Шартли белгилар, белгилашлар ва қИСҚартмалар


-боб бўйича асосий хулосалар


Download 4.3 Mb.
Pdf ko'rish
bet88/100
Sana13.11.2023
Hajmi4.3 Mb.
#1769943
1   ...   84   85   86   87   88   89   90   91   ...   100
Bog'liq
pdf

12-боб бўйича асосий хулосалар: 
 
1. Зарафшон дарёси гидрологик режимига, оқими миқдори ва унинг 
сифатига инсон хўжалик фаолиятининг қадимдан бошланган ва ўтган ХХ 
асрнинг ўрталаридан янада кучайиб бораётган таъсирининг асосий
кўринишлари аниқланди; 
2. Зарафшон дарёсининг вегетация ва новегетация даврлардаги ҳамда 
йиллик оқими миқдорларининг антропоген омиллар таъсирида дарё
узунлиги бўйича ҳамда тегишли мезонларни ҳисобга олган ҳолда ажратилган 
турли ҳисоб даврларидаги ўзгаришлари баҳоланди; 
3. Охирги ҳисоб йилларида вегетация ва новегетация даврлари оқими 
миқдорларининг дарё узунлиги бўйича, қуйи гидрологик постлар томон 
кескин камайиб борганлиги аниқланди. Ушбу камайиш миқдори Ҳазора 
гидрологик постида вегетация даврида 16% ни ташкил этган бўлса, 
новегетация даврида эса 5,6% га тенг бўлди;
4. Зарафшон дарёси узунлиги бўйича жойлашган гидрологик кузатиш 


227 
постлари маълумотлари асосида дарё оқимининг йиллар давомида 
антропоген омиллар таъсирида миқдорий ўзгаришлари икки усулда 
баҳоланди. Айни пайтда, иккинчи усул такомиллаштирилди ва уни 
амалиётда қўллаш жараёнига аниқлик киритилди;
5. Зарафшон дарёси узунлиги бўйича йиллик оқим миқдорларининг 
турли ҳисоб даврларидаги миқдорий ўзгаришларини баҳолашда қўлланилган 
ҳар икки ҳисоблаш усулининг натижалари ўзаро солиштирилди. Дарё оқими 
миқдорий ўзгаришларининг иккинчи усулда аниқланган қийматлари биринчи 
усулдагига нисбатан катта бўлиб, улар ҳақиқий вазиятни акс эттириши 
кўрсатиб берилди. 


228 
13-боб. ЗАРАФШОН ҲАВЗАСИНИНГ СУВ РЕСУРСЛАРИ 
ВА УЛАРДАН САМАРАЛИ ФОЙДАЛАНИШ 
 
 
Ўрта Осиё, аниқроғи, Орол денгизи ҳавзаси дарёлари ва уларнинг сув ре-
сурслари географик жойлашиши ҳамда гидрологик хусусиятларига кўра 
ягона табиий тизимни ташкил этади. Шу туфайли уларни маъмурий, яъни 
айрим давлатлар сарҳадлари миқёсида ўрганиш анча мураккабдир. Айни 
пайтда, бу ресурслардан шу ҳудудда жойлашган алоҳида давлатнинг маълум 
мақсадга йўналтирилган манфаатлари йўлида устувор ҳолда фойдаланиш ҳам 
қатор ижтимоий, иқтисодий ва сиёсий муаммоларни келтириб чиқаради. 
Ушбу фикрлар тўлалигича Зарафшон ҳавзасига ҳам тегишлидир. 
Зарафшон ҳавзаси дарёлари сув ресурсларини миқдорий баҳолаш ва 
улардан самарали фойдаланиш масалалари В.Л. Шульц, О.П. Шеглова, 
Р. Машрапов, Ю.Н. Иванов, Х.С. Сиддиқов, Д.П. Соколов, М.А. Насиров, 
Ф.Э. Рубинова, В.Е. Чуб, В.А. Духовний ва бошқаларнинг тадқиқотларида 
ёритилган. Ушбу изланишлардан фарқли равишда, қуйида, дастлаб "сув 
ресурслари" тушунчаси устида тўхталиб, сув ресурслари муҳофазаси ва 
улардан самарали фойдаланишнинг айрим назарий ва амалий масалалари 
ёритилди. Шунингдек, Зарафшон ҳавзаси дарёлари сув ресурслари воҳада 
сувдан фойдаланишни самарали ташкил этиш мақсадларида баҳоланди.

Download 4.3 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   84   85   86   87   88   89   90   91   ...   100




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling