Шартли белгилар, белгилашлар ва қИСҚартмалар
Дарёлар оқимининг йил давомида тақсимланиши
Download 4.3 Mb. Pdf ko'rish
|
9.1. Дарёлар оқимининг йил давомида тақсимланиши
Маълумки, йилнинг исталган муддати учун дарё ҳавзасининг сув баланси тенгламасини қуйидаги кўринишда ёзиш мумкин: i i i i U Z X Q , бу ерда: i Q берилган муддат ичидаги оқим миқдори; i X шу муддат ичида ҳавзага ёққан атмосфера ёғинлари миқдори; i Z буғланиш миқдори; i U дарё ҳавзасида шу муддат ичида намликнинг тўпланиши ёки сарфланиши. Юқоридаги тенгламанинг ташкил этувчилари орасидаги муносабатлар йил давомида ўзгариб туради. Ушбу хулоса Ўрта Осиё дарёлари, шу жумладан, Зарафшон ҳавзаси дарёлари учун ҳам ўринлидир. Чунки, улар ҳавзаларида ҳам намликнинг тўпланиши асосан куз ва қиш фаслларида рўй берса, унинг сарфланиши баҳор ва ёз ойларида кузатилади. Шу туфайли дарёлар сув режимини ўрганишда баъзан календар йил ўрнига гидрологик йилдан фойдаланилади. Гидрологик йил дарё ҳавзасида намликнинг тўпланиш ва сарфланиш циклини тўла қамраб олади. Ўрта Осиё тоғ дарёлари, улар қаторида Зарафшон ҳавзаси дарёлари учун ҳам гидрологик йил боши сифатида 1 октябрь қабул қилинган [201, 202]. Ҳавзага ёғин фақат ёмғир кўринишида ёғса, дарё оқими унинг йил ичида тақсимланишини такрорлайди. Лекин, оқимнинг асосий қисми йилнинг совуқ мавсумларига тўғри келади, чунки бу вақтда ер сиртида намликнинг катталиги оқимнинг тупроқ-грунтларга бўладиган шимилишини камайтирса, ҳаво ҳароратининг пастлиги туфайли эса буғланиш миқдори камаяди. Бу ҳолат, ўз навбатида, оқим коэффициентининг юқори бўлишини 146 таъминлайди. Йилнинг иссиқ мавсумларида эса дарёлар ҳавзаларида юқоридаги жараёнларнинг акси кузатилади [24, 26, 169]. Ҳавзага ёғадиган ёғиннинг маълум қисми қор кўринишида ёғса, дарё ҳавзаси сиртида барқарор қор қоплами ҳосил бўлади. Бундай шароитда, фақат ҳаво ҳарорати илигандагина қор эриб, юза оқим ҳосил бўлади ва улардан ҳосил бўлган жилғалар дарёни тўйинтира бошлайди. Агар дарёнинг тўйинишида бошқа манбаларнинг ҳиссалари унча катта бўлмаса, бундай дарёларда оқимнинг 7090 фоизи баҳорда оқиб ўтади. Қиш узоқ давом этадиган шимолий ҳудудлардаги дарёларда эса, тўлинсув даври ёзга тўғри келиб, дарё оқимининг асосий қисми ҳам шу фаслда оқиб ўтади [79, 120]. Зарафшон ҳавзасидаги барча дарёлар ҳавзаларида ҳам намликнинг тўпланиши асосан куз ва қиш фаслларига тўғри келади. Ҳавзанинг баланд тоғли қисмида эса бу жараён баҳорда ҳам давом этади. Ҳавзанинг Ўзбекистон қисмидаги, унча баланд бўлмаган тоғлардан бошланадиган, дарёлар ва сойлар оқимининг асосий қисми баҳорда оқиб ўтади. Дарёлар ҳавзаларининг ўртача баландликлари орта бориши билан улар оқимининг асосий қисми оқиб ўтадиган муддатлар ҳам ёзга томон силжийди. Зарафшон дарёсининг баланд тоғлардан бошланадиган ирмоқларида энг катта ойлик оқим миқдорлари июль, август ойларига, уларнинг энг кичик қийматлари эса кеч куз ва қиш ойларига тўғри келади. Қуйида ушбу масалаларни аниқ мисолларда кўриб чиқамиз ва таҳлил қиламиз. Дарёлар оқимининг йил давомида тақсимланишини ўн кунликлар (декада), ойлар, фасллар, мавсумлар бўйича ўрганиш мумкин. Мазкур муддатлар бўйича оқимнинг тақсимланиши дарёнинг тўйиниш манбаларига боғлиқ бўлиб, шу дарё сув режимининг хусусиятларини ўзида акс эттиради. Маълум муддатлар (декада, ой, фасл, мавсумлар) оқимининг йил давомида тақсимланишини ўрганишда, уларнинг йиллик оқимнинг умумий миқдорига қўшган ҳиссаларини улушлар ёки фоизларда ифодалаш анча қулайлик яратади. Қуйида тадқиқотни шундай ёндашув асосида амалга оширамиз. 147 Юқорида баён этилганларни ҳисобга олиб, қуйида, асосий эътибор Зарафшон дарёси оқимининг йил давомида тақсимланиши масалаларини ўрганишга қаратилди. Шу мақсадда, дастлаб, дарё оқимининг йил давомида ойлар бўйича тақсимланиш қонуниятларини кўриб чиқамиз. Сўнг, яна бир муҳим масалани, у ҳам бўлса, Зарафшон дарёси оқимининг йил фасллари ҳамда турли мавсумлар бўйича тақсимланишининг ўзига хос хусусиятларини ёритишга ҳаракат қиламиз. Download 4.3 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling