Шартли белгилар, белгилашлар ва қИСҚартмалар


 Зарафшон дарёси йиллик оқими миқдорининг


Download 4.3 Mb.
Pdf ko'rish
bet86/100
Sana13.11.2023
Hajmi4.3 Mb.
#1769943
1   ...   82   83   84   85   86   87   88   89   ...   100
Bog'liq
pdf

 
12.4. Зарафшон дарёси йиллик оқими миқдорининг
антропоген омиллар таъсирида ўзгариши 
 
Зарафшон воҳаси Ўрта Осиёнинг қадимдан аҳоли зич яшайдиган
ҳудудларидан биридир. Воҳада Ўзбекистоннинг қишлоқ хўжалиги ва 
саноатида алоҳида ўрин эгаллайдиган Самарқанд, Навоий ва Бухоро 
вилоятлари, йирик шаҳарлар ва саноат корхоналари жойлашган. Айни пайтда 
Зарафшон дарёси сувининг бир қисми узоқ тарихий даврлардан буён қўшни 
Жиззах ва Қашқадарё вилоятларига етказиб берилади. Шу туфайли, ҳозирги 
кунда, Зарафшон дарёси оқими тўлалигича, суғориш билан бир қаторда 


219 
воҳадаги барча саноат корхоналари, шаҳарлар ва аҳоли пунктлари сув 
таъминоти ҳамда коммунал-маиший эҳтиёжларига сарфланади 

168, 213


Ўтган XX асрнинг 60-йилларидан бошлаб Самарқанд, Бухоро ва 
Навоий вилоятларида қишлоқ хўжалиги ва саноатнинг жадал суратларда 
ривожланиши ҳудуддаги ер усти ва ер ости сувлари заҳираларининг тўла 
сарфланишига, уларнинг саноат корхоналари чиқиндилари ва оқава сувлари 
билан ифлосланишига олиб келди 

128, 213

. Натижада, Зарафшон 
ҳавзасининг сув заҳиралари чекланганлиги сабабли, воҳанинг қуйи қисмига 
Амударёдан 1960 йилдан бошлаб Аму-Қоракўл ва 1966 йилдан эса Аму-
Бухоро каналлари орқали сув олина бошланди. Аму-Бухоро каналининг 
узунлиги 196 км, сув ўтказиш қобилияти 124 м
3
/с, Қоракўл тармоғининг сув 
сарфи 48 м
3
/с, Шоҳруд тармоғида эса 53 м
3
/с ва каналнинг Шимоли-Ғарбий
тармоғида сув сарфи 47 м
3
/с ни ташкил этади. 
Юқорида қайд этилган ҳолатлар Зарафшон дарёси оқимининг 
антропоген омиллар таъсирида макон (дарё узунлиги бўйича) ва замонда 
(вақт бўйича) ўзгаришини жиддий тадқиқ қилишни тақоза этади. Ушбу кичик 
бўлимнинг асосий мақсади ана шу масалаларни ўрганишга қаратилган.
Зарафшон дарёси ўртача йиллик оқими миқдорининг антропоген 
омиллар таъсирида йиллараро ўзгаришини баҳолаш мақсадида Зарафшон 
ҳавзасини икки минтақага ажратиб ўргандик. Биринчи, яъни тоғли
минтақада оқим шаклланади ва антропоген омиллар таъсири деярли 
сезилмайди. Иккинчи минтақа эса воҳанинг текислик ҳудудини қамраб олган 
бўлиб, бу ерда дарё оқими қишлоқ хўжалиги, саноат корхоналари ва аҳоли 
эҳтиёжлари учун деярли тўла сарфланади.
Зарафшон дарёсида мавжуд бўлган гидрологик кузатиш постлари
маълумотлари асосида дарё оқимининг йиллар давомида антропоген омиллар 
таъсирида ўзгариши ўрганилди. Шу мақсадда, юқоридагилардан фарқли 
равишда, Мағиёндарё (Сужина) ва Зарафшон дарёсининг Дупули гидрологик 
постларида ўлчанган йиғинди йиллик сув сарфларидан, шунингдек, 
Зиёвиддин, Ҳазора гидропостларида кузатилган ўртача йиллик сув 


220 
сарфларидан фойдаландик. Ушбу маълумотлар асосида ҳар бир гидрологик 
пост учун ўртача йиллик сув сарфларининг йиллараро тебраниш графиклари 
чизилди. Таъкидлаш лозимки, қуйида келтирилган графикда Зарафшон 
дарёсининг Дупули гидропостида қайд этилган сув сарфларига
Мағиёндарёнинг Сужина кузатиш постидаги сув сарфлари қўшиб 
ҳисобланди. Чунки, Магиёндарё Зарафшонга Дупули гидрологик постидан 
қуйида келиб қўшилади (12.4-расм). 
12.4-расм. Зарафшон (Дупули+Сужина) дарёси ўртача йиллик сув 
сарфларининг йиллараро ўзгариши 
Зарафшон дарёси узунлиги бўйича жойлашган гидрологик постларда 
қайд этилган ўртача йиллик сув сарфлари маълумотлари асосида чизилган 
хронологик графикларни таҳлил қилиш натижасида қуйидаги умумий 
хулосаларга келиш мумкин:
1) Зарафшон ҳавзасининг юқори, яъни тоғли қисмидаги оқими миқдори, 
Дупули+Сужина гидрологик постлари маълумотлари асосида чизилган 
графикда акс этганидек, асосан иқлим шароити ва барқарор сув истеъмоли 
даражаси билан белгиланади; 
2) Зарафшон дарёси узунлиги бўйича жойлашган барча гидрологик 
постларда ўлчанган йиллик оқим миқдорларининг йиллараро тебранишлари 
синхрон характерга эга; 


221 
3) ўтган XX асрнинг иккинчи яримидан бошлаб, дарё узунлиги буйича 
ўртача йиллик сув сарфлари миқдорларининг Дупули гидропостидан Ҳазора 
гидропостигача жадал суратларда камайиши кузатилади (12.5-расм); 
4) Зарафшон дарёсининг барча гидрологик постларида ўрганилган ҳисоб 
даврлари давомида 1927, 1951, 1957, 1974, 1982, 1986, 1989, 2001 йилларда 
оқим миқдори меъёрга нисбатан кам ва, аксинча, 1942, 1952, 1969, 1970, 1993 
ва 1998 йилларда эса катта бўлган.
12.5-расм. Зарафшон дарёсининг Ҳазора гидропостида ўлчанган оқими 
миқдорларининг йиллараро камайиши 
Юқорида эслатиб ўтилган графикларни, аниқроғи, Зарафшон дарёсининг
Дупули+Сужина, Зиёвиддин, Ҳазора гидрологик постларида кузатилган 
ўртача йиллик сув сарфларининг хронологик графикларини батафсил таҳлил 
қилиш асосида қуйидаги ҳисоб даврлари ажратилди:
1) 1930-1957 йиллар, Зарафшон дарёси оқимининг ҳосил бўлиши 
табиийга шароитга яқин бўлган давр;
2) 1958-1978 йиллар, дарё узунлиги буйича йиллик оқим миқдорининг 
сезиларли камайиши кузатила бошлаган давр; 
3) 1979-1996 йиллар, антропоген омилларнинг таъсири сезиларли 
даражада кучайган давр; 
4) 1997-2009 йиллар, антропоген омиллар таъсири кескин ортган давр. 
Зарафшон дарёси ўртача йиллик сув сарфларининг юқорида қайд 
этилган даврлар бўйича шартли қабул қилинган табиий давр, яъни 1930-1957 


222 
йилларга нисбатан ўзгариши миқдорий баҳоланди (12.6-жадвал). 
12.6-жадвал 
Ўртача йиллик сув сарфларининг табиий ҳисоб даври 
(1930 – 1957 йиллар) га нисбатан ўзгариши 
Дарё – 
кузатиш жойи 
Ўлчам 
бирлиги 
Йиллар 
1930 – 
1957 
1958 – 
1978 
1979 – 
1996 
1997 – 
2009 
Зарафшон (Д) + 
Мағиёндарё (С) 
м
3
/с 

159 
100 
162 
102 
160,6 
100,6 
175 
110 
Зарафшон – 
Зиёвиддин 
м
3
/с 

99,2 
100 
77,6 
78,2 
53,8 
54,2 
51,0 
51,4 
Зарафшон – 
Ҳазора 
м
3
/c 

86,1 
100 
67 
78 
29,8 
34,6 
11,5 
13.3 
Ушбу жадвал маълумотларини таҳлил қилиш натижасида қуйидагилар 
аниқланди: иккинчи ҳисоб даврида Ҳазора гидрологик постида ўртача кўп 
йиллик оқим миқдори, шартли қабул қилинган табиий давр, яъни 1930-1957 
йилларга нисбатан 22% га камайган. Ундан юқорида жойлашган Зиёвиддин 
кузатиш постида эса дарё оқими 21,8% га камайган.
Учинчи ҳисоб даврида, яъни 1979-1996 йиллар давомида ҳам кўп сувли 
йиллар кўпроқ қайд этилган. Лекин, дарёдан олинган сув миқдори ушбу 
ҳисоб даврида йилдан-йилга ортиб борган. Шунинг учун ҳам Зарафшон 
дарёси оқимининг мазкур даврда антропоген омиллар таъсирида камайиш 
миқдори анча катталашиб, Зиёвиддин гидропостида 45,8% га, Ҳазорада эса 
65,4% га тенг бўлган. Тўртинчи ҳисоб даври Зарафшон дарёси оқимининг 
бошқа даврларга нисбатан кўп сувли бўлганлиги билан фарқ қилади. Мазкур 
ҳисоб даврида дарёнинг ўртача кўп йиллик сув сарфи 175 м
3
/с ни ташкил 
этган. Шундай бўлишига қарамасдан, ушбу ҳисоб даврида, Зарафшон дарёси 
оқими Зиёвиддин гидропостида 48,6% га, Ҳазорада эса 86,7% га камайган.
Қайд этиш лозимки, иккинчи ва ундан кейинги ҳисоб даврларида 
Зарафшон дарёсида оқим миқдори табиий даврга нисбатан кўп сувли бўлган. 
Масалан, дарёда оқим ҳосил бўлиши табиий шароитга яқин бўлган биринчи 
ҳисоб даврида Дупули ва Сужина гидрологик постларида ўлчанган сув 


223 
сарфлари йиғиндиларининг ўртача кўп йиллик миқдори 159 м
3
/с га тенг 
бўлган бўлса, иккинчи ҳисоб даврида бу миқдор ортиб, 162 м
3
/с ни, учинчи 
ҳисоб даврида 160,6 м
3
/с ни ва тўртинчи ҳисоб даврида 175 м
3
/с ни ташкил 
этган. Шу ҳолатларни, яъни иккинчи ҳисоб давридан бошлаб кейинги барча 
ҳисоб даврларида Дупули ва Сужина гидрологик постларида оқим 
миқдорларининг ортганлигини ҳисобга оладиган бўлсак, юқоридаги 
ҳисоблашларда дарё оқимининг қуйи гидрологик постлардаги ўзгаришлари 
камайтириб кўрсатилган бўлади. 
Чунки, юқорида келтирилган ҳисоблашларда Зарафшон дарёси 
оқимининг дарё узунлиги бўйича антропоген омиллар таъсирида камайиши 
табиий шароитга яқин бўлган биринчи ҳисоб даврига нисбатан баҳоланди. 
Аслида эса дарёнинг Дупули ҳамда Сужина гидрологик постларида деярли 
табиий шароитда ҳосил бўладиган оқим миқдори ҳисобга олиниши ҳамда 
турли ҳисоб даврларида бу миқдорнинг ҳам ўзгариб туриши эътиборга 
олиниши лозим эди. Шу ҳолатни ҳисобга оладиган бўлсак, юқоридаги 
ҳисоблашларда ҳақиқатан ҳам дарё оқимининг антропоген омиллар 
таъсирида дарё узунлиги бўйича ўзгаришлари анча камайтириб кўрсатилган 
бўлади. Чунки, Зарафшон дарёсида барча ҳисоб даврларида ўртача кўп 
йиллик сув сарфлари биринчи ҳисоб даврига нисбатан катта бўлган.
Юқоридаги ҳолатларни ҳисобга олиб, Зарафшон дарёси оқимининг дарё 
узунлиги бўйича камайишларини объектив баҳолаш мақсадида иккинчи 
усулидан ҳам фойдаландик (12.7-жадвал).
12.7-жадвал 
Табиий шароитга яқин бўлган даврдаги ўртача кўп йиллик
сув сарфлари ва уларнинг нисбатлари
Ҳисоб даври
(йиллар) 
Гидрологик 
постлар 
Q
i
, м
3
/с 
К
i
= Q
i
/Q
д 
1930-1957 
Дупули+Сужина
159 
1,0 
Зиёвиддин 
99,2 
0,62 
Ҳазора 
86,1 
0,54 

Download 4.3 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   82   83   84   85   86   87   88   89   ...   100




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling