Шартли белгилар, белгилашлар ва қИСҚартмалар


Дарёлар сув режимининг фазалари


Download 4.3 Mb.
Pdf ko'rish
bet58/100
Sana13.11.2023
Hajmi4.3 Mb.
#1769943
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   100
Bog'liq
pdf

 
8.1. Дарёлар сув режимининг фазалари
Дарёлар сув режимининг йил давомида ўзгариши уч хил фазага, яъни 
даврларга ажратилади. Улар, дарёда сув миқдорининг оз ёки кўплигига 
боғлиқ ҳолда, тўлинсув даври (половодье), кам сувли давр (межень) ва 
тошқин (паводок) даври деб аталади. Уларни умумий ном билан сув 
режими фазалари ёки сув режими даврлари деб номлаш қабул қилинган.
Дарёлар сув режими даврларининг ҳар бири ўзига хос хусусиятларга эга 
бўлиб, улар бир-биридан давом этиш вақти, тўйиниш манбалари, ҳар бир 
тўйиниш манбаининг дарё оқимига қўшадиган улушларининг турличалиги 
билан фарқ қилади. Ер сиртининг турли табиий­географик зоналарида жой-
лашган дарёларда сув режими даврлари сони турлича, яъни иккитадан 
тўрттагача бўлиши мумкин. Масалан, текисликларда жойлашган дарёларда 
қуйидаги тўртта давр кузатилади: баҳорги тўлинсув даври, ёзги кам сувли 
давр, кузги тошқин даври, қишки кам сувли давр. Маълум 
гидрометеорологик шароитларда, айрим текислик дарёларида кузги тошқин 
даври кузатилмаслиги мумкин. Шунингдек, ёзги тўлинсув даври узоқ 
муддатга чўзиладиган дарёларда эса ёзги кам сувли давр ҳам бўлмайди. 
Ўрта Осиёнинг нисбатан йирик дарёларида, масалан, Амударё, Сирдарё, 
уларнинг Вахш, Панж, Норин, Қорадарё каби ирмоқларида ва, улар қаторида, 


134 
Зарафшон дарёсида ҳам асосан иккита давр, яъни баҳорги­ёзги тўлинсув 
даври ва кузги­қишки кам сувли давр кузатилади 

149, 201


Тўлинсув даври деб, дарёда сувнинг кўпайиши ҳар йили деярли бир хил 
мавсумда такрорланадиган ва узоқ вақт (2­6 ой) давом этадиган даврга 
айтилади. Бу даврда дарёлар қайирлари сув остида қолади. Дарёда сув 
сатҳининг кескин кўтарилиши, айрим ҳолларда, кўнгилсиз ҳодисаларга сабаб 
бўлиши мумкин. Тўлинсув даври турли иқлим минтақаларидаги дарёларда 
йилнинг турли фаслларида кузатилади. Агар дарёнинг тўйинишида мавсумий 
қор қоплами ва музлик сувлари асосий ўрин эгалласа, бундай дарёларда 
тўлинсув даври баҳор ва ёзда кузатилади.
Баҳорги тўлинсув даври континентал иқлимли текислик дарёлари учун 
характерлидир. Тоғ дарёлари учун эса ёзги тўлинсув даври хосдир. Масалан, 
Помир, Тяншан ва Кавказ тоғлари дарёларида ёзги тўлинсув даври ку-
затилади. Муссон иқлимли ҳудудларда (Узоқ Шарқ) тўлинсув даври йилнинг 
барча илиқ ойларини, бир сўз билан айтганда, баҳор ва ёзни ўз ичига олади. 
Амазонка, Нил, Нигер каби йирик экватор атрофи дарёларида ёмғир 
сувларидан ҳосил бўладиган тўлинсув даври ёзнинг охиридан бошланиб, 
бутун куз фасли давомида кузатилади. Айрим дарёларда тўлинсув даври 
биздаги қиш фаслига тўғри келади. Бундай сув режимига эга бўлган дарёлар 
Жануби­ғарбий Осиё, Австралия, Янги Зеландия ва Жанубий Африка ва 
Жанубий Америкада жойлашган 

24, 46, 120, 121, 208

.
Юқорида қайд этилганидек, Зарафшон дарёсида тўлинсув даври баҳор-ёз 
фаслларига тўғри келади ва анча узоқ (5-6 ой) давом этади. Зарафшон 
ҳавзасининг Ўзбекистон қисмида шаклланадиган кичик дарёлари ва 
сойларида эса тўлинсув даври, асосан, баҳор ойларига тўғри келади ва узоғи 
билан икки-уч ой давом этади.
Дарёларда тўлинсув даври жуда кўп гидрологик кўрсаткичлар билан 
тавсифланади. Тўлинсув даврини тавсифлашда фойдаланиладиган асосий 
гидрологик кўрсаткичларга қуйидагилар киради: тўлинсув даврининг 
бошланиш вақти, кўтарилиш тезлиги ва бу кўтарилишнинг давом этиш вақти, 


135 
тўлинсув даврининг баландлиги ва чўққиси, тўлинсув даврининг пасайиши 
ва бу пасайишининг давом этиш вақти, тўлинсув даврининг тугаш вақти, 
тўлинсув даврининг умумий давом этиш вақти, тўлинсув давридаги энг катта 
сув сарфи, оқим ҳажми, оқим модули, оқим қатлами ва бошқалар. 

Download 4.3 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   100




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling