Шартли белгилар, белгилашлар ва қИСҚартмалар


 Зарафшон дарёси йиллик оқимининг мавсумлар


Download 4.3 Mb.
Pdf ko'rish
bet67/100
Sana13.11.2023
Hajmi4.3 Mb.
#1769943
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   100
Bog'liq
pdf

9.4. Зарафшон дарёси йиллик оқимининг мавсумлар
бўйича тақсимланиши 
Ўзбекистон шароитида дарёлар оқимининг турли мавсумлар, яъни 
вегетация (апрель-сентябрь) ҳамда новегетация (октябрь-март) даврларидаги 
тақсимланишини баҳолаш нафақат қишлоқ хўжалигида, балки халқ 
хўжалигининг бошқа тармоқларида ҳам муҳим амалий аҳамиятга эга. Шу 
ҳолатни ҳисобга олиб, қуйида Зарафшон дарёси йиллик оқиминининг 
юқорида қайд этилган мавсумлар бўйича тақсимланишини экстремал сувли 
йиллар учун кўриб чиқамиз (9.3–жадвал). 
9.3-жадвал 
Зарафшон дарёси оқимининг мавсумлар
бўйича тақсимланиши 
Йиллар 
Оқим ҳажмлари, 10
6
м
3
/%
W
В 
W
НВ 
W
Й
Кўп сувли 
1973 й. 
4
,
88
5639
6
,
11
749
100
6388
Ўртача сувли 
1981 й. 
84
4064
16
774
100
4838
Кам сувли 
1982 й. 
9
,
78
2906
1
,
21
776
100
3682
 
Изоҳ: W
В
, W
НВ
, W
Й 
мос равишда, вегетация ва новегетация 
даврларидаги ҳамда йиллик оқим ҳажмлари. 
Шу мақсадда, Зарафшон дарёсида аниқланган экстремал сувли 


154 
йилларнинг ҳар бири учун турли мавсумлардаги оқим ҳажмлари ҳисобланди. 
Ушбу ҳисоблашлар дарё оқимининг йил давомида ойлар бўйича 
тақсимланишини ҳисоблаш натижалари келтирилган 9.1–жадвалдаги 
маълумотлар асосида амалга оширилди. Дарё оқимининг мавсумлар бўйича 
тақсимланишини ифодалайдиган оқим миқдорлари ҳажм бирликларида (м
3

ва фоизларда аниқланди (9.3-расм). 
9.3-расм. Зарафшон дарёси оқимининг мавсумлар
бўйича тақсимланиши 


155 
Ҳисоблашлар натижаларининг умумий таҳлилига кўра, экстремал сувли 
йилларнинг барчасида Зарафшон дарёси оқимининг асосий қисми вегетация 
даврида оқиб ўтади. Ушбу хулоса дарё оқимининг экстремал сувли йилларда 
мавсумлар бўйича тақсимланиш диаграммасида яққол акс этади (9.3-расм).
Диаграммада кўриниб турганидек, кўп сувли 1973 йилнинг вегетация 
давридаги оқим ҳажми 88,4% ни ташкил этган. Ўртача сувли 1981 йилда эса 
бу даврдаги оқим миқдори нисбатан ортган ва 90,2% га тенг бўлган. Кам 
сувли 1982 йилда оқим ҳажмининг миқдори кўп ва ўртача сувли йилларга 
нисбатан анча камайиб, 78,9% ни ташкил этган. Ушбу фарқларнинг асосий 
сабабларини, юқорида таъкидланганидек, экстремал сувли йилларнинг ҳар 
бирида уларни юзага келтирган гидрометеорологик шароитларнинг, шу 
жумладан, атмосфера ёғинлари миқдори ва ҳаво ҳарорати қийматларининг 
йил давомидаги ўзгаришлари билан изоҳлаш мумкин. 

Download 4.3 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   100




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling