Шартли белгилар, белгилашлар ва қИСҚартмалар


 Дарёда вегетация ва новегетация даврлари


Download 4.3 Mb.
Pdf ko'rish
bet85/100
Sana13.11.2023
Hajmi4.3 Mb.
#1769943
1   ...   81   82   83   84   85   86   87   88   ...   100
Bog'liq
pdf

12.3. Дарёда вегетация ва новегетация даврлари 
оқимининг ўзгариши 
Маълумки, дарёлар оқими миқдорларининг ўзгаришлари йиллараро ва 
йил давомида кузатилади. Масалан, дарёлар оқими бир томондан йиллараро 
ўзгариб туради, яъни айрим йилларда дарёда сув меъёрга нисбатан кўп 
бўлса, бошқа йилларда эса ундан кам бўлиши мумкин. Иккинчи томондан эса 
ҳар бир дарёдаги оқим миқдори йил давомида ойлар ва мавсумлар бўйича 
ҳам ўзгариб туради. Дарё оқими миқдорининг йиллараро тебраниши ва йил 
давомида ўзгариб туришига гидрометеорологик омиллардан ташқари 
антропоген омиллар ҳам ўз таъсирини кўрсатади. Таъкидлаш лозимки, 
дарёлар оқимига антропоген омилларнинг таъсири йилдан-йилга кучайиб 
бормоқда. Шу туфайли, дарёларда йилнинг турли даврлари, масалан, 
вегетация ва новегетация даврлари оқими миқдорларининг антропоген 
омиллар таъсирида ўзгаришларини ўрганиш муҳим амалий аҳамиятга эга. 
Ўзбекистон шароитида ушбу муаммо янада долзарб аҳамият касб этади. 
Ўзбекистондаги барча дарёларда бўлганидек, Зарафшон дарёси 
вегетация даври оқимининг асосий қисми ҳам суғоришга сарфланади. Шу 
туфайли, қуйида, асосий эътибор Зарафшон дарёси оқимининг вегетация ва 
новегетация даврида, антропоген омиллар таъсирида, дарё узунлиги ва турли 
ҳисоб даврлари бўйича миқдорий ўзгаришларини ўрганишга қаратилди.
Маълумки, Зарафшон дарёсининг Дупули гидропостида кузатишлар 
1996 йилдан бошлаб тўхтатилган. Шунинг учун, дастлаб, Зарафшон 
дарёсининг Дупули постида амалга оширилган гидрологик кузатишлардаги 
узилишларни тиклаш лозим эди. Бунинг учун Зарафшонга анолог – ўхшаш 
дарё сифатида асосан музликлардан тўйинадиган Сох (Сариканда) дарёси 
танланди. Зарафшон (Дупули) ҳамда Сох (Сариканда) дарёлари ўртача ойлик 
сув сарфлари орасидаги боғланишлар статистик баҳоланди. Ҳар икки дарё 
ўртача ойлик сув сарфлари орасидаги боғланишларни ифодаловчи 
корреляция коэффициентларининг қийматлари 0.44 (январь) 

0.84 (июнь) 
оралиғида ўзгаради. Қиш фаслидаги айрим ойларни ҳисобга олмаганда, жуфт 


215 
корреляция коэффициентларининг қолган барча ойлар учун ҳисобланган 
қийматлари аниқлик мезонини қаноатлантиради. Боғланишлар учун олинган 
регрессия тенгламалари асосида Зарафшон (Дупули) дарёсининг 1996-2008 
йиллардаги ўртача ойлик сув сарфлари тикланди.
Зарафшон дарёсининг Дупули, Равотхўжа, Зиёвиддин, Навоий, 
Хатирчи ва Ҳазора гидрологик постлари маълумотлари асосида ҳар бир 
йилнинг вегетация даврлари (апрель-сентябрь) учун ўртача сув сарфлари 
ҳисобланди. Ушбу маълумотлар асосида вегетация даври оқимининг 
йиллараро тебраниш графиклари чизилди ва таҳлил қилинди. Қайд этиш 
лозимки, Зарафшон дарёсининг Дупули гидрологик постида ўлчанган 
вегетация даври оқими фақат иқлимий омиллар таъсирида ўзгарган бўлиб, бу 
ҳолат графикда яққол акс этиб турибди (12.2-расм). 
12.2-расм. Зарафшон (Дупули) дарёси вегетация даври
оқимининг йиллараро ўзгариши 
Дарёнинг ўрта ва қуйи оқимида, ўтган ХХ асрнинг 60-йилларидан 
бошлаб, суғориладиган ер майдонлари кенгайтирилиб, шунга мос равишда 
сув хўжалиги тадбирлари амалга оширила бошлаган. Натижада, юқорида 
қайд этилганларнинг аксича, дарёнинг мазкур қисмларида вегетация 
давридаги ўртача сув сарфларининг миқдорий қийматлари йилдан-йилга 
камайиб борган. Масалан, Зарафшон дарёсининг Зиёвуддин гидрологик 


216 
постида вегетация даври оқими миқдорининг бундай камайиши махсус 
графикларда манфий тренд кўринишида яққол акс этади (12.3-расм). 
12.3-расм. Зарафшон (Зиёвуддин) дарёси вегетация даври
сув сарфларининг йиллараро ўзгариши 
Зарафшон дарёсининг Дупулидан қуйида жойлашган барча гидрологик 
постларида вегетация даври оқими йиллараро камайиб борган (12.4-жадвал). 
12.4-жадвал 
Зарафшон дарёси вегетация ва новегетация даврлари ўртача сув 
сарфларининг тренд тенгламалари ва коэффициентлари 
Гидропостлар 
Тренд 
тенгламалари 
коэффициентлари 
Вегетация даври учун 
Дупули 
y = -0,086x + 432 
-0,086 
Равотхўжа 
y = -1,072x + 2248 
-1,072 
Хатирчи
y = -1,475x + 2981 
-1,475 
Зиёвиддин 
y = -1,748x + 3543
-1,748 
Навоий 
y = -0,822x + 1674
-0,822 
Ҳазора 
y = -2,5792 x + 5155 
-2,5792 
Новегетация даври учун 
Дупули+Сужина 
y = 0,0707x - 84,008 
0,0707 
Равотхўжа 
y = -0,053x + 128,4
-0,053 
Зиёвиддин 
y = 0,007x + 33,28
0,007 
Навоий 
y = 0,036x - 27,20 
0,036 
Ҳазора 
y = -1,529x + 3064 
-1,529 
 


217 
Вегетация даври оқими миқдорларининг бундай камайишлари 
ҳисобланган тренд тенгламалари ва коэффициентларида аниқ кўрсатиб 
берилди. Юқоридаги каби, Зарафшон дарёси узунлиги бўйича жойлашган 
барча гидрологик постларда новегетация даври (октябрь-март) оқимининг 
антропоген омиллар таъсирида йиллараро ўзгаришлари ҳам ўрганилди. 
Натижада Зарафшон дарёсининг тоғдан чиқиш (Дупули) қисмидаги каби, 
улардан қуйида жойлашган Зиёвиддин ва Навоий гидрологик постларида 
новегетация даври оқимининг ортганлиги ва, аксинча, Равотхўжа ҳамда 
Ҳазора гидрологик постларида эса унинг камайганлиги аниқланди. Ҳар бир 
гидропост учун новегетация даври оқимининг ўзгаришини ифодалайдиган 
тренд тенгламалари ҳамда коэффициентлари ҳисобланди (12.4-жадвал). 
Зарафшонда вегетация ва новегетация даврлари оқимининг ўзгаришлари 
қуйидаги ҳисоб даврлари учун аниқланди: 1) 1930-1957 йиллар, дарё 
оқимининг йиллараро тебраниши табиийга яқин; 2) 1958-1978 йиллар, дарё 
узунлиги буйича оқим миқдорининг сезиларли камайиши кузатилган давр; 3) 
1979-1996 йиллар, антропоген омилларнинг таъсири кучайган давр; 4) 1997-
2007 йиллар, антропоген омиллар таъсири ўта кучайган давр (12.5-жадвал).
12.5-жадвал 
Вегетация ва новегетация даврлари ўртача сув сарфларининг ўзгаришлари 
Гидропост 
Ўлчов 
бирлиги 
Ҳисоб даврлари (йиллар) 
1930-1957 1958-1978 1979-1996 1997-2007 
Вегетация даври 
Зарафшон (Д) + 
Мағиёндарё (С) 
м
3
/с 

269 
100 
274 
102 
260 
97 
295 
110 
Зарафшон -
Зиёвиддин 
м
3
/с 

138 
100 
99.4 
72 
62.1 
45 
51.9 
38 
Зарафшон -
Ҳазора 
м
3
/c 

112 
100 
84.5 
75 
21.4 
20 
17.7 
16 
Новегетация даври 
Зарафшон (Д) + 
Мағиёндарё (С) 
м
3
/с 

53,5 
100 
54,0 
101 
57,7 
107,8 
55,7 
104,1 
Зарафшон -
Зиёвиддин 
м
3
/с 

60,3 
100 
55,8 
91,5 
45,5 
75,0 
49,2 
81,6 
Зарафшон -
Ҳазора 
м
3
/с 

60,2 
100 
49,5 
82,2 
26,5 
44,0 
3,4 
5,6 


218 
Вегетация ва новегетация даврларидаги ҳар бир ҳисоб йиллари учун 
аниқланган ўртача сув сарфлари шартли равишда қабул қилинган табиий 
даврдаги (1930-1957 йиллар) оқим миқдорлари билан солиштирилди. Ҳар 
икки даврдаги оқим миқдорларининг қуйи гидрологик постларда охирги 
йилларда кескин камайганлиги аниқланди. Масалан, Ҳазора гидрологик 
постида охирги ҳисоб давридаги оқим миқдори табиий даврга нисбатан 
вегетация даврида 16% ни ташкил этган бўлса, новегетация даврида эса 5,6% 
га тенг бўлди (12.5-жадвал).
Юқоридаги графиклар ва жадвалларда келтирилган маълумотларнинг 
таҳлили натижасида маълум бўлдики, Зарафшон дарёсининг Дупули 
гидропостида кузатилган сув сарфлари асосан табиий шароитда шаклланган. 
Чунки, Зарафшон ҳавзасининг юқори қисмида дарё оқимига антропоген 
омилларнинг таъсири деярли сезилмайди. Дарёнинг қуйи оқимида, айниқса, 
Зиёвиддин ва Ҳазора гидропостларида вегетация ва новегетация даврларида 
кузатилган оқим миқдорлари антропоген омиллар таъсирида кескин ўзгарган, 
аниқроғи камайган. Бундай ўзгаришларнинг асосий сабабчиси – дарёдан 
суғоришга, саноат ва коммунал-маиший мақсадларда олинадиган сув 
миқдорларининг йилдан-йилга ортиб боришидир. Натижада, Зарафшон 
дарёси оқими миқдори унинг қуйи қисми томон сезиларли даражада камайиб 
борган ва бу ерларда тиғиз экологик вазиятни юзага келтирган. 

Download 4.3 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   81   82   83   84   85   86   87   88   ...   100




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling