Шартли белгилар, белгилашлар ва қИСҚартмалар


 Дарёлар сув режимига антропоген омилларнинг таъсири


Download 4.3 Mb.
Pdf ko'rish
bet83/100
Sana13.11.2023
Hajmi4.3 Mb.
#1769943
1   ...   79   80   81   82   83   84   85   86   ...   100
Bog'liq
pdf

 
12.1. Дарёлар сув режимига антропоген омилларнинг таъсири 
 
Инсон хўжалик фаолиятининг дарёлар оқимига таъсири жуда қадим 
замонларга бориб тақалади. Бу таъсир дарёларнинг гидрологик режими, улар 
сув ресурсларининг миқдорий ва сифат кўрсаткичларининг ўзгаришларида 
акс этади. Кишилик жамиятининг дастлабки тарихий ривожланиш ва 
тараққиёти босқичларида унинг дарёлар сув режимига таъсири кенг миқёсда 
кузатилмаган ва шунинг учун ҳам унча сезиларли бўлмаган.
Ҳар қандай дарё сув ресурсларини келажак учун баҳолашда унинг 
олдинги ва ҳозирги кундаги миқдорий ўзгаришларини ўрганиш ҳамда тадқиқ 
этиш талаб этилади. Тоза чучук сув муаммоси глобал миқёсда кўндаланг 
бўлиб турган ҳозирги шароитда дарёлар сув режимининг антропоген 
омиллар таъсирида ўзгаришини ўрганиш ўта долзарб муаммолардан бирига 
айланди. Шу туфайли ушбу масалани ўрганишга узоқ чет мамлакатлар 
олимларидан C.R. John, J. Nemec, J.A. Rodier, J. Martinec, T.D. Steele ва 
бошқаларнинг, Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги (МДҲ) мамлакатлари 
олимларидан эса М.И. Будико, С.Л. Вендров, Г.П. Калинин, В.В. Куприянов, 
А.А. Соколов, С.И. Харченко, А.И. Чеботарёв, И.А. Шикломанов ва 
бошқаларнинг йирик фундаментал тадқиқотлари бағишланган. Ўзбекистонда 
мазкур йўналишдаги илмий изланишлар А.З. Зоҳидов, В.А. Духовний, Ф.Э. 
Рубинова, Ю.Н. Иванов, В.Е. Чуб, А.Р. Расулов, М.А. Якубов, Ф.Ҳ. 


209 
Ҳикматов, Б.Е. Аденбаев, Ғ.Х. Юнусов каби тадқиқотчилар томонидан 
амалга оширилган 

10, 12, 27, 134, 161, 185, 197

.
Юқорида санаб ўтилган олимларнинг тадқиқотларида Зарафшон дарёси 
оқимининг инсон хўжалик фаолияти таъсирида ўзгариши масалалари 
алоҳида тадқиқот объекти сифатида ўрганилмаган. Шу ҳолатни ҳисобга 
олиб, қуйида айнан шу масала устида тўхталиб ўтамиз. 
Ўтган XX асрнинг ўрталаридан бошлаб инсоннинг табиатга, айниқса, 
сув ресурсларига таъсири, тўғрироғи, “зуғуми” кучая борди. Ушбу фикрлар 
тўлалигича Зарафшон дарёсига ҳам тегишлидир. Инсон хўжалик 
фаолиятининг Зарафшон дарёси гидрологик режимига, унинг оқими миқдори 
ва сифатига таъсири қуйидаги кўринишларда акс этади 

47, 126, 128, 144


- Зарафшон дарёси суви билан суғориладиган ер майдонларининг 
кенгайтирилиши ва шу мақсадда суғоришга олинадиган сув миқдорининг 
йилдан-йилга ортиб бориши; 
- дарё ҳавзасида сув омборлари ва селхоналар бунёд этилиши; 
- дарё оқимидан сув тақчил бўлган қўшни ҳавзаларда фойдаланиш; 
- дарёнинг тўйиниш ва дарё сувининг сарфланиш областларидаги йирик 
майдонларда махсус агротехника тадбирларини, шу жумладан, ўрмон-
мелиорация ишларини амалга ошириш; 
- йилдан-йилга катталашиб бораётган йирик шаҳарлар ва қишлоқ аҳоли 
пунктларини сув билан таъминлаш; 
- йирик саноат корхоналари (кимё, металлургия, тоғ-кон саноати, 
тўқимачилик ва бошқ.) ни сув билан таъминлашни янада яхшилаш ва ҳоказо. 
Юқорида санаб ўтилган омиллар Зарафшон дарёсининг гидрологик 
режимига, дарё оқими миқдори ва унинг сифатига ўта салбий таъсир кўрсата 
бошлади. Натижада, ҳозирги кунга келиб, Зарафшон дарёсининг Бухоро 
вилояти қисмидаги ўзанида асосан экин майдонларининг қайтарма сувлари, 
саноат корхоналарининг оқава сувлари ва сизот сувлар оқади.
Юқорида қайд этилган фикрлар нафақат Зарафшон дарёсига, балки 
унинг Ўзбекистон сарҳадларида шаклланадиган ирмоқларига ҳам 


210 
тегишлидир. Афсуски, ушбу кичик дарёлар ва сойлар оқими миқдори 
уларнинг қуйи оқими томон камайиб бориши билан бир қаторда, улар 
сувининг сифат кўрсаткичларидаги ўзгаришлар ҳам салбий йўналишда рўй 
бермоқда. Бугунги кунда Зарафшон дарёси ва унинг ирмоқларида инсон 
хўжалик фаолияти таъсирида кузатилаётган салбий жараёнларни ҳар 
томонлама ўрганиш, дарёлар гидрологик режимидаги ўзгаришларни миқдор 
ва сифат жиҳатдан баҳолаш ва бундай таъсир натижасида келиб чиқадиган 
салбий оқибатларнинг олдини олиш ёки камайтириш гидрология фанининг 
асосий муаммоларидан бири ҳисобланади. Қуйида ушбу масала устида, 
Зарафшон дарёси мисолида, тўхталиб ўтамиз.

Download 4.3 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   79   80   81   82   83   84   85   86   ...   100




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling