Шартли белгилар, белгилашлар ва қИСҚартмалар
Зарафшон дарёси сув ресурсларининг
Download 4.3 Mb. Pdf ko'rish
|
13.5. Зарафшон дарёси сув ресурсларининг вилоятлар бўйича тақсимоти Зарафшон водийсида ҳам, Ўрта Осиёдаги кўпгина воҳалар сингари, суғорма деҳқончилик қадимдан ривож топган. Маҳаллий аҳоли жуда қадим замонлардаёқ Зарафшон дарёсидан сув олишга интилган ва бу йўлда ажойиб 250 натижаларга эришган. Жумладан, узоқ тарихий даврлардаёқ инсон измига бўйсунмаган Зарафшон дарёсида ўзига хос тўғонлар қурилган, ундан ариқлар қазиб чиқарилган. Бу сув билан ерларни суғориб, водийни обод қилган. Айни пайтда, ушбу сув иншоотларини сақлаб туриш ва уларни қўриқлаш йўлида ҳам тегишли чоралар кўрилган. Чунки, тарихда бундай иншоотлар ташқи ҳужумлар натижасида бузилиб кетган ёки қаровсиз қолиши оқибатида серунум воҳалар сувсиз чўл ёки ҳаётсиз даштга айланган. Шунинг учун, бутун шарқда бўлгани каби, Зарафшон воҳасида ҳам суғориш иншоотларини қуриш ва уларни яроқли ҳолатда сақлаб туриш қадимдан давлат тасарруфига олинган. Бу ишлар халқнинг оммавий сафарбарлигида амалга оширилган. Зарафшон водийсида халқ кучи билан яратилган суғориш тизимлари қадим замонлардаёқ мавжуд эди. Бу тизим ўзининг таркибий тузилиши жиҳатидан Ўрта Осиёнинг бошқа районларидаги, айниқса, Хоразмдаги суғориш тизимларига жуда ўхшаш бўлган. Лекин, бу тизим ўзига хос хусусиятларга ҳам эга бўлган. Ушбу хусусиятларнинг энг асосий қирраси Зарафшон воҳасининг юқори, ўрта ва қуйи қисмларида жойлашган ҳудудлараро сув тақсимоти масаласининг ижобий ҳал этилишида акс этади. Зарафшон ҳавзасининг ўрта ва қуйи оқимларида жойлашган ҳудудларни сув билан таъминлаш масалалари қадимдан Зарафшон миробларининг, асосий ва энг масъулиятли вазифаларидан бири ҳисобланган. Бундай сув тақсимоти Зарафшон воҳасининг собиқ Иттифоқ ҳукмронлиги остига ўтмасдан бир қанча асрлар аввал ҳам мавжуд бўлган. Унинг негизлари дарёдаги сувнинг умумий миқдорига қараб, маҳаллий мироблар тажрибалари асосида ишлаб чиқилган 126, 216 . Зарафшон дарёси сув ресурсларини самарали бошқариш ва улардан оқилона фойдаланишни ташкил этиш мақсадида дарёдаги сув миқдорини ўлчаш ишлари 1896 йилдан бошланган. Лекин, доимий ва узлуксиз гидрологик кузатишлар 1913 йилдан бошлаб, Дупули сув ўлчаш постида олиб борилган. Лекин, 1996 йилдан бошлаб мазкур гидрологик постда Зарафшон дарёси оқимини кузатиш ишлари деярли тўхтатилди. 251 Ҳозирги кунда Зарафшон ҳавзаси дарёлари оқими миқдори Ўзбекистон Республикаси ва қўшни Тожикистон гидрометеорология хизматлари тасарруфидаги гидрологик постларда ўлчаб борилади. Шунингдек, Зарафшон дарёсининг республикамиз ҳудудига кириб келадиган оқими миқдори Ўзбекистон Гидрометеорология хизмати марказининг Самарқанд вилояти бошқармаси ҳамда Зарафшон Ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси мутахассислари томонидан Равотхўжа тўғонида ҳисобга олиб борилади. Юқорида келтирилганидек, Зарафшон дарёсининг Ўзбекистон ҳудудига кириб келадиган ўртача йиллик оқими микдори 5,14 10 9 м 3 ни ташкил этади. Шундан, суғориш мавсуми, яъни вегетация давридаги ўртача кўп йиллик оқим миқдори эса 4,25 10 9 м 3 га тенгдир. Бу миқдор, йилнинг сувлилик даражасига боғлиқ ҳолда, кўп ёки кам бўлиши мумкин. Масалан, Зарафшон Ирригация тизимлари ҳавза бошқармасининг маълумотига кўра, бу миқдор 2011 йилда 3,90 10 9 м 3 га тенг бўлган. Зарафшон дарёси сувининг бугунги кундаги вилоятлараро тақсимоти, республикамиз ҳукуматининг тегишли меъёрий ҳужжатлари асосида, Зарафшон Ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси томонидан амалга оширилмоқда. Ушбу ҳужжатларга кўра, Зарафшон дарёсининг умумий йиллик оқими миқдори вилоятлар бўйича, нисбий қийматларда, қуйидагича тақсимланади: Самарқанд вилояти - 70,2%; Жиззах вилояти - 7,4%; Қашқадарё вилояти - 9,3%; Навоий вилояти - 13,1%. Алоҳида қайд этиш лозимки, Навоий шаҳри саноати ва ГРЭС учун доимий берилаётган 32,5 м 3 /сек миқдордаги сув сарфи ушбу сув тақсимоти ҳисобига кирмайди. Таъкидлаш лозимки, гидрологик йил давомида Республика Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги томонидан вилоятларга ажратилган лимитларга икки маротаба аниқлик киритилади. Ушбу аниқлаштирилган лимитлар Зарафшон Ирригация тизимлари ҳавза бошқармасида ҳудудий Ирригация тизимлари бошқармаларига, улар хизмат кўрсатадиган ер майдонларига қараб, сувдан фойдаланиш режаси асосида, тақсимлаб берилади. Вилоятларга олинган сув фермер хўжаликлари экин майдонларини, 252 аҳолининг шахсий хўжалик томорқаларига қарашли ерларни суғоришга, шунингдек, шаҳарлар, қишлоқ аҳоли пунктлари, саноат корхоналари сув таъминотига сарф бўлади. Бу жараён сув истеъмолчилари уюшмалари (СИУ) иштирокида амалга оширилади. Download 4.3 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling