Шартли белгилар, белгилашлар ва қИСҚартмалар


Download 4.3 Mb.
Pdf ko'rish
bet93/100
Sana13.11.2023
Hajmi4.3 Mb.
#1769943
1   ...   89   90   91   92   93   94   95   96   ...   100
Bog'liq
pdf

муҳофаза қилишнинг аниқ йўналишлари мавжудлигидан дарак беради.
Юқорида қайд этилганлар билан бир қаторда, дарёлар сувининг 
сифатини муҳофаза қилиш, яъни табиий манбаларга, шу жумладан 
дарёларга оқава, қайтарма ва бошқа турдаги чиқинди сувларнинг қўшилиши 
натижасида келиб чиқадиган ифлосланишдан сақлаш ҳам жуда муҳимдир.
Дарё суви минераллашув даражасининг ортиши билан уларда заҳарли 
ионлар (магний, натрий, калий, сульфат ва хлоридлар) миқдори ҳам дарё 
узунлиги ва вақт бўйича ҳамда йилнинг сувлилигига боғлиқ ҳолда 
ўзгармоқда. Натижада, кўпгина дарёлар, шу жумладан, Зарафшон сувидан 
унинг нафақат қуйи, балки, ўрта оқимида ҳам ичимлик суви сифатида фой-
даланиш имконияти йўқолди. 
Юқорида келтирилган маълумотлардан кўриниб турибдики, ҳозирги 
кунда Республикамизда энг долзарб масалалардан бири – дарёлар сувини 
сифат жиҳатдан муҳофаза қилишдир. Бу муаммони ҳал этишда кўпчилик 
олимлар қайтарма ва оқава сувларни тозалашни асосий йўл деб 
қарамоқдалар. Лекин, бу йўл жуда мураккаб бўлиб, қимматга тушади. 
Иккинчидан, энг такомиллашган сунъий тозалаш иншоотлари ҳам сувни тўла 
тозалашга имкон бермайди. Одатда, сувни 80­90 фоиз тозалаш етарли 
даражада такомиллашган деб қабул қилинади. Лекин, бу жараёнда 10­20 
фоиз ўта чидамли ифлослантирувчи моддалар сувнинг таркибида қолади ва 


236 
улар дарё сувини ифлослантиради. Демак, сунъий тозалаш бош масалани ҳал 
қилишнинг ёрдамчи усулларидан биридир. 
Дарёлар сувини сифат жиҳатдан муҳофаза қилишни кўзда тутадиган 
асосий масала бир қанча чора ва тадбирлар тизимини ўз ичига олади. 
Улардан бири оқава сувларни дарёлар, кўллар, сув омборларига оқизишни 
иложи борича камайтиришга, айрим ҳолларда эса тўла тўхтатишга 
қаратилгандир. Фақат шу йўлгина масалани тубдан ижобий ҳал қилишга 
имкон беради, тоза сувга ташландиқ сувни аралаштиришдан халос этади. 
Ушбу тадбир натижасида табиий сувларнинг сифати яхшиланади ва 
уларнинг миқдори ортади. Шундагина дарёлар суви тоза ва турли 
мақсадлардаги истеъмол учун яроқли бўлади.
Юқорида айтилган асосий масалани ҳал қилиш учун қуйидаги чора-
тадбирларни амалга ошириш лозим: 
1. Шаҳарларнинг оқава сувларидан айрим турдаги экинларни суғоришда 
фойдаланиш мумкин. Тажрибаларнинг кўрсатишича, уларнинг таркибида 
кўп миқдорда органик ўғитлар, жумладан, 50 г/м
3
азот, 10 г/м
3
фосфор, 30 
г/м
3
калий, 100 г/м
3
кальций ва магний мавжуд бўлади, улар тупроқ 
таркибига зиён етказмайди 

68, 198, 199

. Албатта, гигиена нуқтаи назаридан, 
бундай сувлардан озиқ-овқат маҳсулотларини етиштиришда эмас, балки, 
ем­хашак далаларини суғоришда фойдаланган мақул. Бундай тажрибалар 
Россияда ва бошқа чет элларда ўтказилиб, ижобий натижалар олинган; 
2. Саноат корхоналарини айланма сув таъминотига ўтказиш зарур. Бунда 
корхона сувни ўзига керакли даражада тозалаб, ундан қайта фойдаланади. 
Шу мақсадда корхона ўз эҳтиёжи учун зарур бўлган сувни бир йўла олади, 
унинг маҳсулот ишлаб чиқаришда сарфланган қисми эса сув манбаидан 
доимий равишда тўлдириб борилади. Бу тизимнинг қулай томони шуки, 
биринчидан, оқава сувларнинг дарёларга оқизилишига чек қўйилади, 
иккинчидан, корхона ўзи ифлослантирган сувни тозалашга мажбур бўлади. 
Бунда корхона сувнинг ортиқча ифлосланишига йўл қўймайди, натижада, 
сувни тежаш учун рағбатлантирувчи иқтисодий омил вужудга келади


237 
3. Сувни кўп ишлатадиган кимё саноати корхоналарининг ифлосланган 
сувларини, агар уларни тозалаб, қайта ишлатиш имкони бўлмаса, махсус 
ҳовузларга йиғиб, табиий ёки сунъий ҳолда буғлатиб юбориш лозим; 
4. Шаҳарларда сув таъминотини икки йўналишда, биринчисини ичимлик 
ва озиқ­овқат саноати учун, иккинчисини эса саноатнинг бошқа тармоқлари 
учун ташкил этиш зарур. Бу тадбир тоза сувни тежаш имконини беради
5. Кимё, металлургия каби йирик саноат корхоналарида сув истеъмоли 
ва ундан фойдаланиш меъёрини камайтириш чораларини кўриш лозим. Бу 
йўл билан тоза сув миқдори ва унинг сифати сақлаб қолинади; 
6. Кам сувли йиллар ва мавсумларда дарёлар сувини бир мунча 
кўпайтиришга эришиш лозим. Бунинг учун мавжуд сув омборларини 
экплуатация қилиш режимини такомиллаштириш ва дарёлар ҳавзаларида 
агромелиорация тадбирларини қўллаш зарур; 
7. Экин майдонларини суғориш натижасида ҳосил бўлган қайтарма ва 
оқова сувлардан унумли фойдаланиш лозим. Уларнинг табиий ботиқларга 
оқизилишига ва беҳуда сарфланишига иложи борича йўл қўймаслик керак. 
Зарафшон ҳавзаси дарёлари сув ресурсларининг асосий қисми (90 
фоиздан ортиғи) ирригация мақсадларида ишлатилади. Унинг қолган 
қисмидан эса саноатда ҳамда коммунал-маиший соҳаларда фойдаланилади. 
Маълумки, ушбу йўналишларда ҳам сувга бўлган талаб йилдан-йилга ортиб 
бормоқда ва шу сабабли ҳавзада сув муаммоси тобора тиғизлашмоқда. Ана 
шундай шароитда дарёларнинг мавжуд сув ресурсларидан тежамли 
фойдаланиш, уларнинг самарасиз йўқотилишига йўл қўймаслик, энг муҳими, 
сув манбаларини ифлосланишдан сақлаш асосий вазифа бўлиб қолди.

Download 4.3 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   89   90   91   92   93   94   95   96   ...   100




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling