Шартли белгилар, белгилашлар ва қИСҚартмалар


Download 4.3 Mb.
Pdf ko'rish
bet54/100
Sana13.11.2023
Hajmi4.3 Mb.
#1769943
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   100
Bog'liq
pdf

 0
С
Q, м куб/сек
V
а)
VI
VII
VIII
IX
V
X
0
50
100
150
200
250
300
350
400
450
0,0
2,0
4,0
6,0
8,0
10,0
12,0
14,0 T, 
0
С
Q, м куб/сек
б)
IV
V
VI
VII
VIII
IX
0
50
100
150
200
250
300
350
0,0
2,0
4,0
6,0
8,0
10,0
T, 
0
С
Q, м куб/сек
в)
7.7- расм. Зарафшон дарёси
ўртача ойлик сув сарфлари билан 
Шаҳристон метеостанциясида шу 
ойларда кузатилган ҳаво ҳароратлари 
орасидаги боғланишлар 
а) кўп сувли 1973 й.; 
б) ўртача сувли 1981 й.; 
в) кам сувли 1982 й.; 


125 
Ҳар икки вариант базавий давр, яъни 1961-1990 йиллар давомида 
кузатилган кўп сувли, ўртача сувли ва кам сувли йиллар учун тегишлидир. 
Графикларнинг биринчи вариантида базавий даврдаги кўп сувли (1973 й.), 
ўртача сувли (1981 й.) йиллар учун чизилган боғланишлар ҳақиқатан ҳам 
қуйи қисми очиқ бўлган ҳалқасимон шаклдаги кўринишга эга бўлди (7.7-
расм, а;б). Лекин, кам сувли 1982 йил учун чизилган график улардан кескин 
фарқ қилган ҳолда “8” симон шаклни эгаллади (7.7-расм, в). 
Графикларнинг иккинчи вариантида эса Зарафшон дарёсининг Дупули 
гидрологик постида ўлчанган ўртача ойлик сув сарфлари билан ҳудди шу 
ойларда Шаҳристон метеорологик станциясида кузатилган ҳаво ҳароратлари 
орасидаги боғланишлар акс эттирилди. Ушбу боғланишлар базавий давр 
(1961-1990 йй.) давомида сув сарфларининг экстремал қийматлари 
кузатилган 1973 (кўп сувли), 1981 (ўртача сувли) ва 1982 (кам сувли) йиллар 
учун биргаликда чизилди (7.8-расм).
7.8-расм. Зарафшон дарёси ўртача ойлик сув сарфлари билан 
Шаҳристон метеорологик станциясидаги ўртача 
ойлик ҳаво ҳароратларининг боғлиқлиги 
Ушбу боғланишлар чизмаларидан кўриниб турибдики, Зарафшон 
дарёсида йилнинг сувлилик даражаси кўп жиҳатдан июль, август ойларидаги 


126 
ҳаво ҳарорати билан аниқланади. Шу жиҳатдан олиб қараганда, юқоридаги 
боғланишлар маълум даражада амалий аҳамиятга эга. Ушбу ҳолатни ҳисобга 
олиб, яъни графикдан амалий мақсадларда фойдаланиш учун, уларнинг
экспоненциал тенгламалари ва боғланишлар зичлигини ифодаловчи 
корреляция коэффициентлари аниқланди (7.7-жадвал).
7.7-жадвал 
Экстремал сувли йиллар учун аниқланган тенгламалар ва
корреляция коэффициентлари 
Т/р 
Экстремал
сувли йиллар 
Регрессия
тенгламалари 
R



Кўп сувли 1973 йил
Q

= 75,402e
0,1671яТi
0,97

0,015 

Ўртача сувли 1981 йил 
Q
i
= 60,226e
0,1558яТi
0,98

0,011 

Кам сувли 1982 йил 
Q
i
= 60,226e
0,1558яТi
0,93

0,037 
Изоҳ: Q

– ўртача ойлик сув сарфлари бўлиб, i = IV, V, VI, VII, VIII, IX, X 
ойларини ифодалайди; Т

–ўртача ойлик ҳаво ҳароратлари; R

R
– жуфт 
корреляция коэффициенти ва унинг хатолиги. 
 
Юқорида келтирилган графиклар ва тенгламалардан турли мақсадларда 
амалга ошириладиган гидрологик ҳисоблашларни бажаришда фойдаланиш 
мумкин. Лекин, ушбу графиклар ва тенгламалар экстремал сув сарфлари 
кузатилган аниқ йиллар учун олинган. Шу туфайли уларнинг махсус 
ҳисоблашларда фойдаланиш имкониятлари маълум даражада чекланган.
Шу ҳолат, яъни экстремал сувли йиллар учун аниқланган экспоненциал 
тенгламаларнинг 
гидрологик 
ҳисоблашлар 
амалиётида 
қўллаш 
имкониятининг чекланганлиги изланишларни давом эттиришни тақоза этди. 
Тадқиқотнинг кейинги босқичида Зарафшон дарёсининг апрель-октябрь 
ойларидаги сув сарфлари билан Шаҳристон довонида айнан шу ойларда 
кузатилган ҳаво ҳароратлари орасидаги боғланиш ўрганилди. Таъкидлаш 
лозимки, ушбу боғланишни ўрганиш 1961-1990 йилларни қамраб олган 
базавий давр учун амалга оширилди (7.9-расм).
Ушбу графикнинг регрессия тенгламаси қуйидаги иккинчи даражали 
полином билан ифодаланади: 
Q
i
= 0,71

Т
i

+ 26,01

Т

+ 35,18, 


127 
бу ерда: Q

– ўртача ойлик сув сарфлари бўлиб, i = IV, V, VI, VII, VIII, IX, X 
ойларини ифодалайди; Т

- ўртача ойлик ҳаво ҳарорати.
5­расм. Зарафшон дарёсининг апрель­октябрь ойларидаги сув 
сарфлари билан Шаҳристон давонида шу ойларда кузатилган ҳаво 
ҳароратлари орасидаги боғланиш графиги (1961­1990 йй.) 
0
100
200
300
400
500
600
700
0,0
2,0
4,0
6,0
8,0
10,0
12,0
14,0
16,0
T, 
0
С
Q, м куб/с
7.9-расм. Зарафшон дарёсининг апрель-октябрь ойларидаги сув сарфлари 
билан Шаҳристон довонида шу ойларда кузатилган ҳаво ҳароратлари 
орасидаги боғланиш графиги (1961-1990 йй.) 
Юқоридаги иккинчи даражали полином кўринишида ифодаланган 
регрессия тенгламаси ҳам илмий, ҳам амалий аҳамиятга эга. Унинг илмий 
аҳамияти шундаки, Зарафшон дарёсининг ойлик сув сарфлари шу ойлардаги 
ҳаво ҳароратлари билан жуда яхши боғланишга эга. Ушбу эгри чизиқли 
боғланиш R=0,91 қийматдаги корреляцион нисбат билан характерланади ва 
Зарафшон дарёси оқимининг ҳаво ҳароратига боғлиқ эканлигини статистик 
нуқтаи назардан асослаб беради.
Регрессия 
тенгламасидан 
гидрологик 
ҳисоблашлар 
амалиётида 
фойдаланиш имкониятлари катта. Жумладан, ушбу тенглама ойлик ҳаво 
ҳароратлари асосида Зарафшон дарёси ойлик сув сарфларини катта 
аниқликда тиклаш имкониятини беради. Агар 1996 йилдан буён Зарафшон 
дарёсининг Дупули гидрологик постида амалга оширилган кузатишларда 
узилишлар мавжудлигини ҳисобга олсак, унинг аҳамияти янада ортади.
Шу ўринда таъкидлаш лозимки, Ўзгидромет ҳузуридаги ГМИТИда Б.К. 


128 
Царёв ва Л.М. Карандаевалар томонидан Зарафшон дарёси ҳавзасининг тоғли 
қисми учун ўртача ойлик ҳаво ҳарорати ва ойлик атмосфера ёғинлари 
йиғинди миқдорлари меъёрларининг макон ва замонда тақсимланишини 
ҳисоблашнинг сонли усуллари яратилди. Ушбу усул асосида, муаллифлар, 
дарё ҳавзасида ҳаво ҳарорати ва атмосфера ёғинларининг йил давомидаги 
ўзгаришлари – динамикасини акс эттирувчи ахборот кўсаткичларини 
аниқлаш имконини берадиган электрон хариталарни туздилар [94, 190].
Энг муҳими, ушбу усуллар ёрдамида Зарафшон дарёси ҳавзаси 
юзасининг исталган нуқтасида, исталган ой учун, берилган географик 
координаталар (баландлик, кенглик, узоқлик) асосида ҳаво ҳарорати ва ойлик 
ёғинларнинг меъёрий қийматларини ҳисоблаш мумкин. Тадқиқотчилар, яъни 
Б.К. Царёв ва Л.М. Карандаевалар эришган ушбу натижалар юқоридаги 
тенгламани гидрологик ҳисоблашлар амалиётида қўллаш имкониятини янада 
орттиради. Лекин, шунга қарамасдан, келгуси тадқиқотларда тенгламанинг 
аниқлигини махсус статистик усуллар ёрдамида синовдан ўтказиш лозим.

Download 4.3 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   100




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling