Шартли белгилар, белгилашлар ва қИСҚартмалар


 Зарафшон ҳавзасининг ўрта оқимида


Download 4.3 Mb.
Pdf ko'rish
bet95/100
Sana13.11.2023
Hajmi4.3 Mb.
#1769943
1   ...   92   93   94   95   96   97   98   99   100
Bog'liq
pdf

13.3. Зарафшон ҳавзасининг ўрта оқимида
шаклланадиган сув ресурслари 
 
Юқорида қайд этилганидек, Мағиёндарёдан сўнг Зарафшонга бирорта 
ҳам йирик ирмоқ келиб қуйилмайди. Дарёга қурилган Равотхўжа тўғонидан 
қуйида, яъни Зарафшон дарёси шу номдаги ботиққа чиқиш жойидан ғарбда, 
унга томон Нурота ва Қоратепа тоғларидан бир нечта катта-кичик сойлар 
оқиб тушади. Бироқ бу кичик дарёлар ва сойларнинг сувлари суғоришга 
олиниши ва ёйилмалардаги тоғ жинсларига сизиб ўтиши сабабли, уларнинг 
кўпчилиги Зарафшонга етиб кела олмайди. 
Зарафшон ботиғини шимол томондан ўраб турадиган Ғўбдинтоғ, 
Қароқчитоғ, Оқтоғ ва улардан шимолроқда жойлашган Нурота тизмаси 
билан биргаликда Нурота тоғлари деб аталади. Ушбу тоғларнинг жанубий 
ёнбағирларидан Зарафшон дарёси томон 30 дан ортиқ кичик дарёлар ва 
сойлар оқиб тушади. Улардан фақат бештаси, аниқроғи, Нурота тизмасининг 


242 
жанубий ёнбағрларидан оқиб тушадиган Қорасув, Тўсинсой, Оқтепасойлар 
ва Оқтоғ тизмасининг жанубий ёнбағрларида шаклланадиган Каттасой билан 
Кўксаройсой нисбатан каттадир. Уларнинг умумий ҳавза майдони 3650 км
2
 
дан ортиқроқ бўлса, қолган 25 та сойники эса 2050 км
2 
га тенгдир 

56

.
Зарафшон дарёсининг Нурота тоғларининг жанубий ёнбағрларидан, 
шунингдек, Ургут, Омонқўтон тоғларининг шимолий ёнбағирларидан оқиб 
тушадиган ирмоқлари ўзига хос гидрологик режимга эга. Бу ўзига хослик 
ҳудуднинг орографияси билан чамбарчас боғлиқдир. Таъкидлаш лозимки
ҳавзаларининг тоғли қисми, аниқроғи сув тўплаш майдонларининг катталиги 
жиҳатидан қараганда, Қорасув, Тўсинсой ва, айниқса, Оқтепасой, Каттасой 
ва Кўксаройсойлар ҳам анча кичик сойлардир. Масалан, Қорасув ва 
Тўсунсойларнинг сув тўплаш майдонлари 300

360 км
2
, Оқтепасой, Каттасой 
ва Кўксаройсойларники эса 180

220 км
2
оралиқда ўзгаради. Чунки, бу 
сойлар ҳавзаларининг катта қисми ёғин жуда кам ёғадиган ва деярли юза 
оқим ҳосил бўлмайдиган тоғлар орасидаги ботиқлар ва тоғолди қирлари, 
уларга туташиб кетган текисликлардан иборатдир [56].
Зарафшон ҳавзасининг ўрта оқими, яъни Ўзбекистон қисмида 
шаклланадиган кичик дарёлар ва сойларнинг ўртача кўп йиллик оқим 
кўрсаткичлари В.Е. Чуб томонидан баҳоланган 

194

. Бунда тадқиқотчи 
уларни гидрометрик ўрганилган ва ўрганилмаган дарёларга ажратган. 
Қуйида уларнинг ҳар бири устида алоҳида-алоҳида тўхталиб ўтамиз.
Ўрта Зарафшон ҳавзасидаги гидрометрик ўрганилган дарёлар ва сойлар 
орасида оқим ҳажми ва ўртача кўп йиллик сув сарфлари бўйича Тўсинсой 
(W=54,8

10
6
м
3
), Оқдарё (33,7

10
6
м
3
), Кўксаройсой (30,3

10
6
м
3
), 
Омонқўтонсой (30,0

10
6
м
3
) ва Бегларсой (22,5

10
6
м
3
) ажралиб туради. Оқим 
кўрсаткичларининг нисбий қийматлари, яъни оқим модули ва оқим 
қатламининг энг катта миқдорлари эса Омонқўтонсой (М = 16,5 л/с

км
2
), 
Ургутсой (16,0 л/с

км
2
), Оқдарё (15,1 л/с

км
2
), Сазағонсой (14,2 л/с

км
2
) ва 
бошқаларга тегишлидир. Ҳавзанинг ушбу қисмидаги дарёлар ва сойлар 
орасида оқим миқдорларининг ҳам мутлақ, ҳам нисбий қийматлари бўйича 


243 
Қорасув энг кичик дарёлардан ҳисобланади. Ушбу дарёнинг йиллик оқим 
ҳажми 7,25 млн. м
3
бўлса, оқим модули 1,92 л/с

км
2
га тенг (13.3-жадвал).
13.3-жадвал 
Ўрта Зарафшон ҳавзасидаги гидрометрик ўрганилган
дарёларнинг ўртача кўп йиллик оқим кўрсаткичлари 
Дарё - пост 
F,
км

H,
км 
Q,
м
3
/с 
W,
10
6
м
3
M,
л/с

км

h,
мм 
Ургут - Ургут ш. 
25,1 
1,710 
0,402 
12,7 
16,0 
504 
Омонқўтон - Омонқўтон қ. 
57,8 
1,601 
0,951 
30,0 
16,5 
518 
Оқдарё - Оғалиқ қ. 
70,9 
1,384 
1,07 
33,7 
15,1 
475 
Сазағонсой - Сазағон қ. 
26,8 
1,456 
0,381 
12,0 
14,2 
448 
Қорасув - Коса қ. 
120 
1,040 
0,230 
7,25 
1,92 
60 
Тегермонсой – Сағишмон қ. 
39,3 
1,143 
0,278 
8,77 
7,08 
223 
Тўсинсой - қуйилиши 
1100 
0,940 
1,74 
54,8 
1,58 
50 
Оқтепасой - Оча қ. 
43,8 
1,570 
0,304 
9,58 
6,94 
219 
Қорағачсой - Мавлон қ. 
34,7 
1,257 
0,227 
7,13 
6,53 
206 
Майдонсой - Олмаота қ. 
62,5 
1,138 
0,488 
15,4 
7,80 
246 
Кўксаройсой - тоғдан чиқиш 
247 
0,938 
0,961 
30,3 
3,89 
123 
Бегларсой - Янги Оқчоб қ. 
180 

0,714 
22,5 
3,97 
125 
Жами: 
2008 
7,75 
244,13 
3,86 
122 
Ўрта Зарафшон ҳавзасида гидрометрик ўрганилмаган дарёлар ва сойлар 
сони 30 дан ортиқ бўлса-да, В.Е. Чубнинг монографиясида уларнинг атиги 5 
таси учун оқим кўрсаткичлари ҳақида маълумотлар берилган (13.4-жадвал). 
13.4-жадвал 
Ўрта Зарафшон ҳавзасидаги гидрометрик ўрганилмаган
дарёларнинг ўртача кўп йиллик оқим кўрсаткичлари
Дарё- пост 
F,
км

H, 
км 
Q,
м
3
/с 
W,
10
6
м
3
M, 
л/с.км

h,
мм 
Оқсой 
30,1 
1,200 
0,142 
4,460 
4,70 
148 
Қудуқсой
23,9 
1,187 
0,099 
3,121 
4,30 
131 
Лангарсой
41,2 
0,950 
0,035 
1,102 
0,85 
27 
Каттасой
56,0 
0,890 
0,025 
0,795 
0,45 
14 
Сармич
133 
0,730 
0,013 
0,410 
0,10 

Жами: 
284 

0,214 
9,885 
0,75 
34 
Ҳаммаси: 
2292 

7.96 
254 
3,48 
110 


244 
Гидрометрик ўрганилмаган дарёлар орасида Оқсой, Қудуқсой ва 
Лангарсойлар ўртача йиллик сув сарфларининг ҳамда, шу миқдорларга мос 
равишда, оқим ҳажмларининг катталиги билан ажралиб туради. Лекин, 
уларни гидрометрик ўрганилган дарёлар билан солиштирганда, ушбу дарёлар 
оқимининг мутлақ ва нисбий қийматларининг кичиклиги кўзга ташланади.
Юқорида келтирлган охирги иккита жадвалда Зарафшон ҳавзасининг 
Ўзбекистон қисмида шаклланадиган дарёлар ва сойларнинг ўртача кўп 
йиллик оқим кўрсаткичлари қайд этилди. Ҳар икки жадвал маълумотларини 
умумлаштирадиган бўлсак, ҳавзанинг Ўзбекистон қисмида йилига ўртача 254 
млн. м
3
ҳажмдаги сув ҳосил бўлади. Келажакда ана шу сув ресурсларидан 
янада самарали ва тежамкорлик билан фойдаланиш лозим бўлади.

Download 4.3 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   92   93   94   95   96   97   98   99   100




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling