Шартли белгилар, белгилашлар ва қИСҚартмалар


-боб бўйича асосий хулосалар


Download 4.3 Mb.
Pdf ko'rish
bet63/100
Sana13.11.2023
Hajmi4.3 Mb.
#1769943
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   100
Bog'liq
pdf

8-боб бўйича асосий хулосалар:
 
1. Зарафшон дарёсида сув режими фазаларининг асосан иккита даври
яъни баҳорги-ёзги тўлинсув ҳамда кузги-қишки кам сувли даврлари 
кузатилади. Дарёда тўлинсув даври, аксарият ҳолларда, вегетация даврига 
мос келади, яъни апрелда бошланиб, сентябрда тугайди; 
2. Дарёда тўлинсув даврида йиллик оқим миқдорининг 80

90 % қисми 
оқиб ўтади. Йилнинг сувлилик даражасига боғлиқ ҳолда, бу миқдор 
қуйидагича ўзгаради: тўлинсув даврининг энг катта улуши (88,9 %) кўп 
сувли йилга, энг кам улуши (79,5 %) эса кам сувли йилга тўғри келди;
3. Зарафшон дарёсида экстремал сувли йилларнинг тўлинсув даврида 
энг кўп оқим миқдорлари кузатилган ойлар ҳам бир-биридан фарқ қилади: 
ўртача (1981) ва кўп сувли (1973) йилларда ойлик оқим миқдорларининг энг 
катта қийматлари июль ойига тўғри келса, кам сувли 1982 йилда эса, бироз 
кейинроққа силжиб, август ойида қайд этилган; 
4. Дарёда 1936-1978 ҳисоб йиллари давомида тўлинсув даврининг 
ўртача бошланиш муддати деярли ўзгармаган, лекин, унинг тугаш 
муддатлари кузга томон бироз силжиб бормоқда. Ушбу натижаларга мос 
равишда, яъни кузга томон силжиш ҳисобига, дарёда тўлинсув даврининг 
умумий давом этиш муддатлари ҳам ортиб бормоқда;
5. Келажакда юқорида кўриб чиқилган йўналишдаги тадқиқотларни, 
биринчидан, глобол миқёсда кечаётган иқлим ўзгаришини ҳисобга олган 
ҳолда, иккинчидан эса, Зарафшон дарёсида охирги чорак асрда кузатилган 
янги гидрологик маълумотлар асосида давом эттириш мақсадга мувофиқдир.
9-боб. ЗАРАФШОН ДАРЁСИ ОҚИМИНИНГ ЙИЛ
ДАВОМИДА ТАҚСИМЛАНИШИ


145 
Дарёлар оқимининг йил давомида тақсимланиши қонуниятларини 
ўрганиш жуда муҳим илмий ва амалий аҳамиятга эга. Ушбу бобда кўзда 
тутилган асосий мақсад Зарафшон дарёсининг Дупули гидрологик постида 
ўлчанган оқим миқдорининг йил давомида ойлар, фасллар ва турли 
мавсумлар бўйича тақсимланишини ёритиишдан иборат.

Download 4.3 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   100




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling