Шартли белгилар, белгилашлар ва қИСҚартмалар
Дарёлар оқими тақсимланишининг тўйиниш
Download 4.3 Mb. Pdf ko'rish
|
10.4. Дарёлар оқими тақсимланишининг тўйиниш
манбаларига боғлиқлиги Дарёлар оқимининг йил давомида тақсимланиши уларнинг тўйиниш манбалари билан чамбарчас боғлиқдир. Зеро, ҳар қандай дарё оқимининг тўйиниш манбаларини аниқлашда ва унинг тўйиниш манбаига кўра қайси турга мансуб эканлигини билишда, дарё оқимининг йил давомида мавсумлар бўйича тақсимланишини ифодалайдиган гидрологик кўрсаткичлар асосий мезон сифатида хизмат қилади. Ер куррасидаги барча дарёлар тўйинишининг асосий манбаи, юқорида қайд этилганидек, атмосфера ёғинларидир. Ёмғир кўринишида тушган ёғинлар ер сиртида, маълум шароитда, оқим ҳосил қилади ва дарёлар тўйинишининг бевосита манбаи бўлади. Агар ёғин қор кўринишида ёғса, у ер сиртида йиғилиб, ҳаво ҳарорати кўтарилгач эриб, ундан ҳосил бўлган сувлар ҳам дарёлар тўйинишида қатнашади. Ер юзасининг баланд тоғли қисмига ёққан қорлар бир ёз мавсумида эриб улгурмайди, натижада у ердаги қор заҳирасини бойитиб, доимий қорликлар ва музликларни тўйинтиради. Ушбу баланд тоғлардаги асрий қорликлар ва музликларнинг эришидан ҳосил бўлган сувлар дарёлар тўйинишининг яна бир муҳим манбаи ҳисобланади. Ёмғир сувлари ҳамда қор ва музликларнинг эришидан ҳосил бўлган сувларнинг бир қисми ер остига сизилиб, грунт ва ер ости сувларига қўшилади. Ер ости ва грунт сувлари ҳам дарё ўзанига секин асталик билан қўшилади, натижада, дарёларда доимий сув бўлиши таъминланади. Шундай қилиб, дарёлар тўйинишининг тўрт манбаи мавжуддир: ёмғирлар, қор қоплами, баланд тоғлардаги музликлар, ер ости сувлари. Ўрта Осиёда гидрология фанининг ривожига катта ҳисса қўшган олим 175 В.Л.Шульц 1944 йилда ҳудуд дарёларининг таснифини уларнинг тўйиниш манбаларини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқди. Унда қайд этилишича, Ўрта Осиё дарёларининг умумий тўйинишида қор сувлари бошқа манбалар - музлик, ёмғир сувлари ва ер ости сувларига нисбатан устун туради. Бироқ, қор сувлари, шунингдек, бошқа хил манбаларнинг йиллик оқимидаги салмоғи турли дарёларда турлича бўлади. Бошқача қилиб айтганда, йил давомида турли дарёларнинг тўйиниш шароитлари ҳам турлича бўлади. Ушбу таснифда В.Л.Шульц дарёларнинг қайси турга мансублигини аниқлашга имкон берадиган қуйидаги мезонларни таклиф этган: 1) қор- музлик сувларидан ҳосил бўладиган ёзги тўлинсув давридаги, аниқроғи, июль-сентябрь ойларидаги оқим миқдори (W VII-IX ); 2) қор сувларидан ҳосил бўладиган баҳорги тўлинсув даври, яъни март-июнь ойларидаги оқим миқдори (W III-VI ); 3) ёзги ва баҳорги тўлинсув даврларидаги оқим миқдорларининг нисбати, яъни д = W VII-IX /W III-VI ; 4) ёзги тўлинсув давридаги оқим миқдори (W VII-IX ) нинг йиллик оқимга қўшган, фоизларда ифодаланган ҳиссаси; 5) оқим миқдорлари энг катта бўладиган ойлар 201 . Юқоридаги 5 та мезонлар орасида ўрганилаётган дарёнинг тўйиниш шароитлари ҳақида энг асосий ахборотни “д” коэффициентнинг қийматлари беради. Ушбу гидрологик катталик, яъни “д” Шульц коэффициенти деб аталади. Шульц коэффициенти табиий моҳияти жиҳатидан, юқорида келтирилган 5 та мезонлардан 3 тасини бир йўла қамраб олади. Тадқиқотнинг ушбу кичик бўлимида дарёлар оқими тақсимланишининг тўйиниш манбалари билан боғлиқлиги масалалари Зарафшон ҳавзаси дарёлари мисолида кўриб чиқилди. Шу мақсадда, ўрганилаётган дарёларнинг ёзги ва баҳорги тўлинсув даврларидаги оқим миқдорлари ҳамда уларнинг нисбатлари, яъни В.Л.Шульц коэффициентининг қийматлари, аниқланди. Ҳисоблашлар барча ўрганилаётган дарёлар учун 3 хил вариантда, яъни кам сувли, ўртача сувли ва кўп сувли йиллар учун бажарилди (10.10-жадвал). Ушбу жадвалда келтирилганидек, Зарафшон дарёсида экстремал сувли йилларда Шульц коэффициентининг ҳисобланган қийматлари д = 1,50 1,58 176 оралиқда ўзгаради. Турлича сувли йиллар учун аниқланган д лар бир- биридан жуда кичик қийматларга фарқ қилади. Айниқса, ўртача ва кўп сувли йиллар учун деярли бир хил қийматлар олинди (10.10-жадвал). 10.10-жадвал В.Л.Шульц коэффициентининг қийматларини аниқлаш Т/р Дарё – кузатиш жойи Йил W VII-IX , 10 6 м 3 W III-VI , 10 6 м 3 а) кам сувли йиллар 1 Зарафшон-Дупули к. 1982 1798 1200 1,50 2 Омонқўтонсой-Омонқўтон қ. 2008 2,7 4,7 0,57 3 Оқдарё-Оғалиқ қ. 2008 0,66 7,42 0,09 4 Қорағачсой-Мавлон қ. 2001 0,51 1,16 0,44 5 Бегларсой-Янги Оқчоб қ. 1986 0,202 1,85 0,11 б) ўртача сувли йиллар 1 Зарафшон-Дупули к. 1977 2583,6 1630 1,58 2 Омонқўтонсой-Омонқўтон қ. 1990 3,2 23,62 0,14 3 Оқдарё-Оғалиқ қ. 2010 1,03 18,7 0,06 4 Қорағачсой-Мавлон қ. 1982 1,46 6,34 0,23 5 Бегларсой-Янги Оқчоб қ. 1985 0,38 16,94 0,02 д) кўп сувли йиллар 1 Зарафшон-Дупули к. 1973 3504,7 2228 1,57 2 Омонқўтонсой-Омонқўтон қ. 1993 6,9 41,92 0,16 3 Оқдарё-Оғалиқ қ. 1993 3,55 62,82 0,06 4 Қорағачсой-Мавлон қ. 2003 2 15,61 0,13 5 Бегларсой-Янги Оқчоб қ. 1993 2,82 33,9 0,08 Омонқўтонсой дарёсида, Зарафшон дарёсидан фарқли равишда, д нинг турлича даражадаги сувли йиллар учун ҳисобланган қийматлари анча катта, яъни 0,14 0,57 оралиқда ўзгаради. Унинг энг катта қиймати (0,57) кам сувли 2008 йилга тўғри келса, энг кичик қиймати (0,14) эса ўртача сувли 1990 йилга тегишлидир. Таъкидлаш лозимки, кўп сувли сифатида қабул қилинган 1993 йилда Шульц коэффициентининг қиймати Омонқўтонсойда д = 0,16 га тенг, яъни ўртача сувли 1990 йилга яқин бўлди. Дарёлар орасида Оқдарё ҳамда Бегларсой Шульц коэффициентининг 177 жуда кичиклиги билан ажралиб туради. Барча турдаги ҳисоблашларда Шульц коэффициентининг д = 0,06 0,09 ҳамда д = 0,02 0,11 оралиқдаги қийматлари, мос равишда, айнан шу дарёлар учун аниқланди. Қорағачсойда эса д = 0,13 0,44 оралиқдаги қийматларда аниқланди (10.11-жадвал). 10.11-жадвал Дарёлар ҳавзаларининг ўртача баландликлари ва Шульц коэффициентининг қийматлари Т/р Дарё – кузатиш жойи H, м Т/р Дарё – кузатиш жойи H, м 1 Масчоҳдарё- Деҳауз 3820 3,60 14 Дарёуреч- Кўлёли қ. 2880 1,28 2 Мастчоҳдарё- Фандарё қуй. 3330 2,59 15 Сариқўтонсой- Ёри қ. 2090 0,15 3 Зарафшон- Дупули 3100 1,58 16 Мағиёндарё- Сужина қ. 2660 1,44 4 Засунтака- Засун қ. 2810 0,41 17 Ургут- Ургут ш. 1710 0,181 5 Фандарё- қуйилиши 3270 1,27 18 Кафлятунсой- Омонқўтон қ. 1582 0,19 6 Яғнобдарё- Такфон қ. 3350 1,08 19 Сазағонсой- Сазағон қ. 1456 0,06 7 Дижикруд- қуйилиши 3180 0,94 20 Қорасув- Коса қ. 1040 0,02 8 Пшанза- қуйилиши 3220 1,13 21 Тегирмонсой- Сағишмон қ. 1143 0,10 9 Искандардарё- кўлдан чиқиш 3520 1,72 22 Оқтепасой- Оча қ. 1570 0,06 10 Хазормеч- Летовка қ. 3660 2,78 23 Омонқўтонсой- Омонқўтон қ. 1610 0,14 11 Саритоғ- қуйилиши 3480 1,54 24 Оқдарё- Оғалиқ қ. 1384 0,06 12 Пасрутдарё- Пинион қ. 3250 1,25 25 Қорағачсой- Мавлон қ. 1257 0,23 13 Киштутдарё- Зерифшор қ. 3010 1,36 26 Бегларсой- Янги Оқчоб қ. 1340 0,02 Download 4.3 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling