Шартли белгилар, белгилашлар ва қИСҚартмалар


 Ўрта Зарафшон дарёлари гидрологик маьлумотларини


Download 4.3 Mb.
Pdf ko'rish
bet69/100
Sana13.11.2023
Hajmi4.3 Mb.
#1769943
1   ...   65   66   67   68   69   70   71   72   ...   100
Bog'liq
pdf

 
10.1. Ўрта Зарафшон дарёлари гидрологик маьлумотларини
бир жинсли қаторга келтириш 
 
Тадқиқот ишида Ўрта Зарафшон ҳавзаси дарёлари бўйича тўпланган 
гидрологик маълумотларни бирламчи қайта ишлаш ва умумлаштиришга 
алоҳида эътибор қаратилди. Шу мақсадда тадқиқот объекти сифатида 
танланган Ўрта Зарафшон ҳавзасидаги дарёлар ва сойларда кузатишлар олиб 
борадиган 12 та гидрологик постлар маълумотларидан фойдаландик. 
Ҳавзанинг гидрометеорологик ўрганилганлигини баҳолаш натижаларига 
кўра, ушбу гидрологик постлардаги кузатишларда бир қанча узилишлар 
мавжудлиги аниқланди. Уларни бир жинсли гидрологик қаторга келтириш 
лозим бўлди. Ушбу вазифани ҳал этиш учун барча гидрологик постлардаги 
кузатиш маълумотлари бир хил, яъни 1981 – 2010 йилларни қамраб олган 30 
йиллик бир жинсли қаторга келтирилди. Қуйида шу жараённи амалга 
ошириш механизими устида тўхталамиз. 
Маълумки, дарёларда бажарилган гидрологик кузатиш қаторларидаги 
узилишларни тиклаш ёки улардаги қисқа қаторларни узун қаторларга 
келтириш муҳим амалий масалалардан бири ҳисобланади. Бунинг учун ҳар 
бир қисқа қаторли дарёнинг ўзига мос келадиган, унга ўхшаш, яъни аналог 


157 
дарёларни танлаб олиш зарур 

24, 35, 36, 63, 163, 200, 221

.
Махсус таҳлиллар асосида Ўрта Зарафшон ҳавзасининг ўрганилаётган 
барча дарёлари учун аналог сифатида Омонқўтонсой (Омонқўтон қишлоғи) 
ва Бегларсой (Янги Оқчоб қишлоғи) дарёлари танлаб олинди. Ушбу дарёлар 
гидрологик тадқиқотларда аналог дарёларга қўйиладиган барча талабларга 
тўла жавоб беради. Энг муҳими, уларда 1981-2010 йиллар давомида амалга 
оширилган гидрологик кузатишларда узилишлар мавжуд эмас. 
Қисқа қаторли дарёлар билан ўхшаш дарёларнинг ўртача йиллик сув 
сарфлари 
орасидаги 
боғланишлар 
статистик 
баҳоланди. 
Ушбу 
боғланишларни ифодаловчи графиклар, уларнинг регрессия тенгламаларини 
танлаш махсус компьютер дастурларида амалга оширилди (10.1-расм).
10.1-расм. Оқтепасой ( Q
оc
) ва Бегларсой ( Q
бег
) ўртача йиллик
сув сарфларининг ўзаро боғлиқлиги 
Ўрганилган жуфтликлар орасида Оқтепасой ва Бегларсой дарёларида 
кузатилган ўртача йиллик сув сарфлари орасидаги боғланиш ўзининг 
ишончлилиги ва аниқлиги билан бошқалардан ажралиб туради. Ушбу 
графикнинг ишончлилиги шундаки, мазкур боғланишда ҳар икки дарёда 
амалга оширилган параллел кузатиш йиллари сони 28 тани ташкил этади. 
Унинг аниқлиги эса R = 0,931

0,017 қийматга тенг бўлган жуфт корреляция 
коэффициенти билан баҳоланади (10.1-расм).


158 
Юқоридан қайд этилганидек, махсус компьютер дастурлари ёрдамида 
қисқа қаторли ва аналог дарёларнинг ўртача йиллик сув сарфлари орасидаги 
боғлиқлик статистик баҳоланди. Ушбу боғланишларнинг регрессия 
тенгламалари ва улар аниқлигининг статистик кўрсаткичлари, яъни жуфт 
корреляция коэффициентлари ҳамда уларнинг хатоликларини ҳисоблаш 
натижалари умумлаштирилди ва таҳлил қилинди (10.1 ва 10.2-жадваллар).
10.1-жадвал 
Қисқа қаторли ва аналог дарёлар ўртача йиллик сув сарфлари
орасидаги боғланишларнинг регрессия тенгламалари
Т/р 
Қисқа қаторли дарё-
кузатиш жойи 

Регрессия тенгламаси 
R ± 

R

Ургутсой - Ургут ш. 
11 
Q
ур
= 0,410Q
ос
+ 0,002 0,881± 0,045 

Оқдарё - Оғалиқ қ. 
20 
Q
од
=0,686Q
ос
+ 0,203 
0,586±0,099 

Сазағонсой - Сазағон қ. 
20 
Q
са
= 0,232Q
ос
+ 0,099 0,783±0,087 

Тегирмонсой - Сағишмон қ. 

Q
тег
= 0,215Q
ос
- 0,092 0,807±0,123 

Тўсинсой - Қорақия қ. 

Q
тўс
= 0,994Q
ос
+ 0,394 0,722±0,160 

Оқтепасой - Оча қ. 
17 
Q
от
=0,250Q
о
+ 0,038 
0,710±0,120 

Кўксаройсой -тоғдан чиқиш 

Q
кўк
=1,020Q
о
+ 0,082 
0,983±0,013 

Майдонсой - Олмаота қ. 
13 
Q
май
=0,373Q
о
+ 0,207 
0,572±0,187 

Бегларсой - Янги Oқчоб қ. 
29 
Q
бег
=0,647Q
ос
- 0,059 
0,689±0,098 
 
Изоҳ: аналог дарё - Омонқўтонсой (Омонқўтон қ.); n - ўртача йиллик 
сув сарфларини параллел кузатиш йиллари сони; R ± 

R
- жуфт корреляция 
коэффициенти ва унинг хатолиги. 
Ўрта Зарафшон ҳавзасидаги қисқа қаторли дарёлар ҳамда аналог дарё 
сифатида қабул қилинган Омонқўтонсойда (Омонқўтон қ.) ўлчанган ўртача 
йиллик сув сарфлари боғлиқлигини ифодаловчи регрессия тенгламалари 
улардан амалиётда фойдаланиш талабларига мосдир. Чунки уларнинг жуфт 
корреляция коэффициентлари 0,572±0,187

0,983±0,013 оралиқда ўзгаради ва 
аниқлик мезонларига тўла жавоб беради. Таъкидлаш лозимки, айрим дарёлар 
(Тегирмонсой, Тўсинсой, Оқтепасой, Майдонсой) учун олинган регрессия 
тенгламалари аниқлигининг статистик кўрсаткичи бўлган жуфт корреляция 
коэффициентларининг хатоликлари анча катта қийматларга эга. Лекин, 
шунга қарамасдан, уларнинг регрессия тенгламаларидан қисқа гидрологик 


159 
қаторларни узайтириш мақсадида фойдаланиш имкониятлари мавжуд.
Юқорида қайд этилганидек, Зарафшон ҳавзасининг ўрганилаётган 
қисми, яъни Ўрта Зарафшон ҳавзасининг қисқа қаторли дарёлари ва 
сойларига тегишли бўлган кузатиш маълумотларини узайтириш мақсадида 
иккинчи аналог дарё сифатида узун қаторли Бегларсой (Янги Оқчоб қ.) 
олинди. Ўрганилаётган қисқа қаторли дарёлар билан иккинчи аналог дарё 
ўртача йиллик сув сарфлари орасидаги боғланишларнинг регрессия 
тенгламалари аниқланди. Ушбу боғланишлар зичлигининг статистик 
кўрсаткичлари, яъни жуфт корреляция коэффициентлари ҳамда уларнинг 
хатоликлари ҳисобланди (10.2-жадвал).
10.2-жадвал 
Қисқа қаторли ва аналог дарёлар ўртача йиллик сув сарфлари
орасидаги боғланишларнинг регрессия тенгламалари
Т/р 
Қисқа қаторли дарё-
кузатиш жойи 

Регрессия тенгламаси 
R ± 

R

Ургутсой - Ургут ш. 
11 Q
ур
=0,320Q
бег 
+ 0,174 
0,648±0,175 

Оқдарё - Оғалиқ қ. 
20 Q
од
=0,699Q
бег
+ 0,542 
0,540±0,158 

Сазағонсой - Сазағон қ. 
20 Q
тег
=0,485Q
бег
0,676
0,864±0,057 

Тегирмонсой - Сағишмон қ. 

Q
тег
=0,075Q
бег
2,036
0,793±0,124 

Тўсинсой – Қорақия қ. 

Q
тус
=1,436Q
бег
+ 0,616 0,859±0,087 

Оқтепасой - Оча қ.
28 Q
от
= 0,406Q
бег
+ 0,038 0,931

0,017 

Кўксаройсой - тоғдан чиқиш 

Q
кўк
=0,558Q
бег
+ 0,645 0,306±0,342 

Майдонсой - Олмаота қ. 
13 Q
май
=0,790Q
бег 
+ 0,137 0,888±0,059 
 
Изоҳ: аналог дарё – Бегларсой (Янги Оқчоб қ.); n - ўртача йиллик сув 
сарфларини параллел кузатиш йиллари сони; R ± 

R
- жуфт корреляция 
коэффициенти ва унинг хатолиги.
Ҳисоблашлар натижаларининг таҳлилига кўра, ушбу вариантдаги 
ёндашувда жуфт корреляция коэффициентларининг энг кичик қиймати (R = 
0,306±0,342) аналог дарё билан қисқа қаторли Кўксаройсойнинг тоғдан 
чиқишидаги гидрологик постда ўлчанган ўртача йиллик сув сарфлари 
орасидаги боғланишларга тўғри келди. Албатта, ушбу кичик қийматдаги 
жуфт корреляция коэффициентлари билан ифодаланадиган регрессия 


160 
тенгламасидан гидрологик ҳисоблашлар амалиётида фойдаланиб бўлмайди.
Юқоридаги жадвалларда келтирилган регрессия тенгламалари асосида 
Ўрта Зарафшон ҳавзасидаги қисқа қаторли дарёларнинг ўртача йиллик сув 
сарфларидаги узилишлар тикланди. Натижада қаторлар узайтирилиб, бир 
жинсли гидрологик қаторга келтирилди (10.3-жадвал).
10.3-жадвал 
Ўрта Зарафшон ҳавзаси дарёларида ўлчанган ҳамда
тикланган ўртача йиллик сув сарфлари, м
3
/с 

Download 4.3 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   65   66   67   68   69   70   71   72   ...   100




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling