Шартли белгилар, белгилашлар ва қИСҚартмалар


Download 4.3 Mb.
Pdf ko'rish
bet53/100
Sana13.11.2023
Hajmi4.3 Mb.
#1769943
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   100
Bog'liq
pdf

Йил
Q, м куб/сек
10
15
20
25
30
35
40
45
50
55
T, 
0
C

T (IV-IX)
7.6-расм. Зарафшон дарёси йиллик сув сарфлари ҳамда
Шаҳристон метеостанциясида апрель-сентябрь ойларидаги
ҳаво ҳароратларининг йиллараро тебраниши 
Ҳақиқатан ҳам, 7.6-расмда келтирилганидек, Зарафшон дарёсининг 
Дупули гидропостида ўлчанган ўртача йиллик сув сарфлари билан 
Шаҳристон метеостанциясида апрель-сентябрь ойларида кузатилган ўртача 
ойлик ҳаво ҳароратлари йиғиндисининг йиллараро тебранишлари кўп 
ҳолларда ўзаро мос келади. Ушбу мослик, расмда кўриниб турганидек, 1972, 
1973, 1974 ёки 1986, 1988, 1989 ва 1990 каби экстремал, яъни кам сувли ва 
кўп сувли йилларда яққол кўзга ташланади. 
 
7.3.4. Сув сарфлари билан ҳаво ҳарорати орасидаги 
 боғланишларнинг амалий аҳамияти 
Ўрта Осиё тоғ дарёлари ўртача кунлик ва ойлик сув сарфлари билан шу 
муддатлардаги ҳаво ҳарорати орасидаги боғланиш В.Л. Шульц ва О.П. 
Шеглова томонидан тадқиқ этилган. Шунингдек, О.П. Шеглова таклиф этган 
Ўрта Осиё тоғ дарёлари оқимини термик таҳлил қилиш, дарёларнинг 
тўйинишида ёмғир, қор ва музлик сувларининг ҳиссаларини аниқлаш 
усуллари ҳам дарё оқими билан ҳаво ҳарорати ва ёғинлар орасидаги 
боғланишларни ўрганишга асосланган. Ҳар икки тадқиқотчи ўзларининг 
фундаментал асарларида ушбу боғланишларнинг ҳалқасимон шаклда 
бўлишини қайд этганлар [201, 204]. 


124 
Дарёларнинг ўртача ойлик сув сарфлари билан ҳаво ҳарорати орасидаги 
боғланишларни ўрганган В.Л. Шульцнинг таъкидлашича, ҳалқанинг шакли 
ва ўлчами дарёлар ҳавзасининг ўртача баландлигига боғлиқ ҳолда ўзгаради. 
Масалан, ҳавзасининг ўртача баландлиги Н
ўрт
=2548 м бўлган Чирчиқ 
дарёсида ҳалқа билан чегараланган майдон анча кенг бўлса, унга нисбатан 
баландроқ жойлашган (Н
ўрт
=3100 м) Зарафшон дарёсида эса ҳалқа майдони 
сезиларли даражада тораяди. Зарафшон дарёсига нисбатан янада баландроқ 
жойлашган Исфара дарёсида (Н
ўрт
=3111 м) эса ҳалқасимон шакл умуман 
йўқолади ва боғланиш параболик кўринишни эгаллайди [201]. 
Юқорида қайд этилган тадқиқотлардан фарқли равишда, биз Зарафшон 
дарёсида вегетация даврининг алоҳида ойлари ўртача сув сарфлари билан 
Шаҳристон метестанциясида шу ойларда ўлчанган ҳароратлар орасидаги 
боғланишларни икки хил вариантда ўргандик (7.7 ва 7.8-расмлар).
IX
VIII
VII
VI
V
X
IV
0
100
200
300
400
500
600
700
0,0
5,0
10,0
15,0 Т,

Download 4.3 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   100




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling