Шартли белгилар, белгилашлар ва қИСҚартмалар


; M – оқим модули,  л/с  км 2 ; h – оқим қатлами


Download 4.3 Mb.
Pdf ko'rish
bet61/100
Sana13.11.2023
Hajmi4.3 Mb.
#1769943
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   100
Bog'liq
pdf

3
; M – оқим модули
л/с

км
2
; h – оқим қатлами, мм. 
 
Зарафшон дарёсида 1973 йилнинг барча ойларида, май ойини ҳисобга 
олмаганда, ойлик оқим миқдорлари ўртача сувли 1981 йилга нисбатан катта 
бўлган. Ҳар икки йилнинг тўлинсув даврида кузатилган оқим 
миқдорларининг энг катта қийматлари июль ойига тўғри келса, энг кичик 
қийматлари эса апрель ойига тўғри келади. Зарафшон дарёсида 1982 йил кам 
сувли бўлган. Шу йили, кўп ва ўртача сувли йиллардан фарқли равишда, 
ойлик оқим миқдорларининг энг катта қийматлари июль ойида эмас, балки 
бир ойга кечикиб, август ойида кузатилган. Ўз-ўзидан равшанки, бунда дарё 
ҳавзасидаги музликларнинг август ойи оқимига қўшган ҳиссаси бошқа 
йилларга нисбатан анча катта бўлган (8.1-жадвал).


138 
Зарафшон воҳаси ва умуман Зарафшон дарёси суви билан суғориладиган 
Қашқадарё ҳамда Жиззах вилоятлари ерларининг сув таъминоти масалалари 
дарёнинг тўлинсув даври оқими миқдори билан боғлиқдир. Жадвалда 
кўриниб турганидек, Зарафшон дарёсида кўп сувли йилларда оқим ҳажми 
5,0

5,6 км
3
оралиқда ўзгаради. Бу ҳажмдаги сув миқдори деярли барча 
истеъмолчиларнинг сувга бўлган талабларини тўла қаноатлантиради. Лекин, 
халқ хўжалиги турли тармоқларининг сув таъминотидаги жиддий муаммолар 
1982 йил каби кам сувли йилларда яққол намоён бўлади. Чунки, шу каби кам 
сувли йилларда Зарафшон дарёси оқими ҳажми ўртача сувли йилга нисбатан 
1,40 марта, кўп сувли йилга нисбатан 1,94 марта камайган (8.1-жадвал). 
Дарёда сув миқдорининг бундай камайиши суғориладиган ерлар сув 
таъминотида ўта тиғиз вазиятларни юзага келтиради. Шунинг учун 
келажакда Зарафшон дарёси тўлинсув даври оқимининг ҳосил бўлиш 
хусусиятларини алоҳида тадқиқот объекти сифатида ўрганиш лозим.
Ушбу фикрларнинг янада муҳим бўлган иккинчи сабаби ҳам бор. У ҳам 
бўлса, Зарафшон дарёсида тўлинсув даврида йиллик оқимнинг 80

90% 
қисмининг оқиб ўтишидир. Зарафшон дарёсида экстремал сувли йилларда 
тўлинсув даври оқимининг йиллик оқимга қўшган ҳиссаларини аниқлаш 
бўйича бажарилган оддий ҳисоблашларнинг натижалари фикримизнинг 
ёрқин далилидир (8.2-жадвал).
8.2-жадвал 
Зарафшон дарёсида экстремал сувли йилларда тўлинсув
даври оқимининг йиллик оқимга нисбатан улуши
Йиллар 
Сув сарфлари,
м
3
/с 
Оқим ҳажмлари, 
10
6
м
3
Тўлинсув даври 
оқими, йилликка 
нисбатан, % 
Q
т 
Q
й
W
т
W
й
1973, кўп сувли
356 
201 
5639 
6388 
88,3 
1981, ўрт. сувли
256 
152 
4064 
4838 
84,0 
1982, кам сувли
183 
116 
2908 
3682 
78,9 
Изоҳ: Q
т 
, Q
й
 – тўлинсув даври ва йиллик ўртача сув сарфлари; W
т
 , W
й
 - 
тўлинсув даври ва йиллик оқим ҳажмлари. 
Жадвалда келтирилганидек, тўлинсув давридаги оқим миқдорининг 


139 
йиллик оқим ҳажмига қўшган ҳиссаси турли йилларда турлича қийматларда 
бўлади. Бу ҳисса, йилнинг сувлилик даражасига боғлиқ ҳолда, қуйидагича 
ўзгаради: тўлинсув даврининг йиллик оқимга қўшган ҳиссасининг энг катта 
улуши (88,3 %) кўп сувли 1973 йилга, энг кам улуши (78,9 %) эса кам сувли 
1982 йилга тўғри келди. Ўртача миқдордаги улуш (84,0 %) ўртача сувли 
1981 йилда қайд этилди.
Зарафшон дарёсида экстремал сувли йилларда тўлинсув даврларидаги 
оқим миқдорларининг ойлар бўйича ўзгаришлари таҳлил қилинди (8.1-расм). 
Т, ойлар
0
200
400
600
800
1000
1200
1400
1600
1800
IV
V
VI
VII
VIII
IX
W, млн.м
3
1973 кўп сувли йил
1981 ўртача сувли йил
1982 кам сувли йил
8.1-расм. Зарафшон дарёсида тўлинсув даври оқими
миқдорининг ойлар бўйича ўзгариши
Дарёда кўп сувли 1973 йилнинг тўлинсув давридаги август ойида оқим 
ҳажми 1198 млн. м
3
га тенг бўлиб, бу қиймат ўртача сувли йилнинг шу 
ойидаги оқим миқдорига нисбатан 1,51 баравар катта бўлган. Кам сувли 1982 
йилнинг август ойида эса оқим ҳажми 788 млн.м
3
га тенг бўлган. Бу миқдор 
ўртача сувли йилга нисбатан атиги 0,38 % га кам бўлса, кўп сувли йилга 
нисбатан эса 34,2 фоизга камдир (8.1-расм). 
Хулоса қилиб айтганда, Зарафшон дарёсида экстремал сувли йилларнинг 
тўлинсув давридаги ойлик оқим миқдорлари турлича қийматларда 
кузатилган. Ўртача (1981) ва кўп сувли (1973) йилларда ойлик оқим 
миқдорининг энг катта қийматлари июль ойига тўғри келса, кам сувли 1982 
йилда эса августда қайд этилган. Келажакда ушбу йўналишдаги 
тадқиқотларни нафақат Зарафшон дарёси, балки унинг Ўзбекистон ҳудудида 
шаклланадиган ирмоқлари мисолида, янги гидрологик маълумотлар асосида 


140 
давом эттириш, ҳавзадаги мавжуд сув ресурсларидан самарали фойдаланиш 
имкониятларини янада орттиради. 

Download 4.3 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   100




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling