳудудининг турли қисмларидан оқиб тушадиган дарёларни ўрганишга бағишланганлигига гувоҳ бўлдик. Лекин, улар орасида Зарафшон дарёси оқимига иссиқлик режими, яъни ҳаво ҳароратининг таъсирини баҳолашга қаратилган батафсил тадқиқотлар кўзга ташланмайди. Шу туфайли, қуйида асосий эътибор, Зарафшон дарёсининг Дупули гидрологик постида қайд этилган оқим миқдорининг ҳосил бўлишига ҳаво ҳароратининг таъсирини ўрганишга қаратилди. Дарё ҳавзасида мавжуд бўлган тоғ музликлари ҳамда ҳавзада йилнинг совуқ ярим йиллиги, яъни октябрь-март ойларида тўпланадиган қор қопламининг эриши кўп жиҳатдан ҳаво ҳарорати билан боғлиқдир. Шу туфайли Зарафшон дарёси оқимининг ҳосил бўлишига ҳаво ҳароратининг таъсирини ўрганиш юқорида қайд этилган масалани ҳал этишда ўзига хос ёндашувлардан бири бўлиб, муҳим илмий ва амалий аҳамиятга эга. Ўрта Осиёда гидрологиянинг ривожига катта ҳисса қўшган олимлар, жумладан, Л.К. Давидов, В.Л. Шульц, О.П. Шеглова, В.Г. Коновалов, М.А. Насиров ва бошқаларнинг тадқиқотларидан маълумки, Зарафшон Ўрта Осиёдаги ўзига хос гидрологик режимга эга бўлган дарёлардан бири бўлиб, у асосан мавсумий қор қоплами ва музликларнинг эришидан ҳосил бўладиган сувлардан тўйинади. Шу хулосадан келиб чиққан ҳолда, айтиш мумкинки, мазкур дарёнинг йиллик оқими миқдори ҳавзадаги илиқ ярим йиллик, яъни апрель-сентябрь (t IV-IX ) ёки ёзги, яъни июнь-сентябрь (t VI-IX ) ойларидаги ҳаво ҳароратлари кўрсаткичларига боғлиқдир. Белгиланган мақсадни амалга ошириш учун Зарафшон дарёсининг Дупули гидрологик постида ўлчанган ўртача ойлик ва йиллик сув сарфлари ҳақидаги маълумотлар асос қилиб олинди. Шунингдек, ишда бевосита Зарафшон дарёси ҳавзасида ёки унга яқин ҳудудларда жойлашган метеорологик станцияларда қайд этилган ҳаво ҳароратлари ҳақидаги маълумотлардан фойдаландик (7.4-жадвал). 117 7.4-жадвал Метеорологик станциялар ҳақида айрим маълумотлар Т/р Метеорологик станциялар Баландлиги, метр Кузатиш йиллари Жойлашган ўрни 1 Искандаркул 2204 1930-1997 ҳавзада 2 Дехауз 2561 1934-1997 ҳавзада 3 Шаҳристон 3143 1934-1997 ҳавзада 4 Анзоб довони 3373 1940-1994 ҳавзада 5 Федченко музлиги 4169 1934-2009 ҳавзадан четда Жадвалдан кўриниб турибдики, метеорологик станцияларда ҳаво ҳароратини кузатиш йилларининг бошланиши ва давомийлиги турличадир. Тадқиқотнинг мақсадидан келиб чиққан ҳолда, бажарилиши лозим бўлган ҳисоблашларни бир жинсли гидрометеорологик қатор учун амалга ошириш ўринлидир. Шу ҳолатни ҳисобга олиб, ишда 1961-1990 йиллар оралиғидаги 30 йилллик даврга тегишли бўлган ҳаво ҳароратлари ҳақидаги маълумотлар асос қилиб олинди. Юқорида эслатиб ўтилганидек, ушбу йиллар оралиғи дастлаб В.Е. Чуб, кейинчалик С.И. Иноғамова ҳамда Т.М. Мухторов ва бошқалар томонидан амалга оширилган тадқиқотларда базавий давр сифатида қабул қилинган 85, 193, 194 . Барча метеорологик станцияларда қайд этилган маълумотлар асосида ҳаво ҳарорати кўрсаткичлари апрель-сентябрь (t IV-IX ) ва июнь-сентябрь (t VI-IX ) ойларини қамраб олган оралиқлар учун ўртача қийматлар сифатида аниқланди. Ҳаво ҳароратлари ҳақидаги маълумотлардан фойдаланишдаги мазкур икки хиллик, тадқиқотларни олиб боришда айрим ноаниқликларга олиб келмайдими, деган савол туғилиши мумкин. Махсус ҳисоблашлар шуни кўрсатдики, улар ўзаро чамбарчас боғлиқдир. Бунинг исботи сифатида Федченко метеорологик станциясида кузатилган маълумотлар асосида чизилган t IV-IX = f(t VI-IX ) боғланишни таҳлил этиш ўринлидир (7.4-расм). Ушбу графикдан кўриниб турибдики, икки ўзгарувчи орасидаги боғланиш зичлиги жуда юқори (R=0,94). Бундан келиб чиқадики, ҳар икки ҳолда ҳам ҳисоблашларда олинган натижалар бир-бирини такрорлайди. 118 Йилнинг илиқ ярим йиллиги (апрель-сентябрь) ҳамда ёзги (июнь-сентябрь) ҳаво ҳароратларининг йиллараро бир-бирига мос ҳолда тебраниши дарё оқимига бир хил таъсир кўрсатади (7.4-расм). 7.4-расм. “Федченко музлиги” метеостанциясида апрель- сентябрь ва июнь-сентябрь ойларида кузатилган ҳаво ҳароратлари орасидаги боғланиш графиги Тоғ дарёлари оқими миқдорига ҳаво ҳароратининг таъсири уларнинг ҳавзаларида музликлар эгаллаган майдоннинг ўлчами билан ҳам боғлиқдир. Ушбу боғлиқлик дарё оқимнинг йил давомида тақсимланишига сезиларли таъсир кўрсатади. Дарё ҳавзасида музлик майдонининг катталашиб бориши билан унинг июль-сентябрдаги оқими ҳажми март-июнь давридаги оқим миқдорига нисбатан ортиб боради. Бунинг асосий сабаби дарёнинг тўйинишида ҳаво ҳарорати таъсирида шаклланадиган музликлар суви ҳиссасининг ортишидир. Бу қонуният, қатор тадқиқотларда келтирилган В.Л.Шульц параметри ( ) билан дарё ҳавзасида музликлар эгаллаган майдон (F м ) орасидаги боғланиш графигида аниқ кўринади [16, 61, 167, 201, 203]. Download 4.3 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling