Шартли белгилар, белгилашлар ва қИСҚартмалар


 Зарафшон дарёси оқимининг йил


Download 4.3 Mb.
Pdf ko'rish
bet66/100
Sana13.11.2023
Hajmi4.3 Mb.
#1769943
1   ...   62   63   64   65   66   67   68   69   ...   100
Bog'liq
pdf

9.3. Зарафшон дарёси оқимининг йил
фасллари бўйича тақсимланиши 
Дарёлар оқимининг йил фасллари бўйича тақсимланишини ўрганиш 
гидрологияда асосий амалий масалалардан бири ҳисобланади. Чунки, мазкур 
йўналишдаги изланишлар ва тадқиқотларнинг натижалари халқ хўжалиги 
турли тармоқларининг сув таъминотида муҳим илмий ва амалий аҳамиятга 
эга. Шу ҳолатни хисобга олиб, қуйида Зарафшон дарёси оқимининг йил
фасллари бўйича тақсимланишини кўриб чиқамиз. 
Барча дарёларда бўлганидек, Зарафшон дарёси оқимининг йил фасллари 
бўйича тақсимланиши ҳам метеорологик омиллар, жумладан, атмосфера 
ёғинлари ва ҳаво ҳароратининг таъсири натижасида рўй беради. Зарафшон 
дарёсининг асосан ёмғир ва қор сувлари ҳисобига тўйинадиган ирмоқларида 
йиллик оқим миқдорининг катта қисми баҳорда оқиб ўтади. Унинг баланд 
тоғлардан бошланадиган, доимий қор ва музлик сувлари ҳисобига 
тўйинадиган ирмоқларида эса ёзги ҳаво ҳароратининг меъёрга нисбатан 
юқори бўлиши ушбу дарёлар сувининг ёз фаслида кўпайишига сабаб бўлади.
Ушбу масалани чуқурроқ ўрганиш мақсадда, Зарафшон дарёсида кузатилган 
экстремал сувли йиллардаги оқим миқдорларининг йил давомида баҳор (март - 
май), ёз (июнь - август), куз (сентябрь - ноябрь) ва қиш (декабрь - февраль) 
фасллари бўйича тақсимланиши ҳисобланди (9.2-жадвал). 
9.2-жадвал 
Зарафшон дарёси оқимининг йил фасллари бўйича тақсимланиши 
Йиллар 
W
III-V
W
VI-VIII
W
IX-XI
W
XII-II
W
й
1973, кўп
сувли йил 
818,7 
4271 
1023 
275,3 
6388 
12,8 
67,0 
16,0 
4,2 
100 
1981, ўртача 
сувли йил 
821,7 
2915 
796,5 
304,8 
4838 
16,9 
60,4 
16,4 
6,3 
100 
1982, кам
сувли йил 
621,6 
2051,7 
666,6 
342,1 
3682 
16,9 
55,7 
18,1 
9,3 
100 
 


152 
Изоҳ

W
III-V
, W
VI-VIII
, W
IX-XI
, W
XII-II
ва W
й
 – мос равишда баҳорги, ёзги, кузги, 
қишки ва йиллик оқим ҳажмлари

касрнинг суратида оқим ҳажми, 10

м
3
да, 
маҳражида эса унинг қийматлари фоизларда ифодаланган.
Ҳисоблашлар натижалари асосида Зарафшон дарёси оқимининг йил 
фасллари бўйича тақсимланиш диаграммаси тузилди. Ушбу диаграммада акс 
этганидек, дарё оқимининг 55,7

67,0% қисми ёз фаслида оқиб ўтади. Ёз 
фасли оқимининг йиллик оқимга қўшган ҳиссалари кўп сувли 1973 йилдан 
кам сувли 1982 йилга томон камайиб боради (9.2-расм).
9.2-расм. Зарафшон дарёси оқимининг йил фасллари 
бўйича тақсимланиши 
Жумладан, кўп сувли 1973 йилда ёзги оқим ҳажми 67% га тенг бўлган 
бўлса, ўртача сувли 1981 йилда эса унинг қиймати 60,4% ни ташкил этган.
Кам сувли 1982 йилда ёз фаслидаги оқим ҳажми бошқа йилларга нисбатан 
анча камайган ва 55,7% га тенг бўлган. Бунинг сабабини шу йилда Зарафшон 
дарёсининг сув тўплаш майдонига ёққан атмосфера ёғинлари миқдорининг 
бошқа йилларга нисбатан камлиги билан изоҳлаш мумкин.
Турли фасллардаги оқим ҳажмларининг Зарафшон дарёси йиллик 
оқимига қўшган ҳиссалари миқдорининг катталиги бўйича кейинги 
ўринларда куз ва баҳор фасллари туради. Дарё йиллик оқимига қишки оқим 
миқдорининг қўшган ҳиссалари турли даражадаги сувли йилларда 4,2

9,3% 
оралиқда ўзгаради (9.2-жадвал). Таъкидлаш лозимки, кўп сувли 1973 йилда 
қишки оқим миқдорининг Зарафшон дарёсининг йиллик оқимига қўшган 


153 
ҳиссаси энг кам бўлиб, 4,2% ни ташкил этган бўлса, кам сувли 1982 йилда 
эса, аксинча, энг катта (9,2%) қийматга тенг бўлган.
Юқоридаги рақамларни қўшиб ҳисоблаганда, яъни кўп сувли 1973 йилда 
баҳор, куз ва қиш фаслларидаги йиғинди оқим ҳажми 33% га тенг бўлган. 
Ўртача сувли 1981 йилда эса ушбу йиғинди анча катталашиб, 39,6% ни 
ташкил этган. Қайд этиш лозимки, кам сувли 1982 йилда бу фасллардаги 
йиғинди оқим ҳажми 44,3% га тенг бўлиб, бошқа йилларга нисбатан янада 
ортган. Келгуси тадқиқотларда юқорида келтирилган барча рақамларнинг 
гидрологик таҳлилига алоҳида эътибор қаратиш лозим бўлади. 


Download 4.3 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   62   63   64   65   66   67   68   69   ...   100




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling