Шартли белгилар, белгилашлар ва қИСҚартмалар


 Дарёлар ўртача ойлик сув сарфларининг


Download 4.3 Mb.
Pdf ko'rish
bet81/100
Sana13.11.2023
Hajmi4.3 Mb.
#1769943
1   ...   77   78   79   80   81   82   83   84   ...   100
Bog'liq
pdf

11.6.2. Дарёлар ўртача ойлик сув сарфларининг
ўзгарувчанлиги 
Дарёлар йиллик сув сарфларининг ўзгарувчанлиги коэффициенти шу 
дарёлар ўртача ойлик сув сарфлари ўзгарувчанлигининг интеграл кўрсаткичи 
ҳисобланади. Бошқача қилиб айтганда, ҳар қандай дарё ўртача йиллик сув 
сарфларининг ўзгарувчанлиги унинг ойлик сув сарфлари ўзгарувчанлиги 
ҳисобига шаклланади. Шу туфайли, қуйида, Зарафшон дарёсининг Дупули 
гидрологик постида базавий давр, яъни 1961-1990 йиллар давомида ўлчанган 
ўртача ойлик сув сарфлари ўзгарувчанлигини статистик баҳолаш устида 
тўхталамиз ва бу борада олинган натижаларни таҳлил қиламиз. Зарафшон 
дарёси ўртача ойлик сув сарфлари ўзгарувчанлигини, яъни вариация 
коэффициентини ҳисоблашни қуйида январь ойи ўртача сув сарфлари 
мисолида кўриб чиқамиз (11.6-жадвал).


204 
11.6-жадвал 
Зарафшон (Дупули) дарёсининг январдаги ўртача ойлик сув 
сарфларининг ўзгарувчанлик коэффициентини ҳисоблаш 
Йил 
Q
ўрт, 
м
3
/сек 
Q
ўрт,
камайиш
тартиби 
K
i
-1 
(K
i
-1)

1961 
36,4 
51 
1,27 
0,27 
0,073 
1962 
39,6 
50,4 
1,26 
0,26 
0,068 
1963 
36,6 
48,7 
1,21 
0,21 
0,044 
... 
... 
... 
... 
... 
... 
1990 
44,1 
33,6 
0,84 
-0,16 
0,026 
Йиғинди
40,67 
0,551 
Юқоридаги жадвал натижаларига асосланган ҳолда С
v
ни январь ойи 
учун ҳисоблаймиз: 






30
551
,
0
)
1
(
1
2
n
K
C
n
i
i
v
0,14.
Юқоридаги ифодада, гидрологик ҳисоблашларда қабул қилинган қоида, 
яъни кузатиш йиллари сони n = 30 бўлганлиги ҳисобга олинди. Агар n

25 
шарти бажарилганида, ифодада n – 1 бўлиб, 30 эмас 29 рақами ёзилган бўлур 
эди. Зарафшон дарёсининг Дупули гидропостида ўлчанган ўртача ойлик сув 
сарфларининг вариация коэффициентлари қолган ойлар учун ҳам шу 
тартибда ҳисобланди (11.7–жадвал). 
11.7-жадвал 
Зарафшон (Дупули) дарёсида 1961-1990 йилларда ўлчанган
ўртача ойлик сув сарфларининг вариация коэффициентлари 
Т/р 
Ойлар 
С

C

= 2·C

Т/р 
Ойлар
С

C

= 2·C


Январь 
0,14 
0,28 

Июль 
0,19 
0,38 

Февраль 
0,15 
0,30 

Август 
0,16 
0,32 

Март 
0,13 
0,26 

Сентябрь 
0,18 
0,36 

Апрель 
0,26 
0,52 
10 
Октябрь 
0,12 
0,24 


205 

Май 
0,31 
0,62 
11 
Ноябрь 
0,10 
0,20 

Июнь 
0,24 
0,48 
12 
Декабрь 
0,11 
0,22 
Йиллик 
0,15 
0,30 
Ушбу жадвал маълумотлари асосида Зарафшон дарёсида ҳисоб йиллари 
давомида кузатилган ўртача ойлик сув сарфлари учун ҳисобланган 
ўзгарувчанлик коэффициентлари қийматларининг йил давомида ўзгариши 
таҳлил қилинди. Ушбу таҳлилни амалга оширишда қуйида келтирилган 
графикдан фойдаландик (11.12-расм).
11.12-расм. Зарафшон дарёси ўртача ойлик сув сарфлари вариация 
коэффициентларининг йил давомида ўзгариши 
Графикдан кўриниб турибдики, вариация коэффициентларининг энг 
катта қиймати, яъни C

= 0,31 май ойига тўғри келади. Бунинг сабаби 
шундаки, мазкур ойда Зарафшон дарёси мавсумий қор ва ёмғир сувларидан 
тўйинади. Бу даврда музлик сувлари дарёнинг тўйинишида деярли иштирок 
этмайди. Шунингдек, апрель, июнь ойлари ҳам вариация коэффициентининг 
катталиги билан ажралиб туради. Масалан, апрель ойида С

= 0,26 га тенг 
бўлса, июнь ойида унинг қиймати С

= 0,24 ни ташкил этади.
Ҳисобланган вариация коэффициентларининг энг кичик қийматлари куз 
– қиш ойларига тўғри келади. Бу даврни ҳам икки қисмга ажратиш мумкин. 
Уларнинг биринчисида, яъни октябрь-декабрь ойларида C

= 0,10

0,12 


206 
оралиқда ўзгарса, иккинчисида (январь-март ойларида) эса 0,13

0,15 
оралиқда ўзгаради. Куз–қиш ойлари, айниқса, октябрь-декабрь ойлари учун 
ҳисобланган вариация коэффициентлари қийматларининг кичиклиги 
сабабларини қуйидагича изоҳлаш мумкин. Маълумки, бу ойларда Зарафшон 
дарёси асосан ер ости сувлари ҳисобига тўйинади. Бу тўйиниш манбаининг 
дарё йиллик оқимига қўшган ҳиссасининг миқдори эса турли йилларда жуда 
кичик миқдорий қийматларда ўзгаради 

17, 52, 105, 201


Таъкидлаш лозимки, Зарафшон дарёси ўртача йиллик сув сарфларининг 
базавий иқлимий давр, яъни 1961-1990 йиллар оралиғи учун ҳисобланган 
ўзгарувчанлик коэффициенти C

= 0,15 қиймат билан характерланади. Ушбу 
рақам мазкур статистик катталикнинг Зарафшон дарёси учун В.Л. Шульц, 
Д.П. Соколов, М.А. Насиров ва бошқалар тамонидан аниқланган 
қийматларига мос келади [127, 167, 201]. 
Юқорида баён этилганларга хулоса қилиб айтганда, Зарафшон дарёсида 
май ойида ўлчанган ўртача ойлик сув сарфлари ўзгарувчанлиги, яъни 
вариация коэффициентининг энг катта (С
v
= 0,31) эканлиги билан ажралиб 
туради. Куз-қиш ойларида эса вариация коэффициентларининг қийматлари 
нисбатан кичик бўлиб, улар 0,10

0,15 оралиқда ўзгаради. 

Download 4.3 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   77   78   79   80   81   82   83   84   ...   100




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling