Шартли белгилар, белгилашлар ва қИСҚартмалар


-боб бўйича асосий хулосалар


Download 4.3 Mb.
Pdf ko'rish
bet57/100
Sana13.11.2023
Hajmi4.3 Mb.
#1769943
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   100
Bog'liq
pdf

7-боб бўйича асосий хулосалар:
 
1. Зарафшон дарёси ҳавзаси ўзига хос орографик хусусиятларга эга 
бўлиб, бу омил ҳавзада атмосфера ёғинлари миқдорининг баландлик бўйича 
турли қийматларда ўзгаришига ва дарё ҳавзаси эгаллаган майдон бўйича 
турли миқдорларда тақсимланишига таъсир кўрсатади; 
2. Ҳавзанинг Қуйи ва Ўрта Зарафшон қисмларида ёғин миқдори жойнинг 
баландлигига мос равишда 100

1000 мм қийматлар оралиғида ўзгаради. 
Унинг тоғли қисмида, дарё водийсига кириб бориш билан, дастлаб ёғин 
миқдори 1500 м баландликларгача ортади, сўнг водий ичкарисида, 1500

2000 
метр оралиқда, баландлик ортса-да, ёғин миқдори бироз камаяди. Дарё 
водийси бўйлаб, ичкари томонга қараб, 2000 метр баланликлардан бошлаб
ёғин миқдори яна орта боради; 
3. Зарафшон водийсининг ичкари қисмида ёғин миқдори турли 
баландликлар оралиқларида турлича қийматларда ортади. Масалан, 
2000

3000 метр баландликлар оралиғида ёғин градиенти 30-40 мм га тенг 
бўлса, 3000

3500 метр оралиқдаги баландликларда эса унинг қиймати 50-60 
мм гача катталашади; 
4. Зарафшон дарёси оқимининг ҳосил бўлишига ҳаво ҳароратининг 
таъсири ўрганилди. Ҳисоблашлар натижасида Шаҳристон метеостанцияси 
репер метеопункт сифатида қабул қилинди. Зарафшон дарёсида вегетация 
даврининг алоҳида ойларидаги ўртача сув сарфлари билан шу ойларда 
кузатилган ҳаво ҳароратлари орасидаги боғланишлар таҳлил қилинди: 
уларнинг кўп (1973 й.) ҳамда ўртача (1981 й.) сувли йиллар учун ҳалқасимон 
кўринишда, кам сувли 1982 йилда эса “8” симон шаклда ҳам бўлиши 
мумкинлиги кўрсатиб берилди; 
5. Зарафшон дарёси ўртача ойлик сув сарфлари билан шу ойларда қайд 


132 
этилган ўртача ойлик ҳаво ҳароратлари орасидаги боғланишлар зичлигини 
ифодалайдиган жуфт корреляция коэффициентлари ҳисобланди. Жуфт 
корреляция коэффициентларининг энг катта қийматлари (r 

0,70) май, июнь 
ва август ойларига тўғри келади; 
6. Зарафшон дарёсининг йиллик ва турли мавсумлар учун аниқланган 
ўртача сув сарфлари билан шу муддатлардаги ҳаво ҳароратлари орасидаги 
боғланишлар статистик баҳоланди. Уларнинг энг катта қиймати (R = 0,61) 
май-октябрь ойларидаги ўртача сув сарфи билан ўртача йиллик ҳароратга 
тегишлидир. Ҳисобланган 36 та жуфт корреляция коэффициентининг 21 таси 
(58,3%) 0,50

0,60 оралиқда ўзгаради; 
7. Зарафшон дарёсининг апрель-октябрь ойларидаги сув сарфлари билан 
Шаҳристон давонида айнан шу ойларда кузатилган ҳаво ҳароратлари 
орасидаги боғланиш базавий давр (1961-1990 йй.) учун ўрганилди. Ушбу 
боғланишнинг регрессия тенгламаси аниқланиб, ундан гидрологик 
ҳисоблашлар амалиётида фойдаланиш тавсия этилади; 
8. Зарафшон дарёси йиллик оқими билан иқлимий омиллар, яъни 
атмосфера ёғинлари ва ҳаво ҳароратининг биргаликдаги таъсирини 
баҳолашга имкон берадиган кўп ҳадли боғланишларнинг статистик 
кўрсаткичлари ҳисобланди. Ҳисоблашларда 3-аргумент, яъни ҳаво 
ҳароратининг эътиборга олиниши тўлиқ корреляция коэффициентининг, 
жуда кичик қийматга бўлса-да ортишини таъминлади;
9. Зарафшон дарёси ўртача йиллик сув сарфлари билан қишки ва ёзги 
атмосфера ёғинлари ҳамда ёзги ҳаво ҳарорати орасидаги кўп ҳадли 
боғланишларнинг регрессия тенгламалари тузилди. Ушбу тенгламалар 1-, 3- 
ва 4-турларининг аниқлиги 0,68ч0,70 оралиқдаги тўлиқ корреляция 
коэффициентлари билан баҳоланади. Улардан гидрологик ҳисоблашлар 
амалиётида фойдаланиш тавсия этилади.


133 
8-боб. ДАРЁЛАР СУВ РЕЖИМИНИНГ ФАЗАЛАРИ ВА
ЗАРАФШОН ДАРЁСИДА ТЎЛИНСУВ ДАВРИ 
 
Ўрта Осиё дарёлари, шу жумладан, Зарафшон дарёси оқимининг асосий 
қисми сув режими фазаларининг тўлинсув даврида оқиб ўтади. Дарёда 
тўлинсув даври баҳорнинг ўрталаридан бошланиб, сентябрь ойигача давом 
этади. Шу жиҳатдан олиб қараганда, Зарафшон дарёси оқими, воҳада 
суғорма деҳқончиликни ривожлантириш учун, табиатнинг буюк инъомидир. 
Кўриниб турибдики, Зарафшон дарёси сув режимини, айниқса, дарёда 
тўлинсув даври оқимининг ҳосил бўлиш жараёнларини ўрганиш жуда катта 
илмий ва амалий аҳамиятга эга. Қуйида асосий эътибор шу масалаларни 
ёритишга қаратилади. 

Download 4.3 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   100




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling