Шартли белгилар, белгилашлар ва қИСҚартмалар
Дарёлар оқимининг йил фасллари
Download 4.3 Mb. Pdf ko'rish
|
10.3. Дарёлар оқимининг йил фасллари бўйича тақсимланиши Ўрта Зарафшон ҳавзаси дарёлари ва сойлари оқимининг йил давомида фасллар бўйича тақсимланиши уларнинг тўйиниш манбаларига боғлиқдир. Биз ўрганаётган дарё ва сойлар ҳавзаларига ёғадиган ёғинлар ёмғир ёки қор кўринишида тушади. Улар ҳудуддаги дарёлар ва сойлар оқимининг ҳосил бўлишини белгилайдиган асосий иқлимий омиллар ҳисобланади. Маълумки, дарё ҳавзасига ёғадиган ёғинлар фақат ёмғир кўринишида ёғса, дарё оқими уларнинг йил давомида фасллар бўйича тақсимланишини такрорлайди. Лекин, биз ўрганаётган дарёлар ва сойлар ҳавзаларига ёғадиган ёғинларнинг асосий қисми йилнинг совуқ даврларига тўғри келади. Бу вақтда ер сиртида намликнинг катталиги тупроқ-грунтларга бўладиган шимилишни камайтирса, ҳаво ҳароратининг пастлиги эса дарё ҳавзасидан бўладиган ялпи буғланиш миқдорини камайтиради. Дарёлар ҳавзаларида йилнинг совуқ даврларида кузатиладиган бу жараён, ўз навбатида, дарёлар ҳавзаларида оқим коэффициентларининг юқори бўлишини таъминлайди. Йилнинг илиқ ярим йилликларида эса юқоридагиларнинг акси кузатилади. Йилнинг совуқ ярим йилликларида дарёлар ва сойлар ҳавзаларига ёғадиган ёғинларнинг маълум қисми қор кўринишида ёғса, улар ер сиртида тўпланиб, мавсумий барқарор қор қопламини ҳосил қилади. Қор қоплами фақат ҳаво ҳарорати илигандагина эрийди ва улардан дарёлар оқими ҳосил 169 бўлади. Агар уларнинг тўйинишида бошқа манбаларнинг ҳиссаси унча катта бўлмаса, бундай дарёларда оқимнинг 70-90 фоизи қишнинг охири ва баҳор фаслларига тўғри келади (10.7-жадвал). 10.7-жадвал Дарёлар оқимининг кам сувли йилларда фасллар бўйича тақсимланиши, 10 6 м 3 / % Т/р Дарё – кузатиш жойи Йил Қиш Баҳор Ёз Куз Йил- лик 1 Омонқўтонсой- Омонқўтон қ. 2008 6 , 19 14 , 2 1 , 32 49 , 3 1 , 29 17 , 3 2 , 19 09 , 2 100 89 , 10 2 Оқдарё- Оғалиқ қ. 2008 2 , 21 61 , 2 5 , 57 07 , 7 6 , 6 81 , 0 7 , 14 81 , 1 100 30 , 12 3 Қорағачсой- Мавлон қ. 2001 4 , 21 55 , 0 1 , 36 93 , 0 5 , 22 58 , 0 0 , 20 51 , 0 100 57 , 2 4 Бегларсой- Янги Оқчоб қ. 1986 8 , 28 86 , 0 9 , 47 43 , 1 8 , 18 56 , 0 5 , 4 13 , 0 100 98 , 2 Дарёнинг тўйинишида ер ости сувлари ҳиссасининг катта бўлиши, шу дарё оқимнинг йил давомида фасллар бўйича бир маромда тақсимланишига сезиларли таъсир этади. Лекин, биз ўрганаётган Ўрта Зарафшон дарёлари ва сойларининг тўйинишида ер ости сувларининг ҳиссалари катта эмас. Зарафшон ҳавзасининг Ўзбекистон қисмида шаклланадиган, яъни Ўрта Зарафшон дарёлари ва сойлари оқимининг йил давомида фасллар бўйича тақсимланиши экстремал сувли йиллар учун ҳисобланди. Дастлаб дарёлар оқимининг кам сувли йилларда фасллар бўйича тақсимланишини аниқлашга оид ҳисоблашлар натижаларини таҳлил қиламиз (10.7-жадвал). Аввало шу нарсани таъкидлаш лозимки, биз ўрганаётган дарёлар сув тўплайдиган ҳавзалар деярли бир хил табиий географик шароитларга эга бўлган ҳудудларда жойлашган. Лекин, шунга қарамасдан, уларда кам сувли йиллар турли календарь йилларга мос келади. Таҳлилларга кўра, фақатгина Омонқўтонсой билан Оқдарёда кам сувли йил бир хил бўлиб, 2008 йилга тўғри келади (10.7-жадвал). 170 Аниқланган кам сувли йилларда дарёлар оқимининг фасллар бўйича тақсимланишини ўзаро солиштириш мақсадида оқимнинг фасллар бўйича тақсимланиш диаграммасини кўриб чиқамиз (10.5-расм). 0 10 20 30 40 50 60 Қиш Баҳор Ёз Куз ОмонқўтонсойОмонқўтон қ. (2008) ОқдарёОғалиқ қ. (2008) ҚарағачсойМавлон қ. (2001) БегларсойЯнгиОқчоб қ. (1986) W, % 10.5-расм. Кам сувли йилларда дарёлар оқимининг фасллар бўйича тақсимланиши Диаграммада кўзга ташланадиган ва ўрганилаётган дарёлар учун умумий бўлган энг асосий ўхшашлик, бу уларнинг барчасида баҳорги оқим миқдорининг бошқа фаслларга нисбатан анча катта эканлигидир. Уларининг нисбий қийматлари 32,1% 57,5% оралиқда ўзгаради. Ўрганилаётган дарёлар ичида Омонқўтонсойда кам сувли 2008 йилда йиллик оқим миқдорининг нисбий қийматлари деярли бир маромда тақсимланганлиги билан ажралиб туради. Жумладан, ушбу дарё йиллик оқимининг 19,6% қисми қишга, 32,1% и баҳорга, 29,1% и ёзга ва 19,2% қисми эса кузга тўғри келади. Оқдарёда оқимнинг фасллар бўйича тақсимланиш диаграммаси Омонқўтонсойга нисбатан кескин фарқ қилади. Бу дарёда баҳорги оқимнинг йилликка нисбатан 57,5% ни ташкил этишининг ўзи фикримизнинг ёрқин далилидир. Қорағачсой ва Бекларсойда кам сувли йилларда оқимнинг фаслий тақсимланиши Оқдарё учун олинган натижаларни такрорлайди. Ўрганилаётган дарёлар оқимининг йил давомида турли фасллар бўйича тақсимланишини миқдорий баҳолашга оид ҳисоблашлар Ўрта Зарафшон 171 ҳавзасидаги дарёлар ва сойлар учун аниқланган ўртача сувли йиллар мисолида такрорланди. Ўрганилаётган дарёларда, ҳисоб даврида, ўртача сувлилик турли йилларга мос келди (10.8-жадвал). 10.8-жадвал Дарёлар оқимининг ўртача сувли йилларда фасллар бўйича тақсимланиши, 10 6 м 3 / % Т/р Дарё – кузатиш жойи Йил Қиш Баҳор Ёз Куз Йил- лик 1 Омонқўтонсой- Омонқўтон қ. 1990 2 , 15 16 , 5 9 , 57 63 , 19 3 , 18 21 , 6 6 , 8 91 , 2 100 91 , 33 2 Оқдарё- Оғалиқ қ. 2010 5 , 42 17 , 15 1 , 47 8 , 16 9 , 6 48 , 2 5 , 3 23 , 1 100 68 , 35 3 Қорағачсой- Мавлон қ. 1982 5 , 14 43 , 1 0 , 56 54 , 5 5 , 19 93 , 1 0 , 10 99 , 0 100 89 , 9 4 Бегларсой- Янги Оқчоб қ. 1985 7 , 19 44 , 4 8 , 71 14 , 16 5 , 4 02 , 1 0 , 4 89 , 0 100 49 , 22 Кам сувли йиллардаги каби, ўртача сувли йилларда ҳам ўрганилаётган барча дарёларда оқимнинг асосий қисми баҳорда оқиб ўтади. Лекин, ўртача сувли йилларда баҳорги оқимнинг йиллик оқимга қўшган улушлари кам сувли йилларга нисбатан ортиб, 47,1 71,8% оралиқда ўзгаради (10.6-расм). 0 10 20 30 40 50 60 70 80 Қиш Баҳор Ёз Куз Омонқўтонсой-Омонқўтон қ. (1990) Оқдарё-Оғалиқ қ. (2010) Қарағачсой-Мавлон қ. (1982) Бегларсой-Янги-Оқчоб қ. (1985) W, % 10.6-расм. Ўртача сувли йилларда дарёлар оқимининг фасллар бўйича тақсимланиши 172 Эътиборли жойи шундаки, ўрганилаётган дарёлар орасида Оқдарё қишки оқим миқдорининг катталиги (42,5%) билан ажралиб туради. Шунингдек, Оқдарё ва Бегларсойда, бошқа дарёлардан фарқли равишда, ёз ва куз фаслларида оқим миқдори кескин камайиб, йиллик оқимга нисбатан атиги 3,5 6,9% оралиқдаги қийматларни қабул қилади. Ўрганилаётган дарёлар оқимининг кўп сувли йилларда фасллар бўйича тақсимланиши, ўзига хослиги билан, юқоридаги кам сувли ва ўртача сувли йиллардан анча фарқ қилади. Биринчи навбатда, айтиш лозимки, кўп сувлилик Омонқўтонсой билан Оқдарёда бир хил, яъни 1993 йилга тўғри келган бўлса, қолган дарёлардаги кўп сувли йиллар ўзаро фарқ қилади. Жумладан, биз ўрганаётган ҳисоб даври, яъни 1981-2010 йиллар оралиғида, Қорағачсойда 2003 йил, Бегларсойда эса 1993 йил кўп сувли бўлган. Барча дарёларда кўп сувли йиллардаги баҳорги оқим миқдорлари бошқа фаслларга нисбатан катталиги билан ажралиб туради. Баҳорги оқим миқдорининг энг катта нисбий қиймати (65,6%) Бегларсойга тўғри келса, энг кичик қиймати (48,3%) Қорағачсойда қайд этилди ( 10.9. -жадвал). 10.9-жадвал Дарёлар оқимининг кўп сувли йилларда фасллар бўйича тақсимланиши, 10 6 м 3 / % Т/р Дарё – кузатиш жойи Йил Қиш Баҳор Ёз Куз Йил- лик 1 Омонқўтонсой- Омонқўтон қ. 1993 1 , 15 37 , 9 3 , 58 04 , 36 4 , 17 78 , 10 2 , 9 66 , 5 100 85 , 61 2 Оқдарё- Оғалиқ қ. 1993 7 , 25 44 , 24 4 , 59 6 , 56 9 , 8 44 , 8 0 , 6 72 , 5 100 2 , 95 3 Қорағачсой- Мавлон қ. 2003 7 , 28 37 , 7 3 , 48 42 , 12 2 , 19 93 , 4 8 , 3 99 , 0 100 71 , 25 4 Бегларсой- Янги Оқчоб қ. 1993 7 , 19 48 , 9 6 , 65 56 , 31 3 , 9 48 , 4 4 , 5 59 , 2 100 11 , 48 Кўп сувли йилларда дарёлар оқимининг йил фасллари бўйича тақсимланиш диаграммасида ҳам, юқоридаги ҳолатлар каби, умумий ўхшашлик мавжуд. Ушбу ўхшашлик, биринчидан, ўрганилаётган барча 173 дарёларда баҳорги оқим миқдорининг бошқа фаслларга нисбатан анча катта эканлигида, иккинчидан эса, қишки оқим миқдорларининг ёз ва куз фаслларига нисбатан бироз кўп бўлишида акс этади (10.7-расм). 0 10 20 30 40 50 60 70 Қиш Баҳор Ёз Куз Омонқўтонсой-Омонқўтон қ. (1993) Оқдарё-Оғалиқ қ. (2010) Қарағачсой-Мавлон қ. (2003) Бегларсой-Янги-Оқчоб қ. (1993) W, % 10.7-расм. Кўп сувли йилларда дарёлар оқимининг фасллар бўйича тақсимланиши Шунингдек, ўрганилаётган дарёларда, юқорида қайд этилганидек, кўп сувли йилларда ҳам баҳорги оқим миқдори бошқа фасллардагига нисбатан сезиларли даражада катта эканлиги билан ажралиб туради. Кўп сувли йилларда кўриб чиқилаётган дарёлар оқимининг 48,3 65,6% қисми баҳорда оқиб ўтади. Шунингдек, барча ўрганилаётган дарёларда фаслий оқим миқдорларининг нисбий қийматлари баҳордан ёз ва куз фаслларига қараб бир меъёрда камайиб боради (10.7-расм). Юқоридагиларга хулоса қилиб айтадиган бўлсак, Ўрта Зарафшон ҳавзаси дарёлари оқимининг асосий қисми баҳор фаслининг март-апрель ойларида оқиб ўтади. Олдинги бобда бажарилган ҳисоблашлар натижаларига кўра, Зарафшон дарёси ва унинг юқори, яъни тоғли қисмидаги ирмоқларида, Ўрта Зарафшон ҳавзаси дарёлари ва сойларидан фарқли равишда, йиллик оқимнинг асосий қисми ёз фаслига тўғри келади. Зарафшон ҳавзасининг Юқори ва Ўрта қисмлари дарёлари оқимининг тақсимланиши ҳақида олинган 174 ушбу илмий хулосалар воҳада сув таъминоти ва сув хўжалиги тадбирларини режалаштиришда муҳим амалий аҳамиятга эга. Download 4.3 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling