Шартли белгилар, белгилашлар ва қИСҚартмалар
Ўртача йиллик ва мавсумий сув сарфларининг
Download 4.3 Mb. Pdf ko'rish
|
7.3.3. Ўртача йиллик ва мавсумий сув сарфларининг
ҳаво ҳарорати билан боғлиқлиги Тадқиқотнинг кейинги босқичида жуфт корреляция коэффициентлари Зарафшон дарёсининг йиллик ва турли мавсумлар учун аниқланган ўртача сув сарфлари (Q й , Q IV-IX , Q V-IX , Q VI-IX , Q VII-IX ва Q V-X ) билан худди шу муддатларда Шаҳристон довони метеорологик станциясида қайд этилган ҳаво ҳароратлари (T й , T IV-IX , T V-IX , T VI-IX , T VII-IX ва T V-X ) орасидаги боғланишлар учун ҳисобланди. Ушбу ҳисоблашлар натижалари таҳлилининг кўрсатишича, Зарафшон дарёсининг йиллик ва турли мавсумлар учун аниқланган ўртача сув сарфлари билан йиллик ва май–сентябрь ойларидаги ҳаво ҳарорати орасидаги боғланишларни ифодаловчи корреляция коэффициентларининг қийматлари бошқа жуфтликларга нисбатан анча катта. Уларнинг энг катта қиймати (R = 0,61) май-октябрь ойларидаги ўртача сув сарфи билан ўртача йиллик ҳаво ҳароратига тегишлидир. Умуман олганда, ҳисобланган 36 та жуфт корреляция коэффициентининг 21 таси (58,3%) 0,50 0,60 оралиқдаги қийматларни қабул қилади (7.6-жадвал). 7.6- жадвал Зарафшон дарёси оқими билан Шаҳристон довони метеостанциясида қайд этилган ҳаво ҳароратлари орасидаги боғланишларнинг жуфт корреляция коэффициентлари Ҳаво ҳарорати Ўртача сув сарфлари Q й Q IV-IX Q V-IX Q VI-IX Q VII-IX Q V-X T й 0,60 0,60 0,59 0,57 0,48 0,61 T IV-IX 0,53 0,54 0,56 0,53 0,49 0,55 T V-IX 0,50 0,51 0,51 0,52 0,49 0,53 T VI-IX 0,47 0,47 0,48 0,52 0,50 0,49 T VII-IX 0,38 0,38 0,40 0,43 0,48 0,40 T V-X 0,52 0,52 0,54 0,53 0,49 0,54 Жуфт корреляция коэффициентларини ҳисоблашни бажаришда олинган ижобий натижалар дарёдаги сув сарфлари билан ҳаво ҳароратлари йиллараро тебранишларининг маълум синхронликда кечишида акс этади (7.6-расм). 123 2расм. Зарафшон дарёси йиллик сув сарфлари ҳамда Шаҳристон давони метеостанциясида апрельсентябрь ойларидаги ҳаво ҳароратининг йиллараро тебриниши. 100 120 140 160 180 200 220 1960 1970 1980 1990 Download 4.3 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling