Шартли белгилар, белгилашлар ва қИСҚартмалар
Download 4.3 Mb. Pdf ko'rish
|
СУВ РЕСУРСЛАРИ Жойлашишига боғлиқ ҳолда Маъмурий ҳудудий ўрнига кўра Халқаро битимларга асосан Ми лл ий Т ран счега рав ий Уму м ин со ни й 230 тўйинтиришида акс этади. Маъмурий ва табиий ҳудудий жойлашиш ўрнига боғлиқ ҳолда сув манбалари маҳаллий, регионал ва глобал сув ресурсларига бўлинади. Масалан, Орол денгизи ҳавзасидаги дарёлар, кўллар, музликлар, ер ости сувлари регионал сув ресурслари деб қаралса, ундаги алоҳида дарёлар ҳавзаларидаги сув объектлари маҳаллий сув ресурсларига тегишли бўлади. Дунё океани, денгизлар, кўллар, материклардаги доимий қор қоплами, ер сиртидаги қоплама ва тоғ музликлари, ер ости сувлари биргаликда глобал сув ресурсларини ташкил этади. Халқаро битимлар ва улар доирасидаги давлатлараро келишувларга асосан миллий, трансчегаравий, яъни давлатлараро, умуминсоний сув ре- сурслари бирбиридан фарқланади. Сув қайта тикланадиган табиий ресурслар қаторига киради. Лекин, бунинг учун, биринчидан, табиий сувлар, жумладан, дарёлар, музликлар, ер ости сувлари заҳираси асрлар давомида ўзгармас бўлиши ва, иккинчидан, инсон хўжалик фаолияти таъсирида табиий сувларнинг ифлосланиши даражаси уларнинг миқдор ва сифат жиҳатдан ўзўзини қайта тиклаш имкониятидан катта бўлмаслиги керак. Сув ресурсларининг асосий манбалари дарёлар, сойлар, булоқлар, сув омборлари, кўллардаги табиий тоза сувлардан ҳамда ер остида жойлашган чучук ва ўртача минераллашган сувлардан иборат. Буларга қўшимча равишда муз ости ва муз кўллари сувларини, термал (иссиқ) ер ости сувларини, тозаланган (иккиламчи) сувларни, оқова сувларнинг бир қисмини, атмосфера ёғинларини ва тупроқдаги намликни киритиш мумкин. Юқорида қайд этилганидек, жойлашиш ўрни, миқдори, сифати ва гидрологик режимига кўра юза сув ресурслари билан ер ости сув ресурслари бирбиридан фарқ қилади. Лекин, улар, барча дарёлар ҳавзаларида бўлгани каби, Зарафшон дарёси ҳавзасида ҳам ўзаро узвий боғланган. Қуйида, дастлаб, дарёлар сув ресурсларининг сарфланиши ва уларни муҳофаза қилишнинг умумий масалалари устида тўхталиб, сўнг асосий эътибор 231 Зарафшон ҳавзасининг юза, аниқроғи дарёлари сув ресурсларини миқдорий баҳолаш муаммоларига қаратилади. Download 4.3 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling